Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


Download 225.27 Kb.
bet42/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

вакант лавозим – ташкилотнинг тузилмаси ва штатлар жадвалида белгиланган ҳамда эгалланмаган, шу жумладан вақтинча бўш бўлган штат бирлиги;
номзод – ташкилотдаги вакант лавозим бўйича ишга қабул қилиш учун Ягона Миллий Меҳнат тизими – “мй.меҳнат.уз” ва Миллий вакансиялар базаси – “иш.меҳнат.уз” порталлари орқали ўзининг маълумотномасини (объективкаси) электрон шаклда жойлаштирган шахс, шунингдек, юқори ташкилотдан ёзма равишда юборилган ёки тавсия этилган, ташкилотнинг кадрлар заҳирасига киритилган ёки кадрлар заҳирасига киритиш учун таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлардан танлаб ўрганилган шахс;
4. Танлов меритократия, очиқлик, муқобиллик ва мустақиллик тамойиллари асосида ўтказилади.
5. Танлов пайтида номзодларни жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига кўра камситишга йўл қўйилмайди.


2-бўлим. Танловни ташкил қилиш

6. Танлов қуйидаги босқичлар асосида ташкил этилади:


биринчи босқич – Ягона Миллий Меҳнат тизими – “мй.меҳнат.уз” ва Миллий вакансиялар базаси – “иш.меҳнат.уз” порталларига вакансия ҳақида маълумот киритиш;
иккинчи босқич – танлов ўтказиладиган вакансия номи, танловни ўтказиш жойи, санаси ва вақти, шунингдек, ҳамда номзодларга қўйилган малакавий талаблар тўғрисида эълонни ҳамда қўшимча маълумотларни ташкилотнинг расмий веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларида (агар мавжуд бўлса) жойлаштириш;
учинчи босқич – номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва саралаш;
тўртинчи босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;
7. Вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар – Ягона Миллий Меҳнат тизими – “мй.меҳнат.уз” ва Миллий вакансиялар базаси – “иш.меҳнат.уз” порталларига жойлаштирилган сана мазкур лавозимни эгаллаш бўйича танлов эълон қилинган кун деб ҳисобланади.
8. Танлов эълон қилинган куни, танлов ҳақидаги эълон ва қўшимча маълумотлар ташкилотининг расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқларида жойлаштирилади. Шунингдек, мазкур эълон даврий нашрларда ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
вакант лавозимга қўйиладиган малака талаблари;
лавозим мажбуриятлари;
меҳнат шароитларига оид маълумотлар.
Лавозимларнинг айрим тоифалари учун қўшимча талаблар мавжуд бўлган тақдирда, эълонга бу ҳақда маълумот киритилади.
9. Танловда иштирок этиш бўйича номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш муддати танлов эълон қилинган кундан бошлаб 10 календар кунни ташкил қилади.
Танловда иштирок этиш бўйича ҳужжатлар келиб тушмаган тақдирда, ҳужжатларни қабул қилиш муддати автоматик тарзда 10 календар кунга узайтирилади.
Танловнинг барча босқичлари танловда иштирок этиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш муддати тугаган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида ўтказилиши лозим.
10. Ягона Миллий Меҳнат тизими – “мй.меҳнат.уз” ва Миллий вакансиялар базаси – “иш.меҳнат.уз” порталлари орқали ўзининг маълумотномасини (объективкаси) электрон шаклда жойлаштирган номзодлардан ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини қоғоз шаклида талаб қилиш ман этилади.
11. Номзодга бир вақтнинг ўзида ташкилотнинг учтадан ортиқ бўлмаган вакант лавозимини эгаллаш учун танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
12. Номзодлар томонидан танловда иштирок этиш бўйича ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланиши уларни танловдан четлатиш учун асос ҳисобланади.
13. Ташкилот ва унинг ҳудудий бошқармаларида танловни ташкил қилиш ва ўтказиш учун юқори турувчи ташкилот вакиллари жалб қилиниши мумкин.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling