Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


Download 225.27 Kb.
bet25/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

V. АЛОҲИДА ИШ РЕЖИМИ

Иш берувчи фондлар хавфсизлигини таъминлаш ва фонд учун ходимлар жавобгарлигини ошириш мақсадида китобхонларга хизмат кўрсатиш бўйича алоҳида иш режимини белгилайди.


Ўқиш заллари хизмати ходимларига Ўзбекистон Миллий кутубхонаси залларига китобхонларни кириши ва чиқишида назорат қилиш ва текшириш жавобгарлиги юклатилади.
Назорат қилиш ва текширишни ўз зиммасига олган:
- Ўзбекистон Миллий кутубхонасига ташриф буюрувчиларни (маъмуриятга келувчилар, вазирлик ва идоралар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, хорижлик делегация аъзолари, экскурсантлар ва бошқа шахсларни) рўйхатдан ўтказиши;
- уларнинг ташрифи бўйича маъмуриятга хабар қилиши ва котиба ёки хизмат раҳбари ҳамроҳлигида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси биносига киритиши шарт.
Бегона шахслар ва ҳужжати бўлмаган шахслар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси биносига киритилмайди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси маъмурияти ҳар ойнинг учинчи ўн кунлиги охирида “Тозалик куни” ўтказади. Тозалик кунида техник ўқишлар, чангдан тозалаш, фонд ва каталогларни текшириш, ёритиш, вентиляция, иситиш ва сув ўтказиш-канализация тизимларидаги носозликларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилиши, дизенфекция ва дизератация ўтказиш муносабати билан китобхонларга хизмат кўрсатилмайди. Бошқа ишларни бажариш учун тозалик кунидан фойдаланиш тақиқланади.


VI. ТОМОНЛАРНИНГ МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

Ходим Иш берувчига тўғридан-тўғри етказган зарарини қоплаши шарт. Иш берувчининг мавжуд мулкига шикаст етказиш тўғридан-тўғри зарар ҳисобланади.


Ходим ҳам тўғридан-тўғри Иш берувчига етказилган зарар, ҳам бошқа шахсларга зарар етказиши натижасида иш берувчига етказилган зарар учун моддий жавоб беради.
Етказилган зарар учун моддий жавобгарлик қуйидаги ҳолатларда тўлиқ миқдорда ходим зиммасига юкланади:
- фондлар ва унга ишониб топширилган бошқа ҳужжатларнинг хавфсизлигини таъминлай олмагани учун;
- кутубхона ускунаси ва инвентарь хавфсизлигини таъминлай олмагани учун;
- қасддан етказилган зарар учун;
- спиртли ичимлик, гиёҳванд ёки зарарли модда қабул қилиш натижасида етказилган зарар учун;
- ходимнинг суд ҳукми билан аниқланган жиноий ҳаракатлари натижасида етказилган зарар учун;
- қонунчиликда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида назарда тутилган бошқа зарарлар учун.
Бевосита пул ёки товар қадриятларига хизмат кўрсатувчи ходим Жамоа шартномасига илова қилинадиган тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ходимлар билан тузилган шартномадаги Тоифалар рўйхати асосида ходимга ишониб топширилган қадриятларнинг хавфсизлигини таъминлай олмагани учун тўлиқ моддий жавоб беради.
Агар ходим даъвогарлик қилаётган иш (вазифа) тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузишни талаб қилса, ходим эса бундай шартнома тузишни хоҳламаса, Иш берувчи уни ишга қабул қилишдан воз кечишга ҳақли.
Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномага кўра, қадриятлар уларнинг хавфсизлиги таъминланмагани учун жавобгар бўлган ходимга топширилади.
Жамоа моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномага кўра, қадриятлар уларнинг хавфсизлиги таъминланмагани учун тўлиқ моддий жавобгарликни ўз зиммасига олган, аввалдан тайинланган бир гуруҳ хизматлар ходимларига топширилади.
Муайян ходимлар томонидан зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдин Иш берувчи етказилган зарар ҳажмини ва унинг сабабларини аниқлаш учун текширув ўтказиши шарт. Бундай текширувни ўтказиш учун иш берувчи тегишли мутахассислар иштирокида комиссия тузишга ҳақли.
Иш берувчига ва ходимга етказилган ходим ва иш берувчининг моддий жавогарлиги Меҳнат кодекси моддалари билан тартибга солинади.
Агар нормал ишлаш учун зарур шарт-шароитлар йўқлиги уларга топширилган мулкнинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлаш имкони йўқлиги туфайли кутубхона фондига зарар етказилган бўлса ва уларнинг айби бўлмаган бошқа ҳолатларда ходимларга моддий жавобгарлик юкланмайди.
Пулли хизматлар кўрсатувчи хизматлар ходимлари белгиланган тартибни бузса, пулли хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги қоида асосида қуйидаги сабаблар туфайли, интизомий ва моддий жавоб беради:
- пулли хизматлар кўрсатишни расмийлаштирмагани ва квитанция бермагани учун;
- пулли хизматлар кўрсатиш учун бухгалтерия кассасига ҳар куни пул топширмагани учун;
- фойдаланувчилар билан қўпол муомалада бўлгани учун.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling