Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


Download 225.27 Kb.
bet30/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

III. ФОНДДАН ФОЙДАЛАНИШ

1.7. Моддий рағбатлантириш фонди маблағлари кутубхона ходимлари иш ҳаққига қўшимча белгилаш ва ходимларни мукофотлаш учун йўналтирилади.


1.8. Қўшимча ҳақлар белгилаш тартиби.
1.9. Асосий таркиб ходимларига қўшимча ҳақлар қуйидагилар учун белгиланади:
- ходим, маъмурият ва қўшимча таркиб малакасининг юқори даражаси;
- фаолият майдони кенгайиши, лавозим мажбуриятлари аралашиши муносабати билан ишлар ҳажмининг ошиши;
- жамоат топшириқларини бажариш.
1.10. Миллий кутубхона ходимларига меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, юксак касб маҳорати ҳамда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ва хизмат кўрсатишнинг самарали шаклларини жорий этишга қўшган аниқ шахсий ҳиссаси, замонавий ахборот технологияларидан профессионал фойдаланганлиги, шунингдек, хорижий тилни билганлиги учун лавозим маошининг 25 фоизидан 75 фоизигача миқдорда рағбатлантирувчи устамалар белгилаш.
1.11. Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Миллий кутубхона ходимларига бериладиган қўшимча ҳақлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги масалаларини ҳал этувчи Махсус комиссия йиғилишида белгиланади.
1.12. Ходим синов муддатини ўтаб, ишга қабул қилинганидан кейин унга қўшимча ҳақ белгиланади.
1.13. Ушбу қўшимча ҳақлар иш сифати ёмонлашса, вазифалар ўз вақтида бажарилмаса, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми бузилса, бекор қилинади ёки камайтирилади.
1.14. Мукофотлаш тартиби.
1.15. Миллий кутубхона ходимларини умумхалқ байрамлари ва бошқа муҳим саналар муносабати билан Жамғарма маблағлари ҳисобига бир лавозим маошигача мукофотлаш.
1.16. Мукофотлар ҳажмлари улар ишларининг умумий натижаларига қўшган шахсий ҳиссаларига қараб белгиланади ва максимал ҳажмлар билан чекланмайди. Кутубхона ходимларига бериладиган мукофотлар ҳажмлари улар ишларининг умумий натижаларига қўшган шахсий ҳиссаларига қараб белгиланади.
1.17. Янги ишга қабул қилинган ходимларга мукофот кутубхонада 3 ой ишлаганидан кейин, яъни синов муддатидан муваффақиятли ўтгандан сўнг белгиланади (Умумхалқ байрамлари муносабати билан бериладиган мукофотлар бундан мустасно).
1.18. Кутубхона раҳбарияти вазифалари ва топшириқларини бажарганлиги учун кутубхонанинг алоҳида ходимларига бир йўла мукофот берилади.
1.19. Ишни сифатсиз бажарган ва муддатида топширмаган ходимларга мукофот берилмайди. Қуйидаги ходимлар мукофотланмайди:
- ташкилот мулкини талон-тарож қилган;
- меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мунтазам бузадиган;
- вазифа ва топшириқлар бажариладиган муддатда охиригача ишламаган.
1.20. Моддий ёрдам кўрсатиш.
1.21. Қуйидаги ҳолатларда кутубхона ходимларига моддий ёрдам кўрсатилади:
- ходим оиласидаги оғир моддий ҳолатларда (касаллик, узоқ даволаниш, яқин қариндошларининг ўлими, табиий офат);
- тўй, юбилей.
1.22. Ходимнинг аризаси, асосли ҳужжат (касаллик ҳақида тўлиқ ташхис-маълумотнома, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома, ўлим ҳақидаги гувоҳнома ва бошқалар), Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директорининг Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган буйруғи моддий ёрдам пулини тўлаш учун асос бўлади.
1.23. Кўрсатилган Фонд ҳисобидан асосий ходимларга тўловлар барча ҳолатларда уни ҳисоблаб чиқаётганда, ўртача иш ҳақига киритилади (таътил учун ҳақ тўлаш, вақтинчалик ишга лаёқатсиз бўлганида, пенсия ва нафақалар тўлаш учун).
1.24. “Бухгалтер ҳисоб-китоби ва бюджет ташкилотлари ҳисоботи тўғрисида”ги Қонуни, йўриқномалар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқа норматив ҳужжатларига мувофиқ фонд даромадлари ва сарф-харажатлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан ҳисоб-китоб қилинади.

2023–2025-йиллар учун Миллий кутубхонанинг


Иш берувчи билан ходимлари ўртасидаги тузилган Жамоа шартномасига


6-илова





КЕЛИШИЛДИ”
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
Касаба уюшмаси қўмитаси
раиси __________ Л. Нарзиев



ТАСДИҚЛАЙМАН
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
директори _____________ У. Тешабаева






Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling