Қуддус Муҳаммадий


Download 32.5 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi32.5 Kb.
#1587364
Bog'liq
Куддус Мухаммадий


Қ уддус Муҳаммадий

XX аср ўзбек болалар адабиётининг йирик намояндаларидан бири Қуддус Муҳаммадийдир. Унинг ижоди 30-йиллардан бошланган бўлиб, илк асарлари «Шарқ ҳақиқати» газетаси ва «Ер юзи» журналида чоп этилган. Унинг «Қанотли дўстлар» номли шеърий китоби 1970 йилда Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлди. Шоир 1977 йили «Ўзбекистон халқ шоири» унвони билан тақдирланди.


Таржимаи ҳол
XX аср ўзбек болалар адабиётининг йирик намояндаларидан бири Қуддус Муҳаммадий 1907 йили Тошкентда деҳқон оиласида дунёга келди. Тўлиқсиз ўрта мактабни тугатгач, аввал қишлоқ хўжалиги билим юртида, сўнг Ўрта Осиё Давлат университетининг биология факультетида таҳсил олди. Қуддус Муҳаммадий ижоди 30-йиллардан бошланган бўлиб, илк асарлари «Шарқ ҳақиқати» газетаси ва «Ер юзи» журналида чоп этилган. Унинг машҳур «Сандал ва печка», «Ўз-ўзини танқид» каби достонлари 1936-1937 йилларда яратилган.
Бу асарларда эскилик билан янгилик, эски урф-одатлар билан янгича урф-одатлар қиёсий тарзда ўзининг поэтик ифодасини топган. Ҳаётдаги кишилар, хусусан, болалар характеридаги айрим нуқсонлар беғараз ҳажв қилинган.
Қуддус Муҳаммадий фақат болалар шоиригина эмас, моҳир таржимон сифатида ҳам машҳурдир. Унинг С.Маршак, С.Михалков, А.Барто, К.Чуковскийдан қилган таржималари ўзбек болалар адабиётининг равнақида муҳим роль ўйнади. Қ.Муҳаммадий ҳамиша болалар келажаги, уларнинг маънавий камолоти ҳақида қайғурди. Уларнинг ўқимишли, ишбилармон ва етук мутахассислар бўлишини орзу қилди ва бундай деб ёзди:
Бўлай десанг боғбон,
Ё Ватанга посбон,
Ё осмонда учувчи,
Ё денгизда сузувчи,
Нимаики қилсанг тилак,
Барига ўқиш керак.
Бу сатрлар унинг ёш авлодга насиҳатидир. Болаларнинг буюк ва камтарин шоири Қуддус Муҳаммадий 1997 йили 90 ёшида вафот этди.
Илмий ишлари
Қуддус Муҳаммадий 1941-1944 йилларда машҳур бахши - Ислом шоирга котиблик қилиб, унинг терма ва достонларини ёзиб олиш билан машғул бўлди. Урушдан кейинги йилларда эса унинг биринчи шеърий тўплами «Синов» (1947) номи билан нашр этилди. Шундан сўнг «Ўқувчига эсдалик» (1947), «Шеър ва эртаклар» (1947), «Орзу» (1948), «Баҳор келди» (1950), «Дунёда энг қучли нима?» (1951), «Қирқ ўғил ва қиз» (1951), «Бизнинг дўстларимиз» (1952), «Сен туғилган кун» (1952), «Янги уй» (1953), «Меҳрибон дўстлар» (1953), «Қўнғизбой билан Сичқонбой» (1955), «Тугмача» (1956), «Танланган асарлар» (1957) каби ўттиздан ортиқ китоблари босилиб чиқди. Унинг тўрт китобдан иборат «Табиат алифбоси» китоби, айниқса, «Очил дастурхон» (1970) каби халқ оғзаки ижоди анъаналари руҳидаги асарлари адибга катта шуҳрат келтирди. Унинг «Қанотли дўстлар» номли шеърий китоби 1970 йилда Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига сазовор бўлди. Шоир 1977 йили «Ўзбекистон халқ шоири» унвони билан тақдирланди.
Download 32.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling