Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Download 1.14 Mb.
bet7/32
Sana09.05.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1448380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
15.03 АВТОРЕФЕРАТ ДС Бахронова

Тадқиқотнинг усуллари чоғиштириш, тавсифлаш, таснифлаш, компонент таҳлил, когнитив-концептуал таҳлил ва кросс-маданий таҳлиллардан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олам манзарасини категориялашда индивидуал-муаллифлик модификациясининг ўрни, этносларга хос билимларни лисоний-ментал ифодалашнинг когнитив-стилистик ҳосиласи мажмуавий механизм сифатида асосланган;
олам манзараси тавсифида намоён бўлувчи тилдаги шахсиятнинг лисоний онгидаги когнитив жараёнлар унинг лисоний, фольклор, мифологик, диний, сиёсий, миллий манзара каби деталлаштирилишига олиб келиши исботланган;
илк бор ўзбек ва испан тилларидаги илмий ҳамда бадиий материаллар мисолида олам манзарасини категориялашга хизмат қилувчи воситаларнинг концептуал-мазмуний хусусиятларини очиб беришга йўналтирилган ҳаёт – ўткинчи, умр – оқар дарё, el descaro es la felicidad (андишасизлик – бахтга йўл), la vida es mentira (ҳаёт – ёлғон) каби концептуал-метафорик белгилар билан қамраб олинган кроссмаданий моделлари ишлаб чиқилган;
олам манзарасининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб тоифаланган ҳар бир манзара махсус кодга эгалигининг лингвокогнитив жиҳатлари нигоҳ – бургут, юрак – отнинг калласи; қўрқоқлик – қуён, чумчуқ, жигар – яқин қариндош; ojos – aguilas, cobarde – gallina, lagartija, mariposa, riñon – dinero каби ашёвий материаллар орқали далилланган ҳамда маданий код тушунчаси ва уни дешифровкалашнинг асослари исботланган;
ўзбек ва испан тиллари мифологик ва фольклор манзаралари хусусиятларини очиб беришда бўри, condor каби тотемизм ва геральдик белгилар муҳим аҳамиятга эга эканлиги давлат рамзлари таҳлили орқали далилланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва испан миллати онгу-шуурига сингиб кетган ва маданийлашганлик жиҳатидан оламнинг турли манзаралари метафора ва иборалар чоғиштирма тадқиқ асосида категориялаштирилган;
олам миллий-маданий манзараси хусусиятларини ифодаловчи оғзаки ва ёзма ёдгорликлар, этнослар миллий-маданий меросини акс эттирувчи ахборот манбаи ҳисобланган тотем ва геральдик белгиларнинг когнитив-концептуал ифодаси очиб берилган;
олам манзараси тузилмасида этник компонентлар этимологияси аниқланган, олам манзарасининг когнитив-концептуал, миллий-маданий ва тарихий-этимологик хусусияти ёритилган; олам манзараси воқеланган метафора ва иборалар аксиологик-баҳоловчи хусусиятга эга эканлиги аниқланган, SCOPUS журналларида тадқиқот натижалари чоп этилган;
олам манзарасини ёритишда испан ва ўзбек тилларидаги метафора ва фразеологик бирликларнинг чоғиштирма-этимологик таҳлили натижасида ҳар иккала миллат дунёқараши, этнопсихикаси, урф-одатларининг умумий ва хусусий жиҳатлари асосланган;
ўзбек ва испан тилларида олам манзарасини чоғиштириш орқали тил бирликларининг кўчма маънолари семантик таҳлил қилинган ва олам манзарасининг когнитив-семантик, антропометрик, лингвомаданий белгиларига асосланиб категорияларга ажратилган;
тадқиқот натижасида луғат яратилган ва монография чоп этилган.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling