Аллаярова муаттар
Download 24.95 Kb.
|
1 2
Bog'liqMAQOLA M.ALLAYAROVA KIRIL
ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИДА ЗАРАР ЕТКАЗИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ДЕЛИКТ МАЖБУРИЯТЛАР АЛЛАЯРОВА МУАТТАРТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ ВА ФУҚАРОЛИК ПРОТСЕССИ КАФЕДРАСИ ЎҚИТУВЧИСИ Аннотатсия. Фуқаролик муносабатларида мулкий ва маънавий зарар етказиш ҳолатлари учраб туради. Аммо, Фуқаролик кодексида зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар тушунчасига таъриф берилмаган. Шу боис, мазкур мақолада зарар етказишдан келиб чиқадиган деликт мажбуриятлар таҳлил қилинди. Калит сўзлар: ҳаракатсизлик, деликт мажбурият, зарар етказувчи, жавобгарлик, зарарни қоплаш, Фуқаролик ҳуқуқи миллий ҳуқуқ тизимининг асосий соҳаларидан бири бўлиб, мамлакатимизда иқтисодий муносабатлами такомиллаштириш, фуқаролар ва бошқа субйектламинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини тоборо тўлароқ қондириш мақсадида мулкий муносабатларни тартибга солиш ва мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2-моддаси фуқаролик қонун ҳужжатлари фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боглиқ шахсий номулкий муносабатларини тартибга солади. Бундан кўриниб турибдики, бундай муносабатларнинг асосий қисмини мулкий муносабатлар ташкил қилади. Мулкий муносабатлар ўз мазмунига кўра мол-мулк билан боғлиқ бўлган муносабатлар, у моҳиятан моддий-иқтисодий муносабат ҳисобланади [3. 334-240]. Яъни турли моддий ашёлар, ишлаб чиқариш воситалари истеъмол буюмлари умуман кишиламинг фуқаролик ҳуқуқининг бошқа субектларини худди шундай маҳсулотларни яратиш, эгаллаш, фойдаланиш, тасарруф этиш, фуқаролик муомаласига киритиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Шу асосда, мулкий муносабатларда мулкка зарар етказиш ҳолатлари учраб туради. Зарар етказилганда келиб чиқадиган мажбуриятлар тоғрисида фикр юритишдан аввал зарар тушунчасининг моҳиятига тўхталсак. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол- мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек, бу шахс ўз ҳуқуқларини бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади (ЎзР ФК 14-моддаси).[1]. Берилган таърифга кўра зарар таркиби қуйидагилар билан белгиланади: ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари; шахснинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар); шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) [6.123-125]. Зарар етказиш фуқаролик ҳуқуқида мажбурият ҳуқуқий муносабатларининг вужудга келишига асос бўлиб хизмат қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида алоҳида зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар боби (2-боби) мавжуд. Фуқаролик кодексида мажбуриятларнинг бу боби «деликт мажбуриятлар» деб ҳам аталади. [1]. Агар қонун ёки шартномада зарами камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зараминг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тоЪланишини талаб қилишга ҳақли. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг асосий шакли бўлган зарарни қоплашни учта тури бор [5.39-45]. Булар: Биринчиси зарар (реал ва бой берилган фойда)ни қоплаш (ФКнинг 14-моддаси) бўлиб, бу умумий хусусиятга эга. Иккинчи зарар. Бундан ташқари зарарни қоплаш махсус усули сифатида, агар ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик орқали маълум бир фойда коЪрган бўлса, мазкур фойдани зарар кўрган шахс фойдасига ундириш ҳам қўл!анилади. Учинчи зарар. Ва ниҳоят муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқий муносабатларда зарарлар етказилишидан қатъий назар, ҳуқуқбузарлик хусусияти ва ҳуқуқбузар айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатларни ҳисобга олган ҳолда зарарни ўрнини қоплаш эвазига тўланиши лозим бўлган товонни тўланиши (Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонуннинг 65- моддаси) ҳам мавжуд. Фуқаролик кодексининг 985-моддаси бўйича жавобгарлик асослари сифатида қуйидагилар белгиланган: зарарнинг мавжудлиги, зарар етказувчи айбининг мавжудлиги, зарар етказувчи ҳаракатларининг ҳуқуққа хилофлилиги, зарарни қоплаш мажбурияти зиммасига юклатилган субйектнинг мавжудлиги.[2]. Бу ўринда шуни тақидлаш лозимки, ФКнинг 985-моддаси бўйича жавобгарлик асослари ўзининг пародаксал қирраларига бам эга. Бу ерда жавобгарликнинг мутлоқ асоси сифатида фақат зарар мавжуд болиши керак. Қолган элементлар мавжуд бўлмаслиги мумкин. Масалан, зарар етказувчининг айби бўлмаслиги, зарар етказувчи ҳаракатларини ҳуқуққа мувофиқ бўлиши, муайян қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жавобгарлик қўлланмаслиги учун асос бўлолмайди. Зарар етказувчи субйект зиммасига жавобгарликни юклашга қонун йўл қўймаслиги (14 ёшгача бўлган болалар томонидан зарар етказилганда) ҳолатлари ҳам мавжуд. Бошқача айтганда, қонунда назарда тутилган муайян ҳолларда жавобгарлик зарар етказувчи шахсга эмас, балки бошқа шахс зиммасига ҳам юкланиши мумкин. Умуман олганда, аксарият кўп ҳолларда мажбуриятлами бузганлик учун жавобгарликда ҳам, зарар етказганлик учун жавобгарликда ҳам фуқаролик жавобгарлик асослари умумий юридик жавобгарлик асосларига мос келади. ФКнинг 333-моддаси бўйича қуйидагилар мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликнинг зарурий элементлари сифатида белгилаб қўйилган.[1]. мажбуриятни бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги - ҳуқуққа хилоф қилмиш сифатида; қарздор айбининг мавжудлиги; д) жавобгарлик субекти болган қарздорнинг мавжудлиги. Зарар ушбу таркибда зарурий элемент сифатида эмас, балки факултатив элемент сифатида намоён бўлади. Хулоса. Юқорида келтирилган асосларга таяниб, шундай хулоса чиқариш мумкин: фуқаролик муносабатларида зарар етказиш ҳолатлари бўйича деликт мажбуриятларни амалга ошириш муҳимдир. Чунки, зарар етказиш ҳолатларида зарарни қоплаш, етказилган зарарга қарши қонун ҳужжатларига мувофиқ деликт жавобгарликка тортиш аҳамиятлидир. Download 24.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling