Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


Download 225.27 Kb.
bet2/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

II. ШАРТНОМА ТОМОНЛАРИ

2.1. Қуйидагилар ушбу Шартнома томонлари ҳисобланади:


Бир томондан – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори (кейинги ўринларда – Иш берувчи).
Иккинчи томондан – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимларининг ваколатли вакили сифатида Касаба уюшмаси қўмитаси (кейинги ўринларда – Касаба уюшмаси қўмитаси).


III. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

3.1. Шартнома томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва уч йил муддатга (2025-йил 31-декабрига қадар) амал қилади. Белгиланган муддат тугагач, тарафлар янги шартнома тузгунча ёки мазкур шартномани ўзгартиргунча (тўлдиргунча) амалда бўлади.


3.2. Томонлар Шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, қўшимча ва ўзгартириш киритиш масаласи томонларнинг розилиги билан амалга оширилади. Янги Шартнома тузиш тўғрисидаги масалани ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан 3 ой илгари муҳокама қилишга келишиб оладилар.
Агар Шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, томонлар унинг муддатини узайтириш ёки янгисини қабул қилиш тўғрисидаги таклиф билан чиқмаган бўлса, у ҳолда, Шартноманинг амал қилиш муддатини келгуси 3 йилга узайтириш масаласи меҳнат жамоаси умумий йиғилиши қарори билан расмийлаштирилади.


IV. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДОИРАСИ

4.1. Шартноманинг амал қилиши иш берувчига ва иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган барча ходимларга, шу жумладан, у кучга киргандан кейин ишга қабул қилинаётган ходимларга ҳам татбиқ этилади.


4.2. Шартноманинг бандларига ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ёмонлаштирмаган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш Низом асосида амалга оширилиб, кейинчалик меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида тасдиқлаш шарти иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитасининг ўзаро келишувига кўра кўриб чиқилиб, қўшма буйруқ-қарор билан расмийлаштириш мумкин.
Мазкур Шартномани тузувчи томонлардан ҳеч бири амал қилиш муддатида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарилишини бир томонлама тўхтатишга (ўзгартиришга) йўл қўймайди.
4.3. Иш берувчи меҳнат шартномасига ва локал ҳужжатларга (ички меҳнат тартиби қоидалари, лавозим йўриқномалари ва ҳ. к.), амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Тармоқ келишуви ва ушбу Шартнома қоидаларига зид келадиган шартларни киритмаслиги керак.
4.4. Миллий кутубхона қайта ташкил этилса ёки фаолияти тўхтатилса, Шартнома бутун қайта ташкил этилган ёки фаолияти тўхтатилган вақт мобайнида амалда бўлишда давом этади.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling