Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

97. АЛ-ВАРИС
(
ُُث ِّرا َوْلَا
)
 
«Ал-Варис» – мавжудотлар йўқ бўлганида ҳам боқий 
қолувчи Зот.
Дунё ҳаётида ҳамма ҳалок бўлади. Фақат Ал-Варис 
сифатли Зот тирик қолади. Чунки Аллоҳ таоло тирик ва 
боқий бўлиб, меросхўр бўлувчидир. Одатда, мана шу уй 
менинг мулким деб айтилади. Бу мажозий гап аслида уй 
Аллоҳникидир. Масалан, бир гала туя ҳайдаб кетаётган 
аробийларнинг биридан бу туялар кимники деб сўралганда, 
у Аллоҳники менинг қўл остимда, холос, деб жавоб берган.
Шунинг учун баъзи иморатлар устига мулк 
Аллоҳникидир деб ёзиб қўйилади. Мол-дунё сенинг 
қўлинга омонат юзасидан вақтинча берилган. Бундан 
мақсад сени қандай йўл тутишингни синаш учун, холос. 
Дунёдаги энг бадавлат инсонлардан бири олтинларни темир 
эшикли бир хонага қўйган. Эшик қаттиқ маҳкамланган. У 
киши кириб кетганда эшик беркилиб қолган. Хонадон 
аҳллари уни сафарга кетган деб ўйлашган. У киши эса 
очликдан вафот этган. Охирги нафасидан олдин бармоғидан 
қон чиқариб, дунёдаги энг бадавлат одам очликдан вафот 
қилди, деб ёзиб қолдирган. Барча мол-мулкнинг ҳақиқий 
меросхўри Аллоҳдир.
ُُنّم إّوَبّ م سَي َلَ ۚ ّضمرَ ملأاَو ّتاَواَم ذسلا ُثاَوّم ّ ذ ّلِلَو ّ ذلِلا ّلجيّب َس ّفِ اوُقّانُت ذلََأ م َُُل اَمَو
ّحماَاملا ّلجمَُق نّم َلَانَأ منذم
ُدمعَض نّم اوُقَانَأ َنيّ ذلَّا َنّهم ًَجَرَد ُُ َيممعَأ َكّئََُٰلوُأ ۚ َلجَتاَقَو
اوُلَتاَقَو
«Нега Сизлар Аллоҳ йўлига инфоқ, эҳсон 
қилмаяпсизлар. Ҳолбуки осмонлар ва ернинг ворислиги 
ёлғиз Аллоҳникику. Яъни, оз кунда Сизлар бу оламдан 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
203
ўтиб кетиб, қўлларингиздаги барча мол-дунёларингиз 
Аллоҳга мерос бўлиб қолади-ку» (Ҳадид сураси, 10-оят). 
Пайғамбар саллаллоҳи алайҳи вассаллам дирҳам ва 
динорни мерос қилиб қолдирмаганлар. У Зот мана шу дин 
илмини мерос қолдирганлар, ким мана шу илмни қўлга 
киритса, тўла насибани қўлга киритибди. Демак, Аллоҳ 
кимга яхшиликни ирода қилса, унга ҳам Пайғамбарларга 
ато қилган илм ва ҳикматни беради. Ким дунё ҳаётида саҳиҳ 
илм, Аллоҳнинг маърифати, теран фикр, покиза қалб ва 
ихлосни қўлга киритса, Пайғамбарларнинг меросига 
эришибди. Шунинг учун бирор диний олимни мақтамоқчи 
бўлишса, Муҳаммадия меросини қўлга киритибди дея 
айтишади.
Аллоҳ таоло қиёмат куни бутун мулк кимники дея нидо 
қилса, халойиқнинг барчаси Ал-Ваҳид, Ал-Қоҳҳар сифатли 
Зот Аллоҳники деб айтишади. Энг катта бозорга бориб, 25 
йил олдинги дўкон эгаларини рўйхатини ўқисанг, ҳозирги 
пайтдаги эгаларидан тамоман бошқа одамлар исмини 
ўқийсан. Чунки 25 йил аввалги эгалари ўрнига бошқа янги 
одамлар эгаллаган.
Ҳар 50 йилда кўчмас мулклар, дўконлар ва экинзор 
ерлар янги эгаларига алишиб туради. У нарса то Аллоҳ еру-
осмонга якка ўзи меросхўр бўлгунча давом этади. Ҳақиқий 
мўмин бу нарсаларни аввалдан ҳис қилиб, барча нарсанинг 
меросхўри Аллоҳ таолонинг ўзи эканини ва бунга вақтинча 
омонот учун берилганини англайди. Ушбу исмга бизнинг 
алоқамиз шуки, қўл остимиздаги нарсалар бизники эмас
балки у бошқаларга ўтиб, охири Аллоҳ ўзи меросхўр 
бўлишига иймон келтиришдир. Бизга берилаётгани фақат 
омонот юзасидан экани, биз фақатгина уни тасарруф 
қилувчи эканимиз, бир кун келиб у ҳақида қаттиқ сўроққа 
тутилишимизни идрок қилиб юришимиздир. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling