Аллоҳнинг гўзал исмлари
176
Муқтадир ва Хабир сифатларига ҳам эга бўлишлари керак.
Аллоҳ ушбу сифатларнинг барчасига эга бўлган Зотдир.
Ал-Валий сифатига эга бўлиш учун маҳорат бўлиши
даркор. Чунки билиш бошқа маҳорат бошқа. Масалан, бир
одам олий даражадаги билимини
ишга солиб бир ускуна
ясайди. Уни ишлатиб кўриш фурсати етганда у ишламайди.
Чунки у хатоликка йўл қўйган бўлади. Демак, инсонни
маҳорати ҳодиса, яъни янги пайдо бўлган, Аллоҳнинг
маҳорати эса қодим, азалдан бор бўлгандир. Инсон гоҳида
бир ишни амалга оширмоқчи бўлади, аммо унга қурби
етмайди. У тўсиқ ва монъелик бўлгани
учун бажара
олмадим деб айтади.
ُ لاَّعَف
ُُ
اَمِ ل
ُُ
ُُدي ِرُي
«
Аллоҳ эса нимани
хоҳласа, қила олувчи Зотдир» (Буруж сураси, 16-оят).
Аллоҳдан узоқлашилган ҳозирги пайтда мўминлардан
бошқалар нафсий изтиробда яшамоқда. Чунки технология
ривожлангани сари, инсоннинг хотиржамлиги йўқолиб
бормоқда.
Тиббиёт ривожлангани билан беқарор ва изтиробли
ҳаёт натижасида касалликларнинг ҳам тури кўпайиб
бормоқда.
Лекин Ал-Валий, яъни барча ишлар устидан назоратчи,
кафил бўлувчи, маҳоратли, хоҳлаган
нарсасини амалга
оширувчи Зотга суянган мўмин ҳар қандай қийинчиликда
ҳам хотиржам ҳаёт кечирмоқда.
Аллоҳнинг Ал-Валий сифатини тўлиқ тушунган имом
Абу Ҳанифа: Ким илм талаб қилса, Аллоҳ унинг ризқини
кафолатига олади, деган ҳадисни ўқиб илм майдонида олий
чўққиларни забт қилдилар. Бу ҳадис эрталаб уйғонсанг,
ёстиғинг остида минг тилло бўлади дегани эмас, агар илм
талаб қилсанг, Аллоҳ сенга озгина ҳаракатинг эвазига ҳам
баракали ҳалол ризқни мўл-кўл қилади, деган маънодадир.
Аллоҳнинг Ал-Валий сифатини тўлиқ тушинган улуғ
тобеинлардан Ҳасан Басрийга Басранинг волийси Язитдан
бир буйруқ келди. Агар уни амалга оширсалар, Аллоҳнинг
ғазаби тушар, борди-ю бажармасалар, Язитнинг ғазаби
келарди.
Аллоҳнинг гўзал исмлари
177
Шунда Ҳасан Аллоҳ сени Язитдан ҳимоя қила олади,
аммо Язит Сени Аллоҳдан ҳимоя қила олмайди, дея у ишни
амалга оширмадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: