Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


этиб берурмиз, албатта, улар Роббиларига иймон


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

этиб берурмиз, албатта, улар Роббиларига иймон 
келтирган йигитлардир ва биз уларга янада зиёда 
ҳидоят бердик» деб айтган (Каҳф сураси, 13-оят). 
Тўртинчиси – жаннатга ҳидоят бўлиб, Аллоҳ таоло бу 
ҳақда
مُُنَلاَ معََأ ذلج ّضُي نَلَف ّ ذلِلا ّلجيّب َس ّفِ اوُلّاُق َنيّ ذلَّاَو ۗ َ معَُّض ُُ َضمعَض َوُلمَُيّهل نّرََُٰلَو
﴿
٤

مُُنَل َبَ ُحّل مهُيَو مُّيُّّدم َيه َ س
﴿
٥

مُُنَل اَنَفذرَع ًَذنَجملا ُُُنُلّ مدُيَو
﴿
٦

«Лекин баъзиларингизни баъзиларингиз ила синаш 
учун қилди. Аллоҳ йўлида қатл қилинганларнинг 
амалларини у Зот ҳеч зое қилмас. Албатта, уларни 
ҳидоят қилар ва аҳволларини яхшилар ҳамда ўзи 
уларга таърифлаб берган жаннатга киритар» деб айтган 
(Муҳаммад сураси, 4-6-оят). 
Демак, тўрт хил ҳидоят ҳақида гапирганимиздан кейин 
айтамизки, Аллоҳга тақво қилиш орқали инсон барча 
ҳидоят йўлларини қўлга киритиб, Роббисини топиб, абадий 
ва бахтли ҳаётга равона бўлади.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
199
َء م َشَ ّه ُكّب ُ ذلِلاَو ۗ ُ ذلِلا ُ ُُُمّهلَعُيَو ۖ َ ذلِلا اوُقذتاَو
يمّلَس
«Аллоҳга тақво қилинг ва Аллоҳ Сизга илм беради. 
Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир» (Бақара сураси, 
282-оят). 
95. АЛ-БАДИЙЪ
(
ُُعِّيدَبْلَا
)
 
«Ал-Бадийъ» – ўхшаши йўқ нарсаларни яратувчи.
Аммо инсон бирор нарса ихтиро қилса, шак-шубҳасиз у 
Аллоҳнинг махлуқотларига тақлид қилади. Масалан, 
самолётни қушдан ўрганиб, сув ости кемасини балиқдан 
ўрганиб ихтиро қилган. Ушбу исмнинг нозик томонлари 
билан ўрганадиган бўлсак, ким олдин бирор киши қилмаган 
ишни амалга оширса, араб тилида «Абда» дейилади. Бидъат 
сўзи ҳам шу сўздан олинган. Чунки бидъат амални ҳам 
аввал ҳеч ким бажармаган бўлади. Бидъатнинг икки хил 
маъноси бор. Луғавий маънода ҳар бир янги нарса бидъат 
дейилади. Шариатда эса, динда бўлмаган нарсани янгилик 
қилиш бидъат дейилади. 
Мўмин кишини Ҳалийм, раҳмдил, адолатли бўлишга 
чақирганда Аллоҳнинг ана шу исмлари бўлмиш Ал-
Ҳалийм, Ар-Роҳийм, Ал-Адл исмлари билан хулқланишга 
чақирамиз. 
Аммо ушбу Ал-Бадийъ исмида эса, аксинча бўлиб, 
ақида, ибодат ва сулукда янгилик қилмасликка чақирилади. 
Чунки динга янгилик яратган одам бир суннатни тарк 
қилиши эвазига янгилик яратган бўлади. Бидъат 
уламоларни таърифида у Аллоҳнинг китоби, Расулининг 
суннати ва умматнинг ижмосида асли йўқ бўлган нарсадир 
деб айтишган. Биз Аллоҳнинг махлуқотларида янгилик ва 
ихтиро қилишимизга рухсат бор.
Масалан, зироат, наботот, ҳайвонот, рангларни ясаш
маданларни бир-бирига қўшиш каби нарсаларда янгилик 
қилиб, ихтиро қилишга рухсат берилган. Лекин динда 
янгилик қилишга асло ҳаққимиз йўқ.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
200
Бизлар Аллоҳнинг хулқлари билан хулқланишда 
насибадор бўлишга буюрилганмиз, аммо бу исмдаги 
насибамиз унинг динида бирор нарсани янгилик 
қилмасликдир. Ал-Бадийъ сўзининг яна бир маъноси унинг 
тенги йўқ, ўхшаши ҳам йўқ, хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 
Аллоҳ барча нарсани йўқликдан яратган. Инсон эса бир 
ихтирони яратмоқчи бўлса, барча нарсадан фойдаланган. 
Демак, ушбу исмдаги банданинг насибаси бидъатчи 
бўлмаслигидир. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling