Аллоҳнинг гўзал исмлари
174
ҳам қамраб олувчидир. У Зот шу даражада Зоҳирки, унинг
сифатлари орқали ақлий далил билан танилади. Масалан,
инсон китнинг қорнида тушганида юз
фоиз умидсизликка
тушиб қолади. Кит бир еганда ўртача 4 тоннагача овқат
ейди. Инсон эса 70-80 килограмм оғирлигида бўлади. Юнус
Алайҳиссалом китнинг қорнидаги зулматда,
денгиздаги
зулматда ва туннинг зулматида якка ўзлари қолганларида
Аллоҳ Аз-Зоҳир сифати билан у Зотни омонликка чиқарган.
Аллоҳ таоло яна Аз-Зоҳир сифати билан барча сир
нарсаларни ошкора қилувчи Зотдир.
Бир киши Али
розияллоҳу анҳудан: Аллоҳ қачон бор бўлган, деганида,
Али розиаллоҳу Анҳу у Зот қачон ўзи бўлмаганки, сен
бундай савол бераяпсан. У Зот доим Зоҳир, яъни кўриниб
тургандир дея жавоб бердилар.
Бир киши қалб табиби бўлмиш Муршидга: Аллоҳга
муштоқ бўлмайсизми, деган эди, у: Аллоҳга қасамки, йўқ,
деди. У киши қанақасига деганида Муршид шундай жавоб
берди. Аллоҳ қачон кўздан ғойиб бўлган эдики, унга
муштоқ бўлсам, ахир у Зот доим Зоҳир-ку, дея жавоб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: