Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


муғофил деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

муғофил деб гумон қилма. Фақатгина уларни кўзлар 
қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос» деб 
айтган. (Иброҳим сураси, 42-оят). 
Аллоҳ таоло бу нарсалардан ғофил эмас, фақат 
инсоннинг қай даражадаги хатаргача етиб боргунича қўйиб 
беради, холос. Ўзининг етук ҳикматига биноан азоблашни 
кечиктириб сабр қилади.
Баъзилар Аллоҳнинг Ал-Ҳалийм сифати билан
Ас-Собур сифати орасида қандай фарқ бор деб сўраши 
мумкин.
Жавоб шуки, Ас-Собур исми фақат азобни 
кечиктиришга эътибор қаратади. Аммо Ал-Ҳалийм исми 
азобни кечиктириб уни охирида афв ҳам қилиб юборади.
Аллоҳнинг Ас-Собур исмидаги инсоннинг насибаси 
Роббиси учун сабр қилмоғидир. Масалан, кучсиз одам 
кучли одамнинг зулмига сабр қилади ва «Ҳасбуналлоҳу ва 
ниъмал вакийл», яъни «Аллоҳ менга кифоя қилади. У бунча 
ҳам яхши вакил» деб айтади. Чунки унга қарши чиқиш учун 
унда имконият йўқ. Бу кишининг сабри Аллоҳ учун 
бўлмайди, балки ожизлигидан сабр йўлини танлади. Аммо 
жазолашга қодир бўла туриб кечириб юборишни Аллоҳ 
учун бўладиган ва Аллоҳ томон юксалтирадиган ҳақиқий 
сабрдир.
Масалан, Пайғамбар саллаллоҳи алайҳи вассаллам 
Макка фатҳи куни Қурайшга Мени нима қилади деб 
ўйлаяпсизлар деганларида улар Сен олийжаноб кишисан ва 
олийжаноб кишининг фарзандисан деб айтишди. Шунда У 
Зот саллаллоҳи алайҳи вассаллам кетаверинглар, Сизлар 
озодсизлар деб уларни жазоламадилар. Сабр билан тоат-
ибодатда бўлиш ютуққа олиб боради. Сабр билан гуноҳ ва 
маъсиятда қолиш хорликка, кейин қабрга олиб боради.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
208
Масалан, 
бир 
киши 
биродарига 
хотинининг 
бадхулқлигидан шикоят қилса, биродари хотинини 
талоғини беришга чақиради. Бошқа инсон эса уни сабрли 
бўлиб, муроса қилишга чақиради. Демак, инсон ўзи сабрли 
бўлишдан ташқари бошқаларни ҳам сабрга ундайди.
Аллоҳнинг Ас-Собур исмидан насибадор бўлиш учун 
сен 
ҳам 
умр 
йўлдошингга, 
фарзандларингга, 
қўшниларингга, қариндошларингга, ишдаги шерикларингга 
ва атрофингдаги барча одамларга сабр қилишинг даркор.
 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling