IV. Меҳнат низолари комиссиясида меҳнат низоларини
кўриб чиқиш тартиби
4.1. Ходим унинг ҳуқуқлари бузилганини билган ёки билиши керак бўлган кундан бошлаб, уч ойлик муддатда Меҳнат низолари комиссиясига мурожаат қилиши мумкин.
4.2. Ходимларнинг аризалари дафтарда рўйхатга олиниши шарт. Бу дафтарда Комиссия меҳнат низоларини кўриб чиқиши билан боғлиқ ишлар қандай олиб борилаётгани ва Меҳнат низолари комиссияси қарорларининг ижроси қайд этилади.
4.3. Ходим якка меҳнат низосини кўриб чиқиши учун Комиссияга ариза бериш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, Комиссия бу муддатни тиклаши ва низони моҳияти бўйича ҳал қилиши мумкин.
4.4. Комиссияга аризада қуйидагилар бўлиши керак:
- сана (ходим унинг ҳуқуқи бузилгани тўғрисида билган ва Комиссияга мурожаат қилиш муддати бошланишини боғлаётган вақт);
- унинг важларини тасдиқловчи далиллар;
- ходимнинг талаблари;
- аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
4.5. Комиссия низони ҳал этиш учун зарур ҳужжатларни ташкилот раҳбаридан талаб қилиш, мажлисларга гувоҳларни чақириш, мутахассисларни, касаба уюшмаси вакилларини таклиф қилиш ҳуқуқига эга. Бу шахслар мажлисларга меҳнат низоси тарафларининг илтимосига кўра ҳам, Комиссиянинг ўз ташаббуси билан ҳам чақирилиши мумкин.
4.6. Миллий кутубхона раҳбари Комиссиянинг талабига биноан барча зарур ҳисоб-китоблар ва ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
4.7. Агар ариза тақдим этилганда, Комиссия (ёки суд) айни ўша тарафлар ўртасидаги айни ўша масала ва айни ўша асослар бўйича низо юзасидан бошқа ариза кўриб чиқаётган бўлса ёхуд агар аризани манфаатдор шахс номидан бундай ваколати йўқ шахс топширса, Комиссия бу аризани қабул қилишни рад этади.
Комиссия раиси ёки унинг ўрнини босувчи шахс аризачига аризани қабул қилиш юзасидан асосли рад жавобини беради.
V. Муддатларни ҳисоблаб чиқариш
5.1. Ушбу Низомда кўзда тутилган муддатлар, у бошланадиган кун сифатида белгиланган календарь санасидан кейинги кундан бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |