VI. ЯККА ТАРТИБДАГИ МЕҲНАТГА ОИД МУНОСАБАТЛАР
6.1. Ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар (шу жумладан, Бош ва тармоқ келишувлари ва мазкур Шартнома) қоидаларига биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Ишга қабул қилинган шахслар Касаба уюшмаси қўмитасида таништирув суҳбатидан ўтказилади (ЎзР МК 103-модда).
Иш берувчи меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, унга ўзгартиришлар киритишда қонунчиликда белгиланган тартибда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси”да муқаррар равишда рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.
6.2. Мутахассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларни тўла-тўкис иш билан таъминланади.
6.3. Меҳнат шартномасини Иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши фақат Касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розлигини олиб амалга оширилади.
(ЎзР Меҳнат кодексида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).
Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг ушбу масаладаги ёзма тақдимномаси Касаба уюшмаси қўмитасида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021-йил 19-мартдаги 2-37-сон қарори билан тасдиқланган “Касаба уюшмаси органида Иш берувчининг тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби” асосида кўриб чиқилади.
Меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин бўлган бир марта қўпол бузишларга қуйидагилар киради:
- ижро интизомини бузишнинг жиддий оқибатларни келтириб чиқариши;
- ишга узрли сабабларсиз келмаслик, ўзбошимчалик билан иш жойини ташлаб кетиш (3 соатдан ортиқ муддатда ишда бўлмаслик);
- ишга алькоголли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки токсик моддалар таъсирида сархуш ҳолатда келиш (гувоҳларнинг кўрсатмалари ёки тиббий хулоса билан тасдиқланган ҳолда);
- мансаб ваколатини суиистеъмол қилиши (пора олиш, пора бериш, манфаат кўриш йўлида қимматликларни олиш ва бошқа коррупцияга алоқадорлиги) ва ғайриахлоқий кўринишдаги, номуносиб хатти-ҳаракатларни содир этиш;
- ўз мансаб ваколатидан четга чиқиб, қонунда белгиланмаган текширишларни ўтказиш;
- ҳужжатларни атайин сохталаштириш;
- давлат сири бўлган ёки конфиденциал маълумотларни ошкор қилиш;
- ўзгалар ва ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирадиган тарзда техника хавфсизлиги, санитария қоидаларини қўпол равишда бузиш;
- амалда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кўп миқдорда моддий зарар етказиш;
- бевосита пул ёки товар-моддий бойликлари билан ишлайдиган ходим томонидан айбли (қонунга хилоф) хатти-ҳаракатлар содир этилиши;
- жиноят содир этиш.
6.4. Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш Корхонада мавжуд бўлса, иш берувчи томонидан қаноатлантирилиши керак.
Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати ходим ва Иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнатга ҳақ тўлаш бажарилаётган ишга мувофиқ тўланади.
Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар деб қуйидагилар ҳисобланади:
6.4.1. Бетоб оила аъзосини парваришлаш зарурияти;
6.4.2. Ишнинг таълим билан қўшиб олиб борилиши;
6.4.3. Аввалги иш жойида ходимнинг ҳаёти ёки соғлигига таҳдид солувчи омиллар вужудга келиши;
6.5. Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходимни меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган бошқа ишга унинг розилигисиз, Иш берувчининг ташаббусига кўра вақтинча ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.
Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ишлаб чиқариш зарурияти деб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг
145-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳодисалардан ташқари яна қуйидаги ҳолатларда бажарилиши лозим бўлган тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар ҳисобланиши мумкин:
Ишлаб чиқариш, ташкилий-техник тусдаги ёки бошқа объектив сабабларга кўра иш вақтинча тўхтатилиши бекор туриб қолиш деб ҳисобланади.
Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун ишлаб чиқариш зарурияти деб қуйидаги ҳолатларда бажарилиши лозим бўлган тезкор
ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар ҳисобланиши мумкин:
6.5.1. Бошқа ходимнинг ишда вақтинчалик ҳозир бўлмаган даврида (ўқув сессиясига, меҳнат таътилига ва ҳақ тўланмайдиган таътилга кетиши, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли);
6.5.2. Табиий ва техноген тусдаги авариялар, бахтсиз ҳодиса, табиий офат ва бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш зарурияти юзага келганда;
Вақтинча бошқа ишга ўтказишлар муддати ишлаб чиқариш заруриятини келтириб чиқарган омилларни бартараф этиш вақти ёки бекор туриб қолинишининг бутун даври билан белгиланади. Барча ҳолларни жамлаб ҳисоблаганда, Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси йил давомида
60 кундан ошмаслиги лозим.
Ходим Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
Иш берувчи қуйидаги ҳолатлардагина ишлаб чиқариш зарурати юзасидан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга ҳақли:
- асосий ходим йўқ бўлса,
- оилавий шароитини ҳисобга олган ҳолда;
- авария ёки табиий офат оқибатларини бартараф қилишда, хоналар ва фондлар жойларини ўзгартиришда.
6.6. Иш берувчи ходимларни оммавий равишда (камида рўйхатдаги ходимларнинг
10 фоизи) ишдан озод этиш эҳтимоли тўғрисида камида икки ой олдин Касаба уюшмаси қўмитасига ахборот тақдим этиш ва ишдан озод этиш оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Иш берувчи шунингдек, камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
6.6.1. Оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги сабабли ёки ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан ўзи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши назарда тутилаётган ходимлар сонининг кўрсаткичларидан иборатдир.
Ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш мезонлари жумласига қуйидагилар киради:
а) ходимларининг сони йигирма нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) тугатиш;
б) ходимлар сонининг (штатининг) қуйидаги миқдорда:
ўттиз календарь кун ичида эллик нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;
олтмиш календарь кун ичида икки юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг;
тўқсон календарь кун ичида беш юз нафар ва ундан ортиқ ходимнинг қисқариши.
Do'stlaringiz bilan baham: |