Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
- Bu sahifa navigatsiya:
- VII. Меҳнат низолари комиссиясининг мажлисини ўтказиш тартиби
- ТАСДИҚЛАЙМАН ”
VI. Аризани тинглашга тайёрлаш
6.1. Меҳнат низолари Комиссия мажлис ўтказишдан олдин: - низони тўғри ҳал этиш учун аҳамияти бўлган ҳолатларни аниқлайди; - низони ҳал этишда қўлланилиши керак бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасини аниқлайди; - низони кўриб чиқишда қатнашадиган шахслар таркибини аниқлайди; - тарафларнинг ҳар бири ўз талабларини асослаш учун тақдим этилиши керак бўлган далиллар рўйхатини белгилайди. 6.2. Ходим Комиссияда низони чиқишнинг исталган босқичида бу низони тўхтатишга ҳақли. VII. Меҳнат низолари комиссиясининг мажлисини ўтказиш тартиби 7.1. Меҳнат низолари комиссияси меҳнат низоси ходим ариза берган кундан бошлаб, 10 кунлик муддат ичида кўриб чиқиши шарт. Комиссия масала қачон кўрилиши ҳақида ходимни олдиндан хабардор қилади. 7.2. Комиссиянинг мажлислари очиқ шаклда ўтказилади. 7.3. Комиссия мажлисида Иш берувчининг ёки Касаба уюшмаси қўмитаси ёхуд ходимлар бошқа вакиллик органининг тенг миқдордаги вакиллари иштирок этиши керак. 7.4. Низо ариза берган ходимнинг ҳузурида кўриб чиқилади. 7.5. Иш берувчининг вакили Комиссия мажлисида қатнашиш истагини билдирган, лекин узрли сабабга кўра унга келмаган ва бу ҳақда Комиссияга ўз вақтида ва лозим тарзда хабар берган ҳолларда, Меҳнат низолари комиссияси Иш берувчининг келмагани муносабати билан низони кўриб чиқишни бошқа муддатга қолдириши мумкин. 7.6. Тарафлар қуйидаги ҳуқуқларга эга: - далилларни тақдим этиш; - далилларни тадқиқ этишда қатнашиш; - Комиссия мажлисида қатнашаётган шахсларга, Комиссия мажлисига таклиф қилинган гувоҳлар, мутахассисларга саволлар бериш; - илтимосномалар бериш; - Комиссияга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш; - Комиссия мажлисида қатнашаётган бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важлари ва мулоҳазалари юзасидан эътирозлар билдириш; - Комиссия мажлисида аудио ва видео ускуналардан фойдаланиш. 7.7. Низо моҳияти бўйича ҳал қилинаётганда, Комиссия дастлаб ходимнинг у билдирган талаблар борасидаги тушунтиришларини тинглайди. Кейин Иш берувчининг вакили тингланади, тарафларнинг далиллари ўрганилади, мутахассислар, гувоҳлар тингланади. 7.8. Мажлисда Комиссия котиби мажлис баёнини юритади. Бу мажлис баёни мажлис раиси ва котиби томонидан имзоланади, муҳр билан тасдиқланади ва махсус дафтарга тикиб қўйилади. 7.9. Низо тарафлари ва мажлиснинг манфаатдор иштирокчилари мажлис баёни билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эга. Улар мажлис баёни имзоланган санадан бошлаб, уч кун ичида у бўйича (йўл қўйилган хатоларни ва нотўлиқлигини кўрсатган ҳолда), ёзма фикр билдиришлари мумкин. Комиссия тарафларнинг фикрларини мажлис баёнига илова қилиши шарт. 7.10. Комиссиянинг мажлис баёнлари унинг ваколатлари муддати тугагунча сақланади. 2023–2025-йиллар учун Миллий кутубхонанинг Иш берувчи билан ходимлари ўртасидаги тузилган Жамоа шартномасига 7-илова
Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling