Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6
- Bu sahifa navigatsiya:
- У Зот ғойибни ҳам, шоҳидни ҳам билгувчидир. У буюкдир, юксакдир
- 79. АЛ-БАРР ( ُ رَبْلَا )
- Юзларингизни машриқ ва мағриб томонларга
78. АЛ-МУТАЪАЛИЙ
( ُِّلاَعَتُمْلَا ) «Ал-Мутаъалий» – нуқсонлардан юқори турувчи Зот. Ҳамма нарса унинг азамати ва ҳукмронлиги остидадир. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга ғолиб келиб, у Зот билан тортишувчи кимса йўқ деган маънодадир. Ушбу сифат Қуръони Каримнинг бир жойида келган. ُّميَفملا ُُّلاَس ّلاَعَبُّمملا ُوَُّرملا ّةَداَن ذكلاَو «У Зот ғойибни ҳам, шоҳидни ҳам билгувчидир. У буюкдир, юксакдир» (Рад сураси, 9-оят). Лекин баъзи одамлар ер юзида ўта қудратли куч мавжуд деб ваҳимага тушадилар. Аслида кўз қорачиғида кўриш имкони бўлган ўша қудратли куч Аллоҳнинг қўлидадир. Агар инсон Аллоҳнинг ушбу сифатини тўлиқ маънода тушунса, у киши азизу-мукаррам, кучли ва шижоатли бўлиб ҳаёт кечиради. Имом Тавороний Абу Дардодан қилинган ривоятларида қуйидагича келтирилади. Аллоҳ таоло: Мен подшоҳларнинг подшоҳи ва эгасиман, подшоҳларнинг қалби менинг қўлимдадир, агар бандалар менга итоат қилишса, подшоҳларнинг қалбларини буриб, уларга нисбатан раҳмли ва меҳрибон қилиб қўяман. Агар бандалар менга осийлик қилишса, подшоҳларни қалбларини буриб, қаҳри-ғазабли қилиб қўяман. Оқибатда подшоҳлари уларга ҳар турли азоб орттиради. Сизлар талаб қилишда подшоҳлардан сўрашга машғул бўлманг, балки оламлар Роббисининг зикри ва унга тазарру қилишга машғул бўлинг. Шунда мен уларга ўзим кифоя қиламан, деди. Аллоҳнинг гўзал исмлари 178 79. АЛ-БАРР ( ُ رَبْلَا ) «Ал-Барр» – улуғ яхшилик қилувчи. Яхшиликни муболаға тарзда амалга оширувчи деган маънодадир. Агар ушбу исмни Аллоҳ таолога нисбатан ишлатсак, мутлақ яхшиликни тушунамиз. Аллоҳнинг мутлақ ато қилиши дунё ва охиратдаги яхшилиги, қалбни бахт-саодатга тўлдириши, инсонни соғ-омон қилиши, ризқини мўл-кўл қилишидир. Ал-Барр Аллоҳнинг яхшилиги, Ал-Бирр Аллоҳнинг ато қилган нарсасидур. Ал-Барр сўзини дунё ва охиратдаги яхшилик ва тақво деган маънолари ҳам бор. Дунёдаги яхшилик, ҳидоят, соғлик, фикр сокинлиги, хотиржамлик, кенглик, солиҳа хотин, солиҳ фарзанд ва ҳалол касблардир. Охиратдаги яхшилик жаннатга мушарраф бўлиш, у ерда абадий қолиш, ҳурлар, хизматкорлар, остидан анҳорлар оқувчи боғлар, алвон мевалар, Аллоҳнинг юзига назар солиш ва энг улкани Аллоҳнинг розилигига мушарраф бўлишдир. Демак, Аллоҳ Ал-Барр сифати билан бандаларига дунё ва охиратда яхшиликни раво кўради. Банданинг ушбу Ал-Барр исмдаги насибаси ҳар қандай яхши ишларга машғул бўлишидир. Аллоҳ таоло яхши ишларни қуйидаги битта оятда жамлаган. وُجُو اوُّلَوُت نَأ ذ ّاملا َسمبذل ّ ذلِل ّبَ َنَم أ منَم ذ ّاملا ذنّرََُٰلَو ّ ّرمفَمملاَو ّ ّ مشَْمملا َلجَُّق م َُُه ٰ َبَ مرُقملا إّوَذ ّهّهَُُ ٰ َيَس َلاَمملا َتَ أَو َ ّهبُّذنلاَو ّ اَاّرملاَو ًَّرّئ َ َمملاَو ّرّر ملأا ّلمموَيملاَو ّئا ذسلاَو ّلجيّب ذسلا َنمباَو َ ّكا َسَمملاَو ٰىَماَبَّيملاَو َة َكَذزلا َتَ أَو َة َ ذهلا َلماَقَأَو ّ اَقّهرلا ّفَِو َ ّل َكّئََُٰلوُأ ۗ ّسْآَُملا َ ََّو ّءاذ ذضُلاَو ّءا َسْآَُملا ّفِ َنيّرّبا ذهلاَو ۖ اوُدَهاَس اَذ ِ ا م ّهُّدمنَعّض َنوُفوُمملاَو َنوُقذبُّمملا ُ ُهُ َكّئََُٰلوُأَو ۖ اوُقَد َالله َنيّ ذلَّا «Юзларингизни машриқ ва мағриб томонларга Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling