Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


-боб. Коррупциявий хавф-хатарларнинг даражасини


Download 225.27 Kb.
bet50/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

4-боб. Коррупциявий хавф-хатарларнинг даражасини
бартараф этиш чоралари

16. Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш чоралари қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:


норматив-хуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
инсон омилини қисқартириш ва Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар фаолиятини (вазифа ва функцияларини) рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш;
фаолиятни (вазифа ва функцияларини) тартибга солиш чораларини кўриш;
ходимлар ва жисмоний шахслар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани максимал даражада чеклаш;
расмий веб-сайт ва бошқа оммавий ахборот воситаларида давлат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва тарқатиш;
давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини соддалаштириш, асоссиз чекловларни, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бекор қилиш, бюрократик тартибга солиш механизмларини йўқ қилиш, тақдим этилган ҳужжатлар сони ва қарор қабул қилиш муддатларини қисқартириш;
коррупцияга қарши курашишга қаратилган тушунтириш ишларини амалга ошириш, профилактик суҳбатлар ўтказиш, ишонч телефонлари ва алоқа каналларида таргибот ишларини амалга ошириш;
ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича ички ҳужжатларга ҳар куни, ўзаро ва тўлиқ риоя қилишларини назорат қилиш;
коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа чора-тадбирларни ҳам амалга ошириши мумкин.
17. Коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича мазкур Услубиётнинг 16-бандида белгиланган чоралардан келиб чиқиб, қолдиқ хавф-хатар даражасини баҳолаш мазкур Услубиётнинг 2-иловасидаги мезонлар асосида амалга оширилади.
18. Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар томонидан мазкур Услубиётнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда марказий аппаратнинг коррупциявий хавф-хатарлар харитаси лойиҳаси ишлаб чиқилади.
19. Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар томонидан ушбу Услубиётнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари ва мазкур Услубиётнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Бунда, мазкур лойиҳалар Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасаларда умумлаштириш учун тақдим қилинади.
20. Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасалар томонидан ўз фаолиятидаги (вазифа ва функцияларидаги) коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари асосида Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасаларда умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ишлаб чиқилади ва “Э-антиcор.уз” элеcтрон платформасига ҳар йили 25-январга қадар киритилади.
21. Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасаларда “Э-антиcор.уз” электрон платформасида жойлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитасига асосан автоматик равишда қуйидаги хужжатлар шакллантирилади:
Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасаларда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури;
Миллий кутубхона ва унинг таркибидаги муассасаларда коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлари рўйхати.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling