Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


II. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ РЕЖИМИ


Download 225.27 Kb.
bet22/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

II. ИШ ВАҚТИ ВА ДАМ ОЛИШ ВАҚТИ РЕЖИМИ


Китобхонларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ва китоб фонди хавфсизлигини таъминлаш юзасидан жавобгарликни ошириш мақсадида бевосита китобхонларга хизмат кўрсатувчи хизматлар учун икки сменали иш белгиланади.
Иш вақти ва дам олиш вақти режими ушбу Қоидалар ва кутубхона Жамоа шартномаси, сменалар графиклари, Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ушбу Қоидалар томонидан кутубхонадаги иш вақтининг давом этиши қуйидагича белгиланди:
5 кунлик иш ҳафтасида (шанба ва якшанба дам олиш кунлари):
Иш бошланадиган ва тугайдиган вақт 9.00 дан – 18.00 гача
Тушлик 13.00 дан – 14.00 гача.

6 кунлик иш ҳафтасида иш режими график асосида белгиланади:


1-смена бошланадиган иш вақти 8.00 дан
1-смена тугайдиган иш вақти 15.00 гача
Тушлик 12.00 дан – 12.30 гача
2-смена бошланадиган иш вақти 14.00 дан
2-смена тугайдиган иш вақти 21.00 гача
Тушлик 16.00 дан – 16.30 гача


Шанба ва якшанба:
Иш бошланадиган ва тугайдиган вақт 9.00 дан – 17.00 гача
Тушлик 13.00 дан – 13.30 гача

Тунги иш режими график асосида белгиланади:


1-смена бошланадиган иш вақти 8.00 дан
1-смена тугайдиган иш вақти 20.00 гача
Овқатланиш вақти 12.00 дан – 13.00 гача
2-смена бошланадиган иш вақти 20.00 дан
2-смена тугайдиган иш вақти 8.00 гача
Овқатланиш вақти 24.00 дан – 01.00 гача
Давлат байрамлари кунлари арафасида иш вақти бир соатга қисқартирилади.


Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ва маълумот-ахборот хизматларини кўрсатиш хизмати ходимларига-маслаҳатчиларга қуйидаги иш режими белгиланади:

1-смена бошланадиган иш вақти 8.00 дан


1-смена тугайдиган иш вақти 15.00 гача
Тушлик 12.00 дан – 12.30 гача
2-смена бошланадиган иш вақти 14.00 дан
2-смена тугайдиган иш вақти 21.00 гача
Тушлик 16.00 дан – 16.30 гача







Шанба ва якшанба:
Иш бошланадиган ва тугайдиган вақт 9.00 дан – 17.00 гача
Тушлик 13.00 дан – 13.30 гача


Китобхонларга доимий хизмат кўрсатувчи хизматларда (китоб берувчи кафедралар, ўқув заллари) тушлик танаффуси вақтида ходимлар бир-бирларини алмаштиришлари лозим.
2-сменада ишлайдиган ходимлар 1-смена ходимларини алмаштиради.
1-сменада ишлайдиган ходим, 2-сменада ишлайдиган ходим келганидан кейин хизмат ичида ўзининг режали вазифаларини бажаришга киришади.
Сменалар графиклари хизмат раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилади ва Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади ва ходимлар эътиборига ҳавола этилади.
Байрам (дам олиш) кунлари арафасида иш вақти 1 соатга қисқартирилади.
Қонунчиликка мувофиқ (ЎзР МК 183-моддаси) ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ходимларнинг алоҳида тоифалари учун қисқартирилган иш вақти белгиланади.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling