Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2023–2025-йиллар учун


Download 225.27 Kb.
bet11/55
Sana19.06.2023
Hajmi225.27 Kb.
#1599973
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55
Bog'liq
01 08 686 son xat Жамоа шартномаси Лойиҳа

ХII. ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА. ИЖТИМОИЙ
ИМТИЁЗ ВА КАФОЛАТЛАР

12.1. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ҳар йили қабул қилинадиган ижтимоий йўналишдаги Давлат дастурларини амалга ошириш учун чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қатъий бажарилишига эришиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.


Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш фонди тўғрисидаги қоидага мувофиқ маблағ бўлганда, ходимларнинг имтиёзли йўлланмаларни олишига кўмаклашишни (5-илова).
12.3. Онасиз фарзандларини тарбияловчи шахсларга имтиёзлар бериш; ҳомиладорлиги муносабати билан аёлларга (иш вақтидан ташқари ишларни чеклаш, дам олиш кунлари ишга чақириш ва сафарга жўнатишни чеклаш, шунингдек, қўшимча таътиллар бериш, меҳнатнинг имтиёзли режимларини белгилаш ва меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар бериш), онасиз фарзандини вояга етказаётган оталарга (рафиқаси вафот этган бўлса, ота-она ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса, узоқ муддат даволаш муассасасида бўлса ва бошқа ҳолатларда), вояга етмаганлар васийларига.
12.4. Тиббий хизмат кўрсатишда ва дори-дармонлар харид қилишда моддий ёрдам кўрсатишни таъминлаш (5-илова).
12.5. Юқорида кўрсатилган кафолатлар ва имтиёзлар ота-она васийлигидан маҳрум бўлган лекин амалда фарзанд вояга етказаётган бувига, бувага ёки бошқа қариндошларга берилади.
12.6. Кутубхонанинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда моддий ёрдам кўрсатиш (Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярим баробари миқдорида):
- дафн маросими сарф-харажатлари учун;
- кўп болали ва кам таъминланган оилаларга;
- пенсияга чиқаётганда.
12.7. Узоқ вақт (бир-уч ой) мобайнида оғир бетоб бўлган ходимларга лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш.
12.8. Миллий кутубхона ходимларига моддий ёрдам истисно ҳолларда – уларнинг мурожаатига кўра ёки Миллий кутубхона Касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббуси бўйича (ходимларнинг тўй ва юбилей маросимлари, яқин қариндошларининг вафот этиши, оғир жароҳатлар олиш, оғир касалликларга йўлиқиш, табиий офатлар оқибатлари ва шу кабилар) тегишли ходимнинг бир баробаридан кам бўлмаган икки лавозим маошигача миқдорда берилади (5-илова).
12.9. Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида тарафлар қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
а) ҳар йили ўқув йили бошланиши арафасида умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган кўп болали кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ҳар бир болага Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг
10 фоизи ҳисобидан келиб чиққан ҳолда ўқув қуроллари харид қилиш;
б) ходимлар фарзандларига ҳар йили янги йил совғаларини Миллий кутубхона ва Касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобидан топширилишини ташкил этиш;
в) ходимлар фарзандларининг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини таъминлаш (Иш берувчи, Касаба уюшмаси қўмитаси ва ходимларнинг ўзаро келишуви асосида);
12.10. Касаба ушюмаси қўмитаси ходимлар аризаларига кўра республиканинг санатория-профилакторийсига, санатор-курорт даволанишга, дам олишга, болалар соғломлаштириш оромгоҳига йўлланма харид қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрилигини назорат қилишни ўз зиммасига олади.
12.11. Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда ЎзР Солиқ кодексининг 378-моддасида жисмоний шахсларга берилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда ходимнинг аризасига мувофиқ (тегишли ҳужжатларни илова қилиш шарти билан) қўшимча моддий ёрдам тўловларини амалга ошириши мумкин.
12.12. Иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда ишламайдиган пенсионерларнинг меҳнат жамоасининг жамоат ҳаётида иштирок этишлари учун шароитлар яратишни, шунингдек ҳар йили пенсионерлардан, айниқса якка-ёлғизлардан хабар олиш, туғилган кунларида ва байрамларда уларга эсдалик совғалари беришни, уларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишда кўмаклашишни, шунингдек муқаддас жойларга ва зиёратгоҳларга экскурсиялар ташкиллаштиришни ва бошқа ижтимоий аҳамиятли тадбирларни амалга ошириш учун шароит яратишни ўз зиммасига олади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 28-декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906 сон Фармони).
12.13. Иш берувчи масофадан туриб ишловчи ходим билан ёзма меҳнат шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида куйидагиларни ўз зиммасига олади:
Табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотиялар рўй берган тақдирда ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда иш берувчида тегишли техник ва ташкилий имкониятлар мавжуд бўлганда вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш ёки ўтказиш учун устувор ҳуқуқ бериладиган ходимларнинг тоифалари қуйидагилардан иборат:
ҳомиладор аёллар;
ўн тўрт ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари, васийлари;
ногиронлиги бўлган шахслар;
ёшга доир пенсионерлар;
ногиронлиги бўлган шахсларни ёки оиланинг ўзгалар парваришига муҳтож бўлган бемор аъзоларини парваришлаётган ходимлар.
Жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, ички ҳужжатда, меҳнат шартномасида назарда тутилган ходимларнинг бошқа тоифалари ҳам вақтинча масофадан туриб ишлашга ўтиш ёки ўтказиш учун устувор ҳуқуққа эга бўлиши мумкин.
12.13.1. Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, ишлаётган пенсионерлар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказади;
Масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтиш ҳуқуқидан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, ишлаётган пенсионерлар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.
Масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтиш ҳуқуқидан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, ишлаётган пенсионерлар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.
Масофавий ишга ўтказиш юзасидан ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришларда Меҳнат кодексининг 452-моддасида назарда тутилган шартлар билан бир қаторда қуйидагилар кўрсатилади:
Иш берувчи ва ходим ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқалар тартиби;
ходимнинг меҳнат мажбуриятларини амалга ошириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш тартиби, агар томонлар тарафидан ходимга тегишли жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув мавжуд бўлса;
Иш берувчи билан доимий алоқаларини таъминлаш мақсадида ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланиш;
Иш берувчи томонидан ходимга берилган жиҳозлар ва техникаларнинг ходимнинг айби билан бузилганда, етказилган зарарни ходим томонидан Иш берувчига қоплаб бериш билан боғлиқ шартлар;
ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун шахсий жиҳозлар ва/ёки техника воситаларидан, шунингдек алоқа воситалари, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган тақдирда харажатларни қоплаш тартиби ва шартлари;
ходим ва Иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари.
12.13.2. ходим пандемия вақтида пандемия ва эпидемия ҳолатидаги инфекцияси билан касалланганда, Иш берувчи унга Касаба уюшмаси қўмитасининг тавсиясига кўра моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин;
12.13.3. пандемия даврида иш жараёнида касалланган ходимларнинг даволанишига кетадиган харажатлар Кутубхона маблағлари ҳисобидан қопланади;
12.13.4. пандемия шароитида ходимнинг оила аъзоларидан касалланиб, даволанаётганларга Иш берувчи томонидан унга Касаба уюшмаси қўмитасининг тавсиясига кўра моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин;
12.13.5. пандемия муносабати билан касаллик юқтирган ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан Иш берувчи Кутубхонанинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
12.13.6. Кутубхона ходимлари ўртасида пандемия шароитида Иш берувчи ходимларни иш жойларида антисептик ва зарур санитария-гигиена воситалари, ниқоблар билан таъминлашни, касаллик учун тест таҳлилларини топширишни, юқумли касалликларга қарши вакцина билан эмлашни, шунингдек иш жойларини, ошхонани, ювиниш хонасини, ҳожатхонани, ишчиларни ташувчи транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ишларини амалга оширади.
12.14. Пандемия даврида касалланиб вафот этган ходимларнинг оиласига молиявий имкониятдан келиб чиқиб, Иш берувчи ёки Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратилади.
12.15. Фавқулодда вазиятли ҳолатлар юзага келганда, карантин эълон қилинганда Иш берувчи ходимнинг розилигига кўра унга иш ҳақини қисман сақлаб қолган ҳолда таътил бериши мумкин.



Download 225.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling