АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН
МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИНГ ОДОБ-АХЛОҚ КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ
Комиссия раиси: Н. Холдорова – Директор ўринбосари
Комиссия аъзолари: С. Джампулатов – Директор ўринбосари;
З. Болтаев – Иқтисодий таҳлил ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи;
Н. Худойбердиев – Кадрлар хизмати раҳбари;
Ф. Мусаев – Нашриёт-матбаа хизмати раҳбари;
Л. Назриев – Касаба уюшмаси қўмитаси раиси;
М. Зокиров – Юрисконсульт;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари директорлари;
Р. Бабаходжаев – Девонхона мудири, Комиссия котиби.
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган раҳбар ёки ходим киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг вакант лавозимларига ишга қабул қилиш ҳамда ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тўғрисидаги
ТАРТИБ
1-бўлим. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 6-июлдаги “Коррупсияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон Қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг вакант лавозимларига ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказиш жараёнида шаффофликни таъминлаш, илғор ҳалқаро стандартларга мувофиқ талабгор фуқаролар ва тизимда фаолият юритаётган ходимларининг барчасига тенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда саралаб олиш ва танлов тартибини белгилайди.
2. Ушбу Тартиб қоидалари қуйидаги ҳолларда татбиқ этилмайди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси раҳбари ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ёки улар билан келишиладиган лавозимлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса;
ташкилотнинг ходимлари бошқа тенг ёки қуйи лавозимига ўтказилганда;
ташкилотнинг марказий аппарати ходимлари тузилмадаги қуйи бўлинмаларига раҳбар лавозимига ўтказилганда.
Ташкилотнинг техник ва хизмат кўрсатувчи тоифадаги лавозимларга ходимларни ишга қабул қилишда, барчага тенг имкониятларни яратиш мақсадида, мазкур тартибда келтирилган шаффоф танлов амалиётидан фойдаланиш тавсия этилади.
3. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |