Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун
Download 225.27 Kb.
|
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа
III. Комиссия ишини ташкил этиш
8. Комиссия раиси Комиссия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Комиссияга юкланган вазифаларни бажарилиши учун жавоб беради. Комиссия раиси ҳозир бўлмаганда унинг функцияларини келишилган ҳолда Комиссия аъзоларидан бири бажаради. 9. Комиссия қарорлар қабул килишда тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига асосланади. 10. Комиссия йиғилиши Комиссиянинг оддий кўпчилик аъзолари қатнашганда қонуний ҳисобланади. 11. Комиссия йиғилишининг ўтказилиши ва муҳокама этиладиган кун тартиби аъзоларга икки кун олдин етказилади. 12. Комиссия йиғилиши қарори Комиссия раиси тасдиқлайдиган баённома билан расмийлаштирилади. 13. Комиссия йиғилишлари унинг ваколатига кирадиган масалалар тайёрланишига қараб, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказилади. 14. Комиссия йиғилишларини ташкилий-техник таъминлаш Комиссия раиси ва котиби томонидан амалга оширилади. 15. Комиссия қарорлари Комиссия йиғилишида қатнашаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссиянинг қабул қилинган қароридан норози бўлган аъзоси ўз фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақлидир, у йиғилиш баённомасига тиркаб қўйилади. 16. Комиссиянинг тегишли масала бўйича қарори ва мазкур масала бўйича хулоса Миллий кутубхона директорига қарор қабул қилиш учун киритилади. 17. Комиссия аъзолари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадилар. 18. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари директорлари Комиссия аъзоси сифатида тегишли масала бўйича шахсан ёки онлайн иштирок этиши мумкин. 19. Комиссияни қайта ташкил этиш, тугатиш ва ўзгартиришлар киритиш Миллий кутубхона директори буйруғига асосан амалга оширилади. 20. Комиссия аъзоси Комиссия йиғилишида қатнашиши ва ўзига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт. Комиссия аъзоси Комиссия йиғилишида объектив сабабларга кўра қатнаша олмаган тақдирда Комиссия раисини олдиндан хабардор этиши лозим. 21. Комиссия аъзоси қуйидаги ҳуқуқларга эга: Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча масалалар бўйича овоз беришга; Комиссия ишини олиб бориш бўйича таклифлар киритишга; Комиссия қарорларини тайёрлашда, муҳокама қилишда ва қабул қилишда иштирок этиш, қабул қилинган қарорларни ижроси бўйича тегишли маълумот сўраб олишга; Комиссия йиғилиши кун тартиби бўйича тўпланган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш; Комиссиянинг қабул қилинган қароридан норози бўлган тақдирда ўз фикрини ёзма равишда баён қилишга; Комиссия аъзоси ушбу Низомга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Download 225.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling