Аллоҳ таоллонинг гўзал исмлари


БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОҲИМ


Download 37.49 Kb.
bet4/8
Sana04.11.2023
Hajmi37.49 Kb.
#1745501
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
BISMILLAH Teshkirilgani

БИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОҲИМ
Ушбу Ганжум Арш дуосини ёзиб олдим. Жуда ҳам хурматли кучли дуо. Ровийлар ривоят қиладилар. Бир куни Хазрати Сарвари Олам Муҳаммад (с.а.в.) Мадина Масжидида ўлтирар эрдилар. Жаброил алайхис салом келдилар ва бу дуои Он Хазрат (с.а.в.)
Аллох таолонинг олдидан келдилар ва бу дуо аъзимнинг хосиятларини айтди.
Он Хазрат (с.а.в.) сўрадилар: бу дуони кимдан ўргандинг, ҳазрати? Жаброил ва Мекоилдан ўргандим. Он ҳазрат сўрадилар, Мекоил кимдан ўрганди, ҳазрати Жаброил айтдики, Мекоил Исрофилдан ўрганди. Он ҳазрат яна суради, Исрофил кимдан ўрганди. Жаброил айтдики, Исрофил Азроилдан ўрганди. Он ҳазрат яна сўрадилар! Азроил кимдан ўрганди. Хазрати Жаброил айдики, раббил оламиннинг тахти Аршида ёзилган экан,! ўшандан ўқиди, яна айдики, ё биродарим Муҳаммад, бу дуони ўқиган бандага Оллоҳ таоло касби корига! барокат беради, гойибдан ризқ ато қилади. Ул банда билмас бу ризк қайдан келганини душманлари анчалик! кўп бўлса хам зарра зиён етказа олмас. Ё биродарим Муҳаммад хар ким бу дуони бир мартаба ўқиса, хар! куни ўкиса ё хафтада бир бор ўқиса, ё бир ойда, ё бир 1 йилда бир бор ўқиса, агар ўқишни иложи бўлмаса, тамоми умрида бир бор ўқиса, ё ўзи ўқишни билмаса, ўқитиб эшитса, гуёки минг мартаба Куръони Каримни хатм қилибди. Минг мискинга таом берибди. Оллох таолонинг йўлида жангда шаҳид бўлганларни! мингтасини савобини, унг мингта ялангочга либос кийдирганни, ун мингта кулни озод килганни, ўн мингта кудук ковлаб сув чиқарганни савобини олгай, ун минг масжид-мадраса курдирганни савоби ул банданинг номаи аъмолига ёзгай. Етти кат ер. ep юзидаги кат осмон когоз бўлса, тамоми махлуклар: магрибдан машриққача котиб бўлса, то рузи; киёматгача ёзсалар хам бу дуони: "Ганжул Аршни" савобини ёзиб, тугата олмас.

Ё биродарим Муҳаммад (с.а.в.) ҳар кимки бу дуони ўқиб дам урса, Оллох таолонинг фазли карами билан сеҳрланган бўлса, сеҳри ечилгай. Шайтону девлар жину париларни Дахлидан ҳалос бўлгай. Ё биродарим Муҳаммад агар бир кишида жоду бўлса бу дуои Ганжул Аршни ёзиб сувга чайиб ичса, ё ўқиб дам урса, ё ёмгир сувига ихлос бирла ичса ундаги жоду Оллох таолони фазли борла даф бўлгай. Ё биродарим Муҳаммад бирон киши огир бетоб бўлса кўп вақт тузалмаган булса, бу дуони укиса ё ўкиб ул одамга дам урса Оллоҳнинг фазли бирла анинг дардига шифо етгай. Ё биродарим Муҳаммад ё бир киши бефарзанд бўлса фарзанд кўришни истаса бу дуони мушки ё зафарон бирла ёзиб 20 кун сувга чайиб ичса Оллох таоло ул бандага фарзанд бергай. Ё Муҳаммад агар хар ким бу дуони ўқиса ё ўқитиб эшитса Оллох таоло рузи киёматда ул банданинг юзини ойдек равшан килади ва бегубор қилгай, ва яна ўн мингта фаришталар олдида, ўн мингта фаришталар ўнгда, ўн МИНГТА фаришталар сўлда, ун МИНГТА фаришталар ортида жаннат сари бошлаб боргай. Бу холни кўрган одамлар таажуб қилгайлар ва айтгайлар бу кайси пайғамбар ёки вали экан деб. Шул вақт бир Фаришта айтадики бу одам пайгамбар хам эмас вали хам эмас дунёда яшаганда "Ганжул Арш" дуосини кўп ўқир эди шул сабабдан бул даражага етишди дегайлар.



Download 37.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling