Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз – жами тўрт ракатдан иборат.
Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:
1. «Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.
2. «Аллоҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади. (2 расм)
Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар.
3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади. (3 расм)
Аёллар ўнг қўлни чап қўл устида тутиб, қўлларини кўкракка қўядилар.
Бу ҳол «қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар ўқилади.
САНО ДУОСИ
Субҳ`анакалл`оуҳумма ва биҳамдика ва таб`арокасмука ва та`аъла жаддука ва л`а ил`аҳа ғойрук.
Маъноси:
«Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон-шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».
Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади.
ФОТИҲА ва ЗАМ суралар
4. Зам сура тугагач, «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб эгиладилар. (4 расм)
Аёллар эркакларга нисбатан озроқ эгиладилар. Тиззаларини бир оз букадилар. Бармоқларини жамлаб тиззаларини тутадилар.
Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм» (Эй буюк Роббим, Сен барча нуқсонлардан поксан), дейилади.
5. Рукудан «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Уни ҳамд этганларни эшитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. (1 расм)
Қавма ҳолида: «Роббана лакал ҳамд» (Эй Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир), дейилади.
6. «Аллоҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди. (5 расм)
Аёллар тирсакларини ерга қўядилар.
Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла» (Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсонлардан поксан), дейилади.
7. «Аллоҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бир оз ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим. (6 расм)
8. Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади. (7 расм)
Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар.
8. «Аллоҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. (5 расм)
Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», дейилади
Шу билан биринчи ракат тугайди.
9. «Аллоҳу акбар», деб қиёмга (тикка) турилади. (3 расм)
10. Қиёмда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқа-сидан бир зам сура ўқилади.
ФОТИҲА ва ЗАМ суралар
11. «Аллоҳу акбар», деб руку қилинади. (4 расм)
Рукуда уч марта «Субҳана роббийал азийм», дейилади.
12. «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», деб тик турилади, кетидан «Роббана лакал ҳамд», дейилади. (1 расм)
13.«Аллоҳу акбар», деб саждага борилади.
Саждада уч марта «Субҳана роббийал аъла», дейилади.
14. «Аллоҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилади ва бир оз ўтирилади.(6-7 расмлар)
15. «Аллоҳу акбар», деб иккинчи бор сажда қилинади. (5 расм)
Саждада уч марта: «Субҳана роббийал аъла», де-йилади.
16. «Аллоҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилиб қаъдада ўтирилади ва қуйидагилар ўқилади: (8 расм)
Do'stlaringiz bilan baham: |