Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

94. АЛ-ҲАДИЙ
(
يِّداَهْلَا
)
 
«Ал-Ҳадий» – ҳидоят қилувчи.
У Зот ўз фазли ила хоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. 
Яъни, Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоят қилса, албатта, ўз 
хоҳиши ва фазли ила ҳидоят қилади.
Ҳидоят қилади дегани тўғри йўлга йўллаб қўяди деган 
маънодадир. Агар Сен ер ва осмон халқ қилиниши хусусида 
фикрласанг, Алоҳнинг маърифати томон кенг қадам 
ташлаган бўласан. Чунки ер ва осмон хусусида фикрлаш 
Аллоҳ томон кирадиган эшигимизни кенгайтириб, у томон 
бўлган йўлни қисқартиради. Коинот бизни у Зот томон 
ҳидоят қилади. Унда аввалги ўтган қавмларнинг ва узоқ 
келажакнинг хабари бор. Унда ўлгандан кейинги хабарлар, 
жаннат ва дўзах васфи. Охират диёрининг манзараси ҳақида 
хабарлар бор. Ҳидоятларнинг энг аввали ва буюги
коинотда Аллоҳнинг илми, ҳикмати, қудрати, бойлиги, 
ҳалимлигини кўришингдир. Аллоҳ таоло Сени ҳидлаш ҳис-
туйғуси билан жиҳозлаб қўйган. 
Масалан, газ хавфи бор жойни ҳид билиш туйғуси 
орқали биласан. Гоҳида нариги хонадан овоз келади ва ўша 
хонада қандайдир ҳаракат бўлаётганини билиб қоласан. 
Аллоҳ сенга фикрлаш малакасини, илм ва тажрибани, бешта 
ҳис қилиш аъзосини берган. Сен мана шу нарсалар орқали 
манфаат томонга йўналтириласан.
Масалан, бир чумолини олгинда қўлинга қўй, у 
йўналишини ўзгартиради, яъни Аллоҳ таоло чумолига кўз 
ва идрок берган. Ана шу идрок орқали ўша ерда хатар ва 
тўсиқ борлигини билади.
Аллоҳ таоло барча ҳайвонларни ғариза, инстинкт 
орқали ўз манфаати томон йўналтириб қўйган. Боғда боғбон 
илон еяётган бир типратиканни кўрган. Типратикан 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
198
илондан бир бўлакни еб сўнгра уни тарк қилиб бир ўсимлик 
олдига бориб ундан бир барг еган. Кейин яна қайтиб келиб 
яна илон гўштини еб қайтиб яна ўсимлик баргидан еган. 
Боғбон ҳалиги ўсимликни таги билан суғуриб олиб 
ташлаган. Типратикан учинчи марта илонни еб 
ўсимликнинг олдига қайтиб келганида, ўсимликни топа 
олмаган ва жон таслим қилган. Ушбу илон гўштига бу 
ўсимликни муносиб қилган ким, албатта, Аллоҳ таолодир.
Тўрт хил ҳидоят бор: 
Биринчиси – умумий ҳидоят бўлиб, у инсонни овқати, 
кийими, уй қуриши каби умумий ҳидоятдир.
Иккинчиси – иймон ҳидояти бўлиб, иймонга ва Ҳаққа 
чорловчи Қуръонга ҳидоят қилади.
Учунчиси – тавфиқ ҳидояти бўлиб, Аллоҳ таоло у 
ҳақида
ى دُه م ُهُ َنَمدّاَو مُّ ّهبَِرّب اوُنَم أ ًَيماّف مُُذنِ
ِ
ا ۚ ّهلَحمل ّبَ ُهَُآََُن َكميَلَس ُّصُقَن ُنم ذنَ 
«Биз Сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling