Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


Download 225.27 Kb.
bet8/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

IХ. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ

Муассасада меҳнат тартиби Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилиб тасдиқланган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.


Меҳнат Кодексида белгиланган муддатларда меҳнат қонунчилигига дахлдор ва ички интизомни белгиловчи ҳужжатлар билан ходимларни ёзма равишда таништирилиши, бунда ушбу ҳужжатлар билан таништирилмаган ходимга мазкур қоидаларнинг бузилиши важи билан интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин эмас.
9.1. Иш берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
а) Иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил қилиши, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шароитларини яратиб бериши, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаши, меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши, ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши, уларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб боришни;
б) Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этмасликни;
в) Ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари (лавозим йўриқномаси асосида) доираси билан олдиндан таништирилишини;
г) Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб беришни, тартибсиз ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўлланиш орқали таъминланилишини;
д) Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўллаш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш мазкур Шартнома, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилишини;
е) Меҳнат мажбуриятлари намунали бажарилгани, юксак касбий маҳорати (проффесионализм), ташаббускорлиги ва ишдаги бошқа ютуқ ҳамда муваффақиятлари учун ходимга қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилиши мумкин:
- ташаккур эълон қилиш билан;
- фахрий ёрлиқ билан;
- пул мукофотлари бериш билан;
- қимматбаҳо совғалар билан;
- ходимларни меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этиш;
- ходимларнинг юбилей саналарида (50, 55, 60 ёш ва ундан катта) ва нафақага чиққанда, кутубхонанинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида;
ё) Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар, рағбатлантириш турларига кирмайди.
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида, ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
ж) Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун Иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
- ҳайфсан;
- ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима;
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш.
9.2. Касаба уюшмаси қўмитаси ички меҳнат тартиби қоидаларига, меҳнат интизомига риоя этилишига, меҳнат вазифаларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишига кўмаклашиб боради.
9.3. Ходимлар ички меҳнат тартиби қоидаларига, ўрнатилган меҳнат режимига, меҳнат интизомига ва дресс-кодга риоя қилишлари шарт (9-илова).



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling