Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБИ ҚОИДАЛАРИ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1.1. Миллий кутубхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, меҳнат тўғрисидаги бошқа қонуний ҳужжатларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва тўхтатиш, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланиш, меҳнат интизоми, иш берувчи ва кутубхона ходими ўртасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларнинг бошқа масалаларини тартибга солувчи асосий норматив ҳужжат ҳисобланади. 1.2. Ҳар бир ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши комиссия, шунингдек, кутубхона маъмурияти ва Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кафолатланади. 1.3. Касаба уюшмаси қўмитаси Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимларининг ваколатли органи ҳисобланади. 1.4. Қоидалар Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишув бўйича тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва қўлланади. 1.5. Иш берувчи ва ходимлар Қоидаларга риоя қилиши шарт, уни бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. 1.6. Иш берувчи: 1.7. Ходимлар меҳнатини ташкил этиши. 1.8. Қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат шарт-шароитларини яратиб бериши. 1.9. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган шартларига мувофиқ ходим томонидан бажарилган иш учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаши. 1.10. Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини, меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитларини таъминлаб бериши. 1.11. Қонун ва Жамоа шартномасига мувофиқ ходимларнинг дам олиш ҳуқуқини таъминлаши, уларга кафолат ва компенсация ҳақини тўлаши. 1.12. Меҳнат мажбуриятларини ижро этиши натижасида ходимга етказилган зарарни қоплаши. 1.13. Касаба уюшмаси қўмитаси ҳуқуқига риоя қилиши, уларнинг фаолиятига кўмак бериши, меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб бориши. 1.14. Меҳнат кодексига мувофиқ Жамоа шартномасини тузиши шарт. 1.15. Ходимлар: 1.16. Китобхонлар сўровларини қондириши ва уларнинг фондлар, каталоглар, электрон ресурслар, маълумотлар базалари ва Интернетдан фойдаланишига имконият яратиб бериши; 1.17. Ахборот-кутубхона хизматини такомиллаштириш ва китобларни тарғиб қилиши, ушбу мақсадларда китобхонлар билан якка тартибдаги ва оммавий иш шаклларидан фойдаланиши, кутубхона ишига янги ахборот технологияларини тадбиқ этиши; 1.18. Фондларни ҳисобга олиши, сақлаши ва улардан фойдаланиши, уларнинг хавфсизлигини таъминлаши ва улардан оқилона фойдаланиши; 1.19. Белгиланган иш вақти нормаларини бажариши; 1.20. Ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиши; 1.21. Меҳнат интизомига риоя қилиши; 1.22. Мулкка эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши; 1.23. Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома; 1.24. Барча ҳолатлар ҳақида хизмат рахбари ва раҳбариятни хабардор этиши; 1.25. Ўз ишини пухта билиши, хизмат мажбуриятларини аниқ ва ўз вақтида бажариши; 1.26. Ўзининг касб маҳоратини ва малакасини такомиллаштириши; 1.27. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, кутубхонада амал қиладиган буйруқлар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатларга, иш берувчи қарорлари ва кўрсатмаларига қатъий риоя қилиши; 1.28. Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя қилиши; 1.29. Миллий кутубхона тижорат ва бошқа махфий сирларини ошкор этмаслик; 1.30. Меҳнат жамоаси аъзолари билан ўзаро хушмуомала бўлиши, жамоадаги соғлом муҳитни бузмаслиги ҳамда жамиятда татбиқ этилган одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиши шарт. Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling