Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


«Ёки улар бирон ишга қарор қилдиларми. Бас, биз


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

«Ёки улар бирон ишга қарор қилдиларми. Бас, биз 
албатта қарор қилгувчимиз» (Зухруф сураси, 79-оят). 
Аллоҳни танимаган инсон Аллоҳдан қўрқмайди. 
Масалан, икки ёшли болакайни олдига илон қўйилса, у 
илондан қўрқмайди чунки унинг хавфини ҳис қилмайди. 
Агар ҳис қилганида қўрқар эди. Аллоҳни ҳақиқий таниган 
Пайғамбаримиз саллаллаҳу алайҳи васаллам ўринларида 
хурмони кўриб ейишни жуда истаганларида ҳам емасдан: 
Эй Ойша, у садақа хурмоси бўлмаганида, албатта, тановул 
қилар эдим – дедилар. У Зот садақа хурмоси бўлган учун 
ейишдан қўрқдилар. Чунки Аллоҳ у Зотга садақани ейишни 
ман қилганди. Ушбу «Ал-Охир» исмидан оладиган 
ёрдаминг Аллоҳ таолога боғланиб ўзингни кучли ҳис 
қилишингдир. 
75. АЗ-ЗОҲИР
(
ُُرِّهاَّظلَا
)
 
«Аз-Зоҳир» – унинг мавжудлиги ошкор, очиқ-
ойдиндир. У ҳамма нарсадан Зоҳир устундир. Агар биз 
Аллоҳ таоло аз-Зоҳир деб айтсак, у Зотнинг олийлиги, 
ғолиблиги ва шаънининг юксаклигида барчадан устундир 
дея тушунамиз. У зот комилликнинг барча маъносида 
ғолибдир. Унинг илми барча нарсани Зоҳирда ҳам Ботинда 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
174
ҳам қамраб олувчидир. У Зот шу даражада Зоҳирки, унинг 
сифатлари орқали ақлий далил билан танилади. Масалан, 
инсон китнинг қорнида тушганида юз фоиз умидсизликка 
тушиб қолади. Кит бир еганда ўртача 4 тоннагача овқат 
ейди. Инсон эса 70-80 килограмм оғирлигида бўлади. Юнус 
Алайҳиссалом китнинг қорнидаги зулматда, денгиздаги 
зулматда ва туннинг зулматида якка ўзлари қолганларида 
Аллоҳ Аз-Зоҳир сифати билан у Зотни омонликка чиқарган. 
Аллоҳ таоло яна Аз-Зоҳир сифати билан барча сир 
нарсаларни ошкора қилувчи Зотдир. Бир киши Али 
розияллоҳу анҳудан: Аллоҳ қачон бор бўлган, деганида, 
Али розиаллоҳу Анҳу у Зот қачон ўзи бўлмаганки, сен 
бундай савол бераяпсан. У Зот доим Зоҳир, яъни кўриниб 
тургандир дея жавоб бердилар.
Бир киши қалб табиби бўлмиш Муршидга: Аллоҳга 
муштоқ бўлмайсизми, деган эди, у: Аллоҳга қасамки, йўқ, 
деди. У киши қанақасига деганида Муршид шундай жавоб 
берди. Аллоҳ қачон кўздан ғойиб бўлган эдики, унга 
муштоқ бўлсам, ахир у Зот доим Зоҳир-ку, дея жавоб берди.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling