Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


ХV. ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ВА КАФОЛАТЛАР


Download 225.27 Kb.
bet13/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

ХV. ЁШЛАР УЧУН ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР ВА КАФОЛАТЛАР

15.1. Кутубхонанинг ишида ва ривожланишида ёш мутахассислар иштироки самарасини янада ошириш ҳамда ёшларни ижтимоий ҳимоя масаласи ечимини топиш мақсадида томонлар қуйидагиларга келишиб олдилар:


Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сон ва “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-сон Конвенцияларига биноан, ишга қабул қилиш учун энг кичик ёшга риоя этиш ҳамда болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш;
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш;
- ёшлар билан ишлаш бўйича комплекс дастур ва уни амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш;
- ёш ходимлар, мутахассислар ва бошқалар ўртасида касб маҳорати бўйича танловлар ўтказиш;
- ёш оила аъзолари бўлмиш ходимларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш;
- ёшларнинг билим салоҳиятини ошириш мақсадида уларнинг замонавий билимлар, хорижий тил, компьютер саводхонлигини мукаммал эгаллашларига ўқувлар ўтказиш орқали кўмаклашиш, улардан кадрлар захирасини шакллантириш;
- ишлаётган ёшлар фаолиятидаги салбий ҳолатларни, жумладан, эртанги кунга ишончи сўнишининг олдини олиш, иш ҳақи, меҳнат шароитларидан миннатдорлик ҳиссини уйғотиш мақсадида ёш ходимлар ўртасида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда маънавий тадбирларни амалга ошириш.
15.2. Олий ва профессионал таълим муассасасини тугатиб, кутубхонада биринчи йил меҳнат қилаётган ёш мутахассисларга тарафларнинг келишуви билан қўшимча ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.
15.3. Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар учун иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар бериш.
15.4. Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги
ЎРҚ-406-сон Қонунига биноан ва мазкур шартнома мақсадларида:
а) ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ходимлар “ёшлар” деб ҳисобланадилар.
б) олий ёки профессионал таълим муассасаларини битиргандан сўнг олган ихтисослиги бўйича 3 йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига 3 (уч) йилдан кўп бўлмаган 30 ёшдан ошмаган ходимлар “ёш мутахассис”лар деб ҳисобланадилар.
в) эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган 30 ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки онадан иборат бўлган оила, шу жумладан, никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) “ёш оила” деб ҳисобланади.
15.5. Иш ҳафтаси қуйидаги давомийликда белгиланади:
ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун эса олти кунлик иш ҳафтасида – олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида – етти соату ўттиз дақиқадан;
15.5.1. ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ходимлар учун – олти кунлик иш ҳафтасида – тўрт соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида – беш соатдан
15.5.2. ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун эса олти кунлик иш ҳафтасида – олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида – етти соату ўттиз дақиқадан;
15.5.3. ўқув йили давомида ишни ўқиш билан бирга олиб борувчи умумий ўрта, ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларининг ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчилари учун – олти кунлик иш ҳафтасида – икки соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида – икки соату ўттиз дақиқадан, ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ўқувчилари учун эса олти кунлик иш ҳафтасида – уч соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида – тўрт соатдан (МК 416-модда).
15.6. Ёши 18 (ўн саккиз)га тўлмаган шахслар меҳнат ҳуқуқий муносабатларида катта ёшдаги ходимлар билан ҳуқуқлари тенглаштирилади, меҳнат муҳофазаси, иш вақти, таътиллар ҳамда бошқа меҳнат шароитларида эса қонунчиликда ва мазкур Шартномада белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланадилар.
15.7. Соҳа олий ўқув муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимларга, навбатдаги ўқув сессиясига кетишда ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ва улар учун қулай бўлган пайтда меҳнат таътили берилади.
15.8. Касаба уюшмаси қўмитаси мажбуриятлари:
а) ёш ходимларнинг ижтимоий ҳуқуқлари ва кафолатларини ҳимоя қилиш ишларини янада мукаммаллаштириш учун мавжуд ҳуқуқий-норматив базадан фойдаланиш;
б) ёш йигит-қизларни касаба уюшмалари фаолиятига жалб этиш ишларини олиб бориш, жамоат ишида фаоллик кўрсатган ёшларни тизимли равишда маънавий (фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, улар тўғрисида газеталарда рағбатлантирувчи мақолалар чоп этиш) ва моддий рағбатлантириш;
в) ўқувчи ва талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётига раҳбарлик қилишга юқори малакали ишчилар, раҳбарлар, мутахассисларни жалб этиш ҳамда ёшларни ишга қабул қилишда устоз бириктирилишини таъминлашда кўмаклашиш;
г) амалиёт ўташ учун бириктирилган профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини ва янги ишга қабул қилинган битирувчиларини меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқдан ўтказишга, махсус кийим-бош, махсус пойабзал, якка тартибдаги ҳимоя воситалари, сут ва даволаш-профилактика озиқ-овқатлари билан таъминлашга эришиш;
д) ишга қабул қилинган профессионал таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилишини, улар жамоа шартномалари билан таништирилишини таъминлаш;
е) ишга янги қабул қилинган ёшларнинг иш жойларида қўнимлилигини таъминлаш бўйича иш олиб бориш;
ж) ҳар бир ёш мутахассисни ишга қабул қилиниши билан ҳисобга олиб, Кутубхонанинг ўзида, зарур ҳолларда эса ўқув курсларида малака оширишини назорат қилиб бориш;
з) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан ўрта махсус, олий ҳамда профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан, уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар ишга қабул қилинганда, дастлабки синов белгиланмаслиги ҳамда уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилар билан меҳнат шартномаси у тузилган кундан эътиборан, уч йиллик муддат ўтгунига қадар Иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида меҳнат органларига хабар берилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш;
и) ёш ходимлар ўртасида маданий-маърифий, маънавий ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини кенг миқёсда амалга ошириш орқали ишлаётган ёшлар фаолиятидаги салбий ҳолатларни, жумладан, эртанги кунга ишончнинг сўнишини олдини олиш, иш ҳақи, меҳнат шароитларидан миннатдорлик ҳиссини уйғотиш;
к) “Ёшлар минбари”, “Эркин фикр” услубларининг қўлланилишини жорий этиш ва унда, ёш ходимлар ўз фикрларини эркин ифода этган ҳолда (иш шароити, жамоадаги муҳит, жамоа ишига самара келтирадиган ғоя, раҳбар кадрларнинг ножўя ҳатти ҳаракатлари, уларнинг камситилиши ва ҳ.к. юзасидан) тўғридан-тўғри ёки аноним билдиришномаларни шаффоф қутиларга ёзма тарзда бериб туриш ишларини ташкил этиш.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling