Alisher navoiy nomidagi samarqand davlat universiteti sotsiologiya va ijtimoiy ish
Download 0.95 Mb. Pdf ko'rish
|
Sotsiologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Зигмунд Фрейд
IV.Darsning borishi: Tashkiliy qism, talabalar bilan salomlashib,
davomatni aniqlash, jahon yangiliklaridan so'rash, darsni e'lon qilish. V. Yangi mavzu bayoni: 1856 – 1939 yillar oralig’ida yashagan venalik vrach Z.Freyd psixologiyaning rivojiga juda katta ta’sir o’tkazdi. U XX asrning yirik mutafakkirlaridan hisoblanadi. Uning g’oyalari san’at, adabiyot, falsafa, ijtimoiy va gumanitar fanldarning rivojiga ham ta’sir o’tkazdi. Psixoanaliz deb atalgan u kashf etgan terapiya usulining mohiyati bemorning o’z hayoti ayniqsa eng ilk davrlar haqida erkin so’zlab berishdadir. Freyd fikricha katta odamlarning xulq- atvori uning bolaligida paydo bo’lgan istak ta’sirida shakllanadi deydi. Freydning ta’kidlashicha insonlarning psixologik taraqqiyoti kuchli so’riqishlar bilan kechadi. Z.Freyd shaxsning rivojlanishini bosqichlarga bo’lib, ilk bosqichni «Edip» bosqichi deb ataydi. J.G.Mid (1863-1931) ijodning asoslari va intellektual o’sishi ko’p jihatdan Freydnikidan farq qiladi. U faylasuf bo’lib, umrining ko’p qismini Chikago universitetida o’qituvchilik bilan o’tkazdi. Unga shuhrat keltirgan «tafakkur, shaxs va jamiyat» (1934) kitobi bo’ldi. Австриялик психолог ва социолог Зигмунд Фрейд фанда психологик назарияни ишлаб чиқиш билан ижтимоий жараёнларни англашнинг илгари инсоният тажрибасида бўлмаган йўлини асослаб берди. Унинг таъкидлашича, инсон руҳиятининг онг билан бошқарилмайдиган қисмида инстиктив даъватлар (ҳохиш-истаклар) ҳамда хотирадан чиқарилган фикр-Қоялар мужассамланган бўлиб, бу қисм билан идора этилувчи онг ўртасида онг олди майдони (бу майдончада идрок, тафаккур, хотира, англанган ўзлик) жойлашгандир. Онг олди майдончаси онг билан бошқарилмайдиган соҳадаги турли хил даъватлар, ҳоҳиш-истакларни онгнинг идрок этилувчи қисмига ўтказишга монелик қилиб туради ва ўзига хос цензор вазифасини ўтаб боради. Фрейднинг нуқтаи назарига кўра, англанмаган истаклар ҳамда агрессив даъватлар билан шахснинг маданий даражаси ўртасида доимий қарама- қаршилик юз бериб туради. Маданият, унинг фикрича, англанмаган онг истакларидан воз кечиш асосида юзага келади. Фрейд ижтимоий жараёнлар ва жамоалар моҳиятини очишда ҳам либидо (ҳоҳиш, истак, роҳатбаҳш нарсаларга мойиллик) тўҚрисидаги таълимотни ёқлаб чиқди. У ижтимоий гуруҳлардаги лидерларнинг ўрнини тадқиқ этиб, одамлар муайян раҳбарлар атрофида ҳиссий майллар, эмоционал истак- ҳоҳишлар негизида уюшадилар, деб ҳисоблайди. Фрейд дин ва диний эътиқодларни жамоада кузатиладиган невроздан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайди. Чунки инсон онги ўзидан олдинги аждодлар бошидан ўтказган тарихий воқеаларни рамзлар орқали ифодалаб беради. Неврозларга хос берилувчанлик ва таъсирланувчанлик асосида одамларнинг турли диний расм-русмларга амал қилишлари, уларнинг моҳиятини чуқур англаб етмасликлари, Фрейд томонидан динни «коллектив невроз» деб аташга асос бўлган. Умуман олганда, Фрейд назарияси инсонни ўз-ўзини онгли идора қилиш, ҳар бир ишда меъёрга қатъий риоя қилиш, ақл ва инстинкт баҳсида тўҚри йўл танлашга ундашга ўргатиши билан ўзининг ижтимоий қимматини йўқотмаган. Download 0.95 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling