Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят
98. АР-РОШИЙД
( ُُديِّشَّرْلَا ) «Ар-Рошийд» – тўғри йўлга иршод қилувчи. Аллоҳнинг гўзал исмлари 204 Ар-Рошийд сифати васф қилинса, мутлақ тўғри йўлга бошловчи деган маънони англатади. Аллоҳнинг илми, қудрати, раҳмати мутлақдир. Аммо инсоннинг исми ва сифатлари нисбийдир. Аллоҳнинг сифатлари мутлақ ва барча нарса Аллоҳнинг измида эканига инсон иймон келтирса, унинг нафсида хотиржамлик ҳукм суради. Бундай хотиржамликни йўқотганлар яхши билишади. Чунки Аллоҳ соғлик, зукколик, мол-дунё ва гўзалликни кўплаб махлуқларга ато қилаверади. Аммо хотиржамликни ўзининг соф мўмин бандаларига ато қилади, холос. Биз Аллоҳнинг исми ва сифатлари мутлақ эканига аниқ ишондик. Унда бузилиш қайси нуқтада юзага келади деган савол пайдо бўлади. Бузилиш Аллоҳ таоло ато қилган неъматларни нотўғри ишлатиш орқали юзага келади. Масалан, тўрт минг сўмлик шакарни машина ёқилғисига ташлаб юборилса, у машина маторини ишдан чиқариб тўрт юз минг сўмлик зарар келтиради. Биз динни маҳкам ушлашга нима учун муҳтожмиз. Динга амал қилиш билан ўта хабардор, ўта билимдон, ўта қодир ва ўта раҳмли Зот тузиб берган дастурдан ўзинг билмаган ҳолда фойдаланмоқдасан. Аллоҳ Ар-Рошийд сифати билан сени энг мустаҳкам ва тўғри бўлган йўлга йўлламоқда. Ер юзидаги инсон борки уларнинг барчаси соғ-омон ва бахтли яшашни истайди. Бу бахтга эришишнинг бирдан-бир йўли Аллоҳга ва унинг буйруқларига бўйсуниш билан амалга ошади. Бир яқин танишим сўзлаб берди. Унинг қўшниси 65 йил хотини билан иноқ яшаб, улардан 17 фарзанд дунёга келган экан. Фарзандларнинг барчаси илмли ва касб эгалари экан. Бунинг сабаби, аввало, у киши оила қуришдан олдин солиҳа хотин қидирган. Иккинчидан, ҳалол касб орқали оила тебратган, топган пулидан Аллоҳ йўлида сарф қилган ва оқибатда Аллоҳ у кишига солиҳ, солиҳа зурриётларни насиб қилган. Аммо бунинг акси ҳақида гапирадиган бўлсак, шаҳарнинг марказидаги энг катта тўйхоналарда 6 ой давомида 16 та никоҳ базми бўлган. Кейинги 6 ойда ўша 16 Аллоҳнинг гўзал исмлари 205 та оиладан фақат 3 таси яшаб қолган. Қолган 13 та оила ажрашиб кетган. Охирги никоҳ базмга 200 минг доллар сарфлаб тадбир ўтказилган. Чунки бу оилалар Аллоҳнинг низомини бузиб, исрофгарчилик ва бузуқчиликлар билан тўй маросимини ўтказишган. Шундан келиб чиқиб, қайси оила Аллоҳнинг тоатида ва унинг чизган йўлидан борса, Аллоҳ у оилага бахт-саодатни битади. Аммо ким Аллоҳга гуноҳ қилиб унинг чизган йўлидан чалғиса, Аллоҳ ўша оилага шайтонни бириктириб қўяди ва оқибатда оила орасига совуқлик тушади. Мана шу Аллоҳнинг Ар-Рошийд сифати билан тўғри йўлга бошлаши деганидир. Рошийд салоҳият ва тўғри йўлда юриб, адашмасдан ҳамда сўл ва чапга мойил бўлмасдан қисқа йўл орқали соф мақсад сари юриш деган маънони англатади. Сен модомики Аллоҳга боғланар экансан нафсингни барча кир ва ифлосликлардан поклайсан. Масалан, намозхон одам нафратланмайди, такаббурлик, бахиллик ва зулм қилмайди. Чунки фазилатли ахлоққа эга бўлиш Аллоҳ таоло ҳузурида мақталгандир. Агар Аллоҳ бир бандасига яхшиликни хоҳласа унга чиройли хулқни ато қилади. ا د ّشمرُّم اايّلَو ُ َإ َدّ َتَ نَلَف ملجّل مضُي نَمَو ۖ ّدَبّمنُمملا َوُنَف ُ ذلِلا ّدم َيُّ نَم «Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, ўша ҳидоят Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling