Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


III. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ОШИРИШ ШАРТЛАРИ


Download 225.27 Kb.
bet28/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

III. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ОШИРИШ ШАРТЛАРИ

12. Ходимлар эгаллаган лавозимларига ойлик маошидан ташқари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган иш ҳаққига қўшимчалар:


- Иш берувчи кўрсатмаси билан асосий ишидан ташқари қўшимча вазифаларни бажарганлик ёки иш ҳажми кўпайганлиги учун ойлик маошларига устамалар;
- Фахрий унвонларга эга бўлган ходимларга белгиланган миқдорда қўшимчалар тўлаб борилади.
13. Бюджетдан ташқари маблағлар тушуми, ҳисоб-китоб ва харажатлари белгиланган тартибда бўлишига эришишдаги фаолияти учун директор, директор ўринбосарлари, Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси, кадрлар бўйича ходимларга ва бошқа тор доирадаги мутахассис ходимларга бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча иш ҳақи тайинланади.
14. Ходимларни мукофотлаш Кутубхонанинг мукофотлаш тўғрисидаги Низомига асосан амалга оширилади.
15. Меҳнатни ташкил этишнинг прогрессив шаклларини қўллаш, иш сифатини кўтариш, касб маҳоратини юксалтириш ишларидан жамоанинг ва алоҳида ходимларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида Иш берувчи Касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда бошқа турдаги устамаларни ўрнатиши мумкин.
16. Устамалар ҳажми ҳар бир ходимнинг бажараётган иш сифатини ошириш учун қўшаётган ҳиссасига қараб белгиланади ҳамда Иш берувчи иш сифати сусайган ҳолда барча устамаларни бекор қилишга ёки камайтиришга ҳақлидир.


IV. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ. ЖАВОБГАРЛИК

17. Иш берувчи ходимлар меҳнатини ташкил этишига жавобгар.


18. Касаба уюшмаси қўмитаси меҳнатга ҳақ тўлаш ва ойлик маош тўлаш тизимлари тўғрилигини назорат қилиш ҳамда меҳнат шарт-шароитларини, бажарилишини назорат қилади.
19. Ходимга ҳақ тўлаш мазкур Шартноманинг 5.6-бандида белгиланган муддатларга нисбатан кечиктирилганда, қуйидаги чоралар кўрилади:
- кечиктирилиш хизмат кўрсатувчи банкнинг айби билан содир бўлганда – Иш берувчи (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 22 июндаги “Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 264-сон қарори асосида тузилган банк ва мижоз ўртасидаги хизмат кўрсатиш шартномасига биноан) банк раҳбариятига жарима ундириш тўғрисида талабнома киритишни ва ундирилган жаримани меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солишга йўналтиришни ўз зиммасига олади.
20. Жамоа шартномасида белгиланган муддатда, лекин таътил бошланишидан олдинги иш кунигача меҳнат таътилига ҳақ тўланади.
21. Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган шартларига мувофиқ ходим томонидан бажарилган иш учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаши лозим.

2023–2025- йиллар учун Миллий кутубхонанинг


Иш берувчи билан ходимлари ўртасидаги тузилган Жамоа шартномасига


4-илова





КЕЛИШИЛДИ”
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
Касаба уюшмаси қўмитаси
раиси __________ Л. Нарзиев



ТАСДИҚЛАЙМАН
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
директори _____________ У. Тешабаева



- тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома
- тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома
тузиладиган ходимлар тоифаси рўйхати

Т/р

Хизматлар номи

Шартнома тури



1.

Ўқув заллари хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

2.

Илмий-методик хизмати раҳбари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

3.

Ихтисослаштирилган фонд ва мажбурий нусхаларни сақлаш хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

4.

Тармоқни маъмурийлаштириш ва сервер ускуналарини сақлаш хизмати ходимлари

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома

5.

Халқаро алоқаларни ташкил этиш хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

6.

Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ва маълумот-ахборот хизматларини кўрсатиш хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

8.

Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

9.

Умумий фондларни сақлаш хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

10.

Нашриёт-матбаа хизмати раҳбари

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома

11.

Электрон буюртмаларни мувофиқлаштириш ва ресурсларни масофага етказиш хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

12.

Ҳудудий ахборот-кутубхона марказларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

13

Диспетчерлик хизмати ва адабиётларни бериш кафедраси барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

14.

Ахборот-кутубхона фондларини консервация ва реставрация қилиш хизмати барча ходимлари



Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

15.

Миллий библиография маълумотлар базасини шакллантириш хизматибарча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

16.

Каталоглаштириш ва тизимлаштириш
хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

17.

Ахборот-кутубхона фондларини жамлаш хизмати барча ходимлари

Тўлиқ жамоавий моддий жавобгарлиги тўғрисидаги шартнома

18.

Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси барча ходимлари

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома

19.

Кадрлар хизмати, юрисконсульт ва девонхона ходимлари

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома

20.

Хўжалик хизмати барча ходимлари

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома

21.

Миллий умумтаълим электрон кутубхона маркази барча ходимлари

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома

22

Республика йиғма электрон каталог маркази барча ходимлари

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома

2023–2025-йиллар учун Миллий кутубхонанинг


Иш берувчи билан ходимлари ўртасидаги тузилган Жамоа шартномасига


5-илова





КЕЛИШИЛДИ”
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
Касаба уюшмаси қўмитаси
раиси __________ Л. Нарзиев



ТАСДИҚЛАЙМАН
Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
директори _____________ У. Тешабаева




Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling