Насиба аянинг насибаси


Download 14.22 Kb.
Sana26.02.2023
Hajmi14.22 Kb.
#1232394
Bog'liq
Насиба аянинг насибаси 1



НАСИБА АЯНИНГ НАСИБАСИ
Ёз ойининг ўрталари. Ҳовлидаги чинор дарахтининг шохларида қуёшнинг синиқ нурлари милтирайди. Айвон пештоқидаги қалдирғочларга термулиб, Насиба ая хаёл суришни хуш кўради. Раҳматли турмуш ўртоғини, ҳарбий хизматда ҳалок бўлган Азамат ўғлини эслаб, кўз ёшларини тўхтатолмайди. Яхшиям қизи Умида бор. Ҳафтада икки-уч маротаба аядан хабар олади. Иссиқ-совуғига, ош-тузига ўзи бош-қош бўлади. Онаси қоқиндиқ мактабда ишлайди.Уйида учта фарзанди, қайин укалари ва тўшакка михланган қайнонаси бор. Шуларнинг хизматидан ортиб, имкон топилди дегунча онасининг қошида ҳозир-у нозир. Аммо негадир бу сафар унинг келиши хаяллади.Насиба ая ҳам йўлдан кўзини узмас, эшик тиқ этса ҳам “Умида, қизим сенмисан? “- дея жовдираб турарди.
Умида қайнонасининг тоби қочиб, шифохонага ётқизилгани боис онасидан хабар ололмади. Бир зумга бориб келай деса, шифохонада ўрнига қоладиган кимсаси йўқ. Қайин укаларининг эса йўли бўлак. Аёл кишининг ёнида аёл киши бўлгани дурустда. Устига устак уйда қолган ёш болалари ҳам хаёлидан кетмасди. Қўшниси Нодирахонга телефон қилиб, болаларимга кўз ташлаб туринг, деб айтгачгина кўнгли бироз жойига тушгандек бўлди. Сал ўтмай қайнонаси ўзига келди. Мулойимгина ҳамшира муолажаларини давом эттириб, бир икки соатларда уйга рухсат бериш мумкинлигини айтди. Умида эса унгача онасини кўриб келишни ўйлади-ю, кутиш хонасида ўтирган кенжа қайин укаси Шохруҳга қараб, “ойижонга кўз қулоқ бўлиб туринг”,- деб эшик томон юзланди. Куннинг тафтидан олаётган нафасинг ҳам бўғзингга тиқилади. Пешонанг устидаги қуёшдан эриб кетаёзасан киши.Умида ҳам базўр уйига етиб келди. Онаси ёқтирадиган товуқ шўрвани олиб келишни ҳам унутмади. Эшикни очгач, ҳовлидаги чинор тагида Насиба ая айвон устунига суяниб ўтирар эди.Умида эса онам ухлаб қолибти, безовта қилмай. Яхшиси ҳозир иссиққина шўрвани сузиб, кўк чойларни дам едириб кейин уйғота қоламан. Она-бола бир чойлашамиз, дея оёқ учида ошхона томонга юрди. Қуёшнинг нурлари гоҳ аянинг юзига тушар, гоҳ дим аралаш ўйноқи шамол унинг рўмол остидан чиқиб турган оппоқ сочларини учирарди. Насиба ая эса қайтиб уйғонмас эди.
Шохруҳ ИМОМБОЕВ,
Тошкент фармацевтика институти ходими
Download 14.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling