Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети тарих-фалсафа факультети 5А 220203 «Умумий тарих» мутахассислиги бўйича магистратурага кириш синовлари учун


Download 348.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana25.10.2023
Hajmi348.17 Kb.
#1719627
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
07.00.03-Жаҳон тарихи

 
II. «Янги замон даври» 
Янги тарих даврларининг ўзига хос хусусиятлари. Янги замон даври 
тарихшунослиги. XVII аср инглиз буржуа инқилоби. Стюартлар ҳокимиятининг 
тикланиши. Англияда 1688 йилги «Шонли» инқилоб. Англияда аграр тўнтарув ва 
унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари. Англияда саноат тўнтаруви. Англияда 
чартистлар ҳаракати. Шимолий Америкада мустақиллик учун кураш (1775-1783) ва 
АҚШнинг ташкил топиши. АҚШ конституциясининг қабул қилиниши ва унинг 
тарихий аҳамияти. АҚШда фуқаролар уруши ва унинг оқибатлари. XIX аср охири 


XX аср бошларида АҚШ иқтисодий тараққиёти. XIX аср охири – ХХ аср 
бошларида АҚШнинг ташқи сиёсати. Людовик ХIV ҳукмронлиги даврида 
Франция. Людовик XV даврида ташқи сиёсат. XVIII аср француз буржуа инқилоби. 
Францияда якобинчилар ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсати. Директория ва 
Консуллик даврида Франция. Наполеон Бонапартнинг ички сиёсати. Францияда 
Биринчи империянинг ташкил топиши. Биринчи империянинг ташқи сиёсати. Вена 
конгресси ва унинг қарорлари. «Муқаддас иттифоқ» ва унинг конгресслари. 1848-
1849 йилларда Франция инқилоби. Францияда Иккинчи империянинг ўрнатилиши. 
Иккинчи империянинг ички ва ташқи сиёсати. 1848-1849 йилларда Италия 
инқилоби. 1848-1849 йилларда Австро-Венгрия инқилоби. 1848-1849 йиллар 
инқилобларининг тарихшунослиги. АҚШда фуқаролар уруши (1861-1865). АҚШ 
фуқаролари урушининг тарихшунослиги. Италиянинг бирлаштирилиши. Бисмарк 
ҳукуматининг ички сиёсати. Германияни бирлаштирилиш учун кураш. Шимолий 
Германия иттифоқи. Кичик Германия режаси. Буюк Германия режаси. Жанубий 
Германия давлатлари. Франция-Пруссия уруши. Уч император келишуви. 
Германия-Франция муносабатлари (1871-1875). Отто фон Бисмарк ҳукуматининг 
ички ва ташқи сиёсати (1876-1890). Россияда Пётр I ислоҳотлари. Екатерина II 
ҳукмронлиги даврида Россия. Александр I нинг ички ва ташқи сиёсати. Александр 
II ислоҳотлари. XIX аср иккинчи ярмида Россия ташқи сиёсати. 1877-1878 
йиллардаги Рус-турк уруши ва берлин конференцияси. 
Учинчи республика даврида Франция. «Дрейфус иши» ва Панама можароси. 
XIX асрнинг охирги чорагида Англиянинг ички сиёсати. XIX аср охири – XX аср 
бошларида Англиянинг ташқи сиёсати. Вильгельм II ҳукмронлиги даврида 
Германия. Австро-Венгрия дуалистик монархияси. XIX аср охири – ХХ аср 
бошларида Италия. XIX аср охири – ХХ аср бошларида АҚШнинг ташқи сиёсати. 
XIX аср охирги чорагида АҚШда иқтисодий тараққиёт. XIX аср охири – ХХ аср 
бошларида шарқий-жанубий славянлар. Хитойда тайпинлар ҳаракати. Эронда 
бабидлар қўзғолони. Мейдзи инқилоби ва Японияда буржуа ислоҳотлари. 
Ҳиндистонда сипоҳийлар қўзғолони. XIX аср охири – ХХ аср бошларида 
Афғонистон. XIX аср охири – ХХ аср бошларида Усмонийлар империяси. 
Европадаги ҳарбий-сиёсий блоклар: Учлар иттифоқи. Европадаги ҳарбий-сиёсий 
блоклар: Антанта. XIX аср охирги чорагидаги халқаро муносабатлар. ХХ аср 
бошларидаги ҳарбий инқирозлар. «Болқон иттифоқи» нинг вужудга келиши ва 
Болқон урушлари. Сараеводаги қотиллик ва Биринчи жаҳон урушининг 
бошланиши. Биринчи жаҳон урушининг 1914-1916 йиллардаги ҳарбий 
ҳаракатлари. Биринчи жаҳон урушида 1916-1918 йиллардаги ҳарбий ҳаракатлар. 
Биринчи жаҳон урушининг якунлари ва оқибатлари. Биринчи жаҳон урушининг 
чет эл тарихшунослиги. XIX аср охири – XX аср бошларида ҳарбий-сиёсий 
иттифоқларнинг ташкил топиши.
Янги замон даврида халқаро муносбатлар. 30 йиллик урушдан сўнг 
Европанинг сиёсий харитаси. Ташқи сиёсат ва дипломатияга доир муассасалар. 
Европа давлатлари ташқи сиёсати ва дипломатиясининг асосий жиҳатлари. 
Европада Франциянинг ҳукмронлик даври. Людовик XIV асрнинг ташқи сиёсати ва 
дипломатияси. Нимвеген сулҳи. Франко-голланд рақобати. Вильгельм Оранский 
дипломатияси. XVII аср инглиз буржуа инқилоби ва халқаро сиёсатдаги янги 
муносабатлар. Англияда «Узоқ парламент» дипломатияси. Кромвел ва унинг 
тарихдаги ўрни. Ёш инглиз республикаси (1649-1953). Ташқи сиёсатдаги асосий 
йўналишлар. 
Стюартлар 
ҳукмронлигининг 
тикланиш 
даврида 
инглиз 


дипломатияси. 1688 йилдаги давлат тўнтарувининг халқаро муносабатларга 
таъсири. 
XVIII аср биринчи ярмида Россия дипломатияси. Петр I ҳукмронлиги 
даврида дипломатик муассасалар ва уларнинг фаолияти. Петр I дипломат сифатида. 
Испания мероси учун уруш (1701-1714). Утрехт сулҳи. Польша масаласи. Халқаро 
муносабатларда (1730-1735). Австрия мероси учун уруш (1740-1748) ва 
дипломатия. Австрия-Пруссия рақобати. Фридрих II дипломатияси. Людовик XV 
даврида француз дипломатияси. XVIII аср биринчи ярмида Англия ташқи сиёсати. 
Уильям Питт Катта дипломатияси. 
Англо-француз рақобати. Етти йиллик уруш (1756-1763) нинг дипломатик 
тайёрланиши. Асосий жанглари. Рус армиясининг муваффақиятлари. Пруссиянинг 
қутқарилиши. Урушнинг якуни ва натижалари. Сулҳ шартномаларининг 
имзоланиши.Екатерина II дипломатияси. Россиянинг дипломатик муассасалари. 
Россия-Туркия муносабатлари. Америка республикасининг дипломатияси. Махфий 
ёзишмалар комитети. Сайлас Дип миссияси. Бенжамин Франклин дипломатияси. 
Европа 
давлатларининг 
Шимолий 
Америкадаги 
мустақиллик 
урушига 
муносабатлари. Мустақиллик урушининг якуни ва оқибатлари. XVIII аср француз 
буржуа инқилоби ва Европада халқаро муносабатлар. Людовик XVI дипломатияси. 
Европа дипломатияси (1789-1792). Инқилобий Франция дипломатияси. 
Термидорлар ва Директория даврида Франция ташқи сиёсати. Наполеон Бонапарт 
дипломатияси. Шарль Морис Талейран моҳир дипломат сифатида. Вена конгресси. 
Германия иттифоқи. Польша ва Саксония масалалари. Муқаддас иттифоқ. 
АҚШдаги икки ижтимоий-иқтисодий тизим. Фуқаролар урушининг 
дипломатик жиҳатдан келиб чиқиши. Европа давлатларининг фуқаролар урушига 
муносабатлари. Европада антиамерика коалицияси. Англия, Франция ва 
Испаниянинг Мексикага интервенцияси. АҚШдаги фуқаролар урушига Россия 
дипломатиясининг муносабатлари. АҚШ дипломатиясининг тамойиллари. 
А.Линкольн 
дипломатияси. 
Қулдорлик 
штатлари 
конфедерациясининг 
дипломатияси. АҚШда иккинчи буржуа инқилобининг оқибатлари ва тарихий 
аҳамияти. 
Шлейзвиг-Гольштейн масаласи ва Данияга қарши уруш. Австрия-Пруссия 
рақобати. Австрия-Пруссия-Италия уруши. Прага сулҳи. Шимолий Германия 
иттифоқи. Франция ва Пруссия дипломатиясида Люксембург масаласи. Урушнинг 
дипломатик тайёрланиши. Франциянинг жангари лойиҳалари. Бисмарк ва 
Бенедетти. Вильгельм I ва Бенедетти. Европадаги халқаро вазият. Давлатларнинг 
Франция-Пруссия урушига муносабатлари. Франция-Пруссия урушининг 
бошланиши. 
Франкфурт сулҳидан сўнг Франциянинг халқаро аҳволи. Франко-герман 
муносабатлари. Франциянинг бўлғуси иттифоқчилари. Бисмарк дипломатияси. 
Францияни иттифоқчилардан маҳрум қилишга уриниш. Уч император иттифоқи. 
Андраши дипломатияси. Икки канцлернинг дипломатик кураши. Вильгельм I нинг 
Петербургга сафари. Австриянинг ҳарбий конвенцияларга қўшилмаслиги. 
Шёнбрунн шартномаси. Франция ва Германия ўртасида янгидан уруш ҳавфининг 
пайдо бўлиши. Германиянинг ҳарбий қонуни. Франц Иосифнинг Петербурга 
сафари. Франко-герман зиддиятига Англиянинг муносабати. Германия-Россия 
муносабатлари. Радовиц миссияси. Горчаковнинг қатъияти. 
Европада англо-рус муносабатлари. Англиянинг Ўрта Осиё масаласидаги 
қарашлари. Россиянинг мустамлакачилик кураши. Манфаатларнинг тўқнаш 


келиши. Туркистон генерал-губернаторлигининг ўрни. Ўрта Осиёда инглиз 
миссияларининг фаолияти. Афғонистон масаласи. Шералихоннинг талаблари. 
«Бетараф ҳудуд». Битимларни талқин қилиш борасидаги қарама-қаршиликлар. 
Инглиз дипломатиясининг талаблари. Рус ҳукуматининг ён бериши. Хивани босиб 
олиниши. Горчаков меморандуми. Ўрта Осиёни бўлиб олиш масаласида 
Дизраэлининг таклифи. Ҳаракатлар эркинлигини сақлаб қолиш. 
Қўқон хонлигини қўшиб олиниши. Норсбрукнинг истеъфога чиқиши. 
Литтоннинг талаблари. Шералихоннинг Кауфманга ёзган хати. Туркманистонда 
инглиз ва рус экспансиялари. 
Париж сулҳи шартномаси моддаларининг бекор қилиниши ва Болқонда 
Россия сиёсатининг ўзгариши. Турк султонига қўйилган талаблар. Туркларнинг 
Болгарияга юриши. Ҳарбий сафарбарликнинг бошланиши. Уруш эълон қилиш 
тўғрисидаги манифест. Рус-турк урушига Англиянинг муносабати. Рус элчисига 
нотанинг тақдим этилиши. Константинополь ва бўғозлар масаласи. Англия-
Австрия музокаралари. Ҳарбий ҳаракатларнинг бориши. Туркларнинг чекланиши. 
Плевнани усмонли турклар томонидан забт этилиши. Лондондаги кайфият. 
Андрашининг таклифлари. Рус армиясининг муваффақиятлари. Туркия 
Англиянинг амалий ёрдамига эга бўлмади. Туркия воситачилик қилинишини 
сўрайди. Рус-турк музокаралари. Сан-Стефано келишуви. Берлин конгрессининг 
тайёрланиши. Конгрессдаги дипломатик кураш. Конгресс натижалари.
«Очиқ 
эшиклар» 
сиёсати. 
Империалистик 
давлатлар 
ўртасида 
зиддиятларнинг кескинлашуви. Учлар иттифоқи ва Антантанинг ташкил топиши. 
Марокашдаги дастлабки сиёсий инқироз. Босния инқирози ва буюк давлатларнинг 
муносабатлари. Марокашдаги иккинчи сиёсий инқироз. Италия-Туркия уруши ва 
унинг оқибатлари. Болқонда зиддиятларнинг кескинлашуви. Болқон иттифоқининг 
ташкил топиши. Биринчи Болқон уруши. Иттифоқчилар ўртасидаги қарама-
қаршиликлар ва Иккинчи Болқон уруши. Ҳарбий ҳавфнинг кучайиши. Сараева 
қотиллиги ва июл сиёсий инқирози. Биринчи жаҳон урушининг бошланиши. 
Европада 
Испания 
гегемонлигнинг 
Франция 
гегемонлиги 
билан 
алмашинуви, Франция қироли ва дворянларнинг мутлақ монархияси, Генрих IV 
дипломатияси, Сюллининг «Давлат хўжалиги асослари» китоби, Кардинал 
Ришелье (1624-1642) дипломатияси, Европада 30 йиллик уруш Людовик XIV 
дипломатияси ва урушлари, Нимвиген тинчлик шартномаси «Узоқ парламент» 
дипломатияси, Қирол Карл I нинг қатл этилиши Оливер Кромвел дипломатияси, 
Кардинал Мазерини дипломатияси, Англиядан Сен-Жон ва Стрекленд элчилиги 
(Голландияга), Навигацион акт, Англия ва Голландия уруши (1652-1654), 1654 йил 
28 апрелда Англия ва Швеция ўртасидаги, 1654 йил сентябрда Дания ва Англия 
ўртасида имзоланган иттифоқ трактатлари, Янги Дунёга (Америка) Пена 
экспедициясининг юборилиши, мустамлакачилик сиёсатининг кучайиши, Англия 
ва Франция рақобатининг кучайиши. 
Наполеон Бонапарт дипломатиясининг босқинчилик характери, Европада 
Наполеон Бонапарт, урушлари, Консуллик даврида Наполеон Бонапарт 
дипломатияси, Суверовнинг Шимолий Италиядан кетиши, Францияга қарши 2-
коалициянинг мағлуб бўлиши ва Амьен тинчлик шартномаси, Россияда император 
Александр I нинг ҳокимият тепасига келиши, Франция ва Россия, Россия ва Англия 
ўртасидаги музокаралар, 1802 йилда Францияга Эльба, Пьемант ва Парманинг 
қўшиб олиниши, Англия-Россия иттифоқи ва 3-коалициянинг тузилиши, 1804 йил 
Лондонга Александр I нинг Н.Н.Новосильцев элчилиги, 1805 йил 11 апрелда 


имзоланган Англия-Россия иттифоқ шартномаси. Наполеон томонидан 3-
коалициянинг парчаланиши. Наполеоннинг Яқин ва Ўрта Шарқ борасидаги 
дипломатияси, 4-коалициянинг тузилиши. Пруссиянинг Иена ва Ауэрштедтдаги 
мағлубиятлари, 1806 йил 21 ноябрда Англияга қарши қитъа қамалининг эълон 
қилиниши, Тилзит сулҳи (1807 йил 25 июн) ва Россия-Франция иттифоқи, 5-
коалициянинг парчаланиши ва Австриянинг янги мағлубияти. 1812 йилги 
Франция-Россия уруши ва Наполеон дипломатиясининг инқирози. 1812 йилги 
урушда Франция ва Россиянинг дипломатик кураш, 6-коалициянинг тузилиши ва 
Наполеон дипломатиясининг ҳалокати, Шомон трактат, наполеон империясининг 
инқирози ва Бурбонлар сулоласи реставрацияси. 
Вена конгресси (1814 йил октябр – 1815 йил июн). Меттернихнинг фаолияти. 
Император Александр I нинг мақсади. Англиядан лорд кэстларининг қарашлари. 
Франция қироли Людовик XVIII. Франция вакили княз Талейроннинг дипломатик 
фаолияти. Венада буюк давлатларнинг мақсади. Конгресснинг Польша, Саксония 
масаласи. Австрия, Франция ва Англиянинг Россияга ва Пруссияга қарши махфий 
келишуви. Германия иттифоқининг бошқарилиши муаммоси. Наполеоннинг «100 
куни» (1815 йил 20 март – 28 июн). Вена конгресси қарорлари. Россия, Австрия, 
Франция, Англия ва Пруссиянинг асосий мақсадлари. Вена регламенти 
шартномаси. Россиянинг Европа «жандарми» вазифаси. «Муқаддас иттифоқ»нинг 
тузилиши. Муқаддас иттифоқнинг Аахен, Тронпау (Опава), Лайбах (Люблян) ва 
Верона конгресслари. «Муқаддас иттифоқ» фаолиятининг тугаши. 
Малькольм миссияси ва 1801 йилдаги инглиз-эрон шартномаси. 1804-1813 
йиллардаги Россия-Эрон уруши. 1794 йилда Эроннинг Хожарлар сулоласи 
ҳокимияти остида бирлашуви. Наполеон Бонапарт ва император Павел I нинг 
Ҳиндистон масаласидаги келишуви. Ост-Индия компаниясининг Эрон, Ўрта Осиё 
ва Афғонистон масаласидаги сиёсати. Фатх Алишоҳнинг Англия билан яқинлашиш 
сиёсати. 1805 йилда Эронга Туркия орқали француз зобити Жобер бошлиқ 
миссияси. 1807 йилги Финкенштейн шартномаси. Эрон масаласида инглиз-француз 
рақобати ва 1807-1811 йиллардаги Гардан ва Жонс миссиялари. 1813 йилда Россия 
ва Эрон ўртасидаги Гулистон тинчлик шартномаси ҳамда Британия дипломатияси. 
1814 йилдаги Англия ва Эроннинг Россияга қарши янги иттифоқ шартномаси. 
Британия ва янги рус-эрон уруши, 1828 йилги Туркманчой тинчлик шартномаси. 
Ўрта Осиё хонликларига дарвоза – Ҳирот масаласи. Амир Дўст Муҳаммад 
дипломатияси. Афғонистонга Петербургдан адъютант Виткевич элчилиги. 1839-
1842 йиллардаги инглиз-афғон уруши даврида Британия дипломатияси. XIX аср 
биринчи ярмида Ўрта Осиё хонликлари масаласида инглиз-рус рақобати 1825 
йилда Бухорога Муркрофт ва Требек миссияси. 1833 йилдаги Бёрнс миссияси. 1840 
йил Хивага Аббот ва Шекспир миссияси. 
Фуқоролар уруши(1861-1865)дан кейин АҚШ нинг халқаро аҳволи. Узоқ 
Шарқ масаласида АҚШ дипломатияси. Лотин Америкасида АҚШ сармоясининг 
ўсиб бориши ва экспансияси. Хитойнинг буюк давлатлар томонидан 
тақсимланишида АҚШ нинг дипломатик ва ҳарбий аралашуви. Испания-Америка 
урушининг дипломатик тайёрланиши. Божхона тарифлари ва уларнинг 
монополияга хизмат қилиши. Америка империализмининг мақсади. Кливленд 
даврида Америка дипломатияси. XIX аср охири ва XX аср бошларида АҚШ нинг 
халқаро аҳволи. Мак-Кинли ҳукуматининг дипломатияси. Испания-Америка 
урушига Европа давлатларининг коллектив муносабати. Испания-Америка тинчлик 
музокаралари. Куба ҳамда Филиппин миллий ҳукуматларининг дипломатияси.


1894-1895 йиллардаги Хитой-япон уруши ва Симонасека тинчлик шартномаси. 
Хитой- Япония алоқаларида Франция ва Германиянинг муносабати. Хитойда рус 
дипломатиясининг муваффақиятлари.хитойни бўлиб олиш масаласида буюк 
давлатлар рақобати. Хитойга нисбатан «очиқ эшиклар» сиёсати (Хэй докторинаси). 
Рус- япон уруши арафасида халқаро вазият, Хитойдаги халқ норозилик 
ҳаракатлари. Англия-Япония иттифоқ шартномаси ва Ито Хиробуми миссияси. 
Россия чоризмининг Узоқ Шарқ масаласидаги дипломатияси. Хитойда хориж 
капиталининг ҳукмрон мавқега эришуви. Рус-япон урушининг бошланиши ва 
унинг халқаро муносабатларга таьсири. Рус-япон урушига буюк давлатларнинг 
муносабати. АҚШ президенти Рузвельтнинг рус-япон урушида воситачилик 
сиёсати ва дипломатияси. Кореянинг мустақиллиги масаласида Тафт-Коцура 
келишуви. Портсмут тинчлик шартномаси. 
 
Италия-Туркия уруши ва унинг Болқон давлатлари учун сиёсий таьсири. 
Болқон блокининг вужудга келишида Россиянинг ўрни. Сербия ва Австрия-
Венгрия қарама-қаршилигининг кучайиб бориши. Албания масаласида Италия ва 
Австрия-Венгрия қарама-қаршилиги. Болқон давлатлари масаласида Россия ва 
Австрия-Венгрия қарама-қаршилиги ва дипломатияси. 1912 йил 13 мартдаги 
Болгария-Сербия иттифоқ шартномаси. 1912 йил 16 июлдаги Франция-Россия 
денгиз шартномаси. 1912 йил августда Петербургдаги Россия-Франциянинг Болқон 
масаласидаги 
музокаралари. 
Биринчи 
Болқон 
урушининг 
дипломатик 
тайёрланиши. 1912 йил декабрда Лондонда элчилар музокараси. Биринчи Болқон 
урушининг умумий якунлари. Иккинчи Болқон урушига Европа давлатларининг 
муносабати. Бухарест тинчлик шартномаси (1913 йил 10 август). 1913 йил охири ва 
1914 йил богшларида Болқон масаласи халқаро муносабатларда. Лиман фон 
Сандерс миссияси. Биринчи жаҳон уруши арафасида Қора денгиз бўғозлари 
муаммоси.
 
Испания-Америка урушининг умумий якунлари, АҚШ учун аҳамияти, унга 
Европа давлатларининг муносабати ва АҚШ нинг империалистик режалари. 
Хитойга нисбатан «очиқ эшиклар» сиёсати ёки «Хэй доктринаси». Куба, Пуэрто 
Рико, Филиппин ва Гуамнинг босиб олиниши халқаро муносабатларда АҚШнинг 
Европа давлатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлиги. Узоқ 
Шарқ масаласида АҚШ ва Россия қарама-қаршилиги. Панама канали масаласида 
Англия-Америка шартномаси. АҚШнинг Панамани аннексия қилиши ва унинг 
халқаро муносабатларга таъсири. Венесуэла масадасида Англия-Германия 
мақсадларига АҚШнинг муносабати. Кариб денгизи ҳавзасида АҚШ 
манфаатларининг ўсиб бориши. Доминикан республикасининг АҚШ капиталига 
қарамлиги. Лотин Америкаси давлатлари учун «катта тўқмоқ» сиёсати. АҚШнинг 
доллар дипломатияси. Биринчи жаҳон уруши арафасида АҚШ ҳукуматининг 
Европадаги воқеаларга муносабати. Бўлинган дунёни қайтадан бўлиш учун кура 
шва унда АҚШнинг иштироки. Президент Вудро Вильсон дипломатияси. АҚШ 
ҳукуматининг «Антанта» ва «Учлар иттифоқи» билан сиёсий ҳамда дипломатик 
алоқалари. 
Бирлиги жаҳон урушида кучларнинг бўлиниги. Ҳар икала империалистик 
гуруҳнинг ҳарбий тайёргарлиги ва ҳарбий потенциали. 1914 йил ёзида халқаро 
ҳолат ва Яқин Шарқдаги сиёсий вазият. 1913-1914 йилларда Англия-Германия 
муносабатлари ва дипломатияси. Германия империализмининг урушни бошлашга 
қарор қилиш. Сараеводаги қотиллик. Австрия-Венгрия тахт вориси Франц-
Фердинанднинг ўлими масаласида Потсдамдаги музокаралар. Эдуард Грейнинг 


дипломатик фаолияти. Пуанкаренинг Петербурга келиши ва Австрия-Венгриянинг 
Сербияга ультиматум. Сербия ва Австрия-Венгрия муносабатларида Англия, 
Франция, Россия ва Германиянинг позициялари. Германиянинг Россияга 
ультиматуми. Биринчи жаҳон урушининг бошланиши ва унинг халқаро 
муносабатларга таъсири. Германия қўшинларининг Бельгияга бостириб кириши. 

Download 348.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling