Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
ХIХ. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
ХIХ. ЖАМОА ШАРТНОМАСИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
19.1. Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси тенглик асосида, мазкур Шартнома бажарилишини текшириб борувчи комиссия тузишни ўз зиммаларига оладилар. 19.2. Мазкур Шартнома бажарилишини текшириб боришда ЎзР Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия таркибини шакллантиришни ва юклатилган вазифаларини амалга оширилишида кўмаклашиб боришни. 19.3. Кутубхонада ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш, жамоа музокаралари ўтказиш, жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш, унинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш, шунингдек, Иш берувчи томонидан касаба уюшмаси билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа локал норматив ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш мақсадида тенг ҳуқуқлилик асосида ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама комиссия фаолияти йўлга қўйилади. Шартномани имзолаган тарафлар комиссия йиғилишида унинг бажарилишини таъминламаётган масъуллар ҳисоботини эшитиш масаласини қўйиш ҳуқуқига эга. 19.4. Томонлар шуни эътироф этадиларки, уларнинг мазкур Шартномада акс эттирилган манфаатлари улар томонидан жамоа шартномасининг барча шартлари ва мажбуриятлари сўзсиз бажарилган тақдирдагина рўёбга чиқиши мумкин. 19.5. Мазкур Шартнома имзолангандан сўнг, томонлар уни рўйхатдан ўтказиш учун юқори турувчи касаба уюшма органига тақдим этадилар. 19.6. Жамоа шартномаси имзолангандан сўнг, томонлар уни бажарилиши бўйича тадбирлар режаси, масъуллар ва муддатларни белгилаб оладилар. 19.7. Жамоа шартномаси билан ходимлар Миллий кутубхонанинг маҳаллий тармоғи (локал тармоқ)да ҳамда Касаба уюшмаси қўмитасида танишишлари мумкин. 19.8. Жамоа шартномаси мазмунини манфаатдор хизматлар ҳамда ходимлар эътиборига етказиш чоралари. 19.9. Жамоа шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича музокаралар олиб боришни томонлар ўз зиммаларига оладилар ва муддатининг белгиланиши ўзаро келишилган ҳолда бажарилади. 19.10. Шартноманинг амал қилиш даврида ёки амал қилиш муддатини узайтириш даврида киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, қўшимча келишув кўринишида бўлган алоҳида ҳужжатлар билан расмийлаштирилиб, мазкур Шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. 19.11. Жамоа шартномасининг иловалари унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. 19.12. Йилига камида икки марта ярим йиллик ва йил натижалари бўйича Жамоа шартномаси бажарилишининг текширувини ўтказиш ҳамда текширув натижаларини меҳнат жамоасининг мажлислари, конференцияларида кўриб чиқиш, бунда Жамоа шартномасини имзолаган шахслар ҳисобот беради. 19.13. Шартнома имзоланган кунидан бир ойдан кечиктирилмаган муддатда брошюра кўринишида 4 нусхада чиқарилади. Шартноманинг бир нусхаси ходимлар учун кўринарли жойга осиб қўйилади, шунингдек, ходимлар Шартнома матни ва иловалари билан Кутубхонанинг Кадрлар хизматида ҳамда Касаба уюшмаси қўмитасида танишишлари мумкин. Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling