Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Аллоҳдирман Мендан бошқа илоҳ йўқ, ким қазойи-


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

Аллоҳдирман Мендан бошқа илоҳ йўқ, ким қазойи-
қадаримга таслим бўлмаса ва балоларимга сабр қилмаса, 
неъматларимга шукр қилмаса, Мендан бошқа Роб қидира 
қолсин» деб айтган.
Қуръони Каримнинг Аъроф сураси 188-оятида


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
195
َُميَفملا َُللهمسَأ ُتنُك موَلَو ۚ ُ ذلِلا َءا َش اَم ذلَ
ِ
ا اا َضَ َلَ َو ا عماَن ّسِماَنّل ُ ّلِممَأ ذلَ لجُق
و ّكَبَو ريّذَن ذلَ
ِ
ا َنََأ من
ِ
ا ۚ ُءو ُّسلا َ ّنِ ذ سَم اَمَو ّ موَخملا َنّم ُتم َثْمرَبّ م س َلَ
َنوُنّممنُي َلمموَقّهل 
«Айтинг, Мен ўзимга ҳам бирон фойда ёки зарар 
етказишга эга эмасман. Магар Аллоҳ хоҳлаган ишгина 
бўлур. Агар ғайбни билганимда эди яхши амалларни 
кўпайтирган бўлур эдим. Ва менга бирон ёмонлик, зиён 
етмаган бўлур эди. Мен фақат иймон келтирадиган 
қавм учун дўзах азобидан огоҳлантирувчи ва жаннат 
неъматлари ҳақида хушхабар берувчиман, холос» деб 
айтган.
Ушбу оят фойда ҳам зарар ҳам Аллоҳ томонидан 
бўлиши, Аллоҳ манфаат бериш учун зарар бериши, 
бандаларини азоблашдан беҳожат экани, фақат тавба қилиб 
олишлари учун устиларига машаққат тушуришини баён 
қилмоқда. Мўминнинг ушбу икки исмдан оладиган 
насибаси Аллоҳнинг бандаларига манфаатли бўлиши, зарар 
етиб қолмаслиги учун ҳақ йўлдан чалғиган кимсаларга 
яқинлашмаслигидир.
93. АН-НУР
 (
ُُر ْو نلَا

 
«Ан-Нур» – нур сўзининг луғавий маъноси зиё ва 
ёруғликдир. 
Инсон ушбу ер куррасида нима учун яратилди. У ерда 
нима қилиши даркор эди. Еб, ичиб ва ухласа иш ниҳоясига 
етадими? Ёки бунинг бошқа муҳим вазифалари борми? 
Қачон ўлади, нима учун ўлади, нима учун яшайди, яхшилик 
қилади, ёмонлик қилади, рост сўзлайди, ёлғон сўзлайди ва 
яна нималар қилади? Ана шундай қийин вазиятда 
Аллоҳнинг китоби келиб, Сен кенглиги еру-осмончалик 
бўлган жаннат учун яратилдинг. Сен ҳаёти дунёдалик 
пайтингда солиҳ амалларни бажарсанг жаннатга кирасан.
Сен Аллоҳ таолога боғланиб яқин бўлмагунингча 
бахтли бўлмайсан, деб Сенга ҳаёт ҳақиқати, инсон 
ҳақиқатини ўргатиб уни бажар, буни бажарма дея, ҳалол ва 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
196
ҳаром, яхши ва ёмон, ҳақ ва ботилни баён қилиб, оламни 
яралиши ва ниҳоя топишини ўргатди. Аниқки, Аллоҳ 
Қуръони Карим орқали буларни барчаси ҳақида хабар 
берган.
Масалан, Моида сурасининг 15-оятида
ُُّّم اَبّّكَو روُن ّ ذلِلا َنّهم ُكمَءاَج مدَق 
«Батаҳқиқ Сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин китоб 
келди» деб айтган. Демак, мана шу Қуръон айни нурдир. 
Нур икки хил бўлади. 
Биринчи – маъқул, иккинчи – махсус.
Қуёш ва ойнинг нурига ўхшаган ёғдуларнинг махсус 
нур деб аталади. Илоҳий таълимотни ўз ичига олган 
Қуръонни маъқул нур деб аталади. Демак, сен кўзларинг 
нарсаларни кўриши учун қуёш нурига муҳтожсан. Нарсалар 
ҳақиқатини ақлинг билан билиш учун Аллоҳнинг нурига 
муҳтожсан.
Инсон ҳар қанча зукко ва салоҳиятли бўлмасин, агар у 
Аллоҳнинг нуридан ёрдам олмаса у айни кўрдир. Шунинг 
учун баъзида олий даражадаги зукко одамларни васф қилиб 
бўлмайдиган даражадаги аҳмоқликларига гувоҳ бўласан.
Албатта, Аллоҳ таоло ўзининг Нур деб номлади. Чунки 
Нур ундандир. У уфқларни юлдузлар билан, бандаларни 
ибодат асорати билан ва қалбларни далил ва ҳужжатлар 
билан мунаввар қилиб қўяди. Агар инсон Аллоҳга боғланса, 
юзида нур пайдо бўлади. Одатда, ўша нур кўпроқ сажда изи 
сабабли ҳосил бўлади. Демак, инсон Аллоҳга боғланса, унга 
дуо қилиб ибодатда бардавом бўлса, ана шу нурни қўлга 
киритади. Инсон қалби нурга тўлиши учун илм талаб 
қилади. Агар инсон ушбу нурни қўлга киритса Аллоҳнинг 
энг улкан туҳфасига эришган бўлади. Унинг натижасида у 
Аллоҳнинг махлуқотларига бошқача назар солади.
Масалан, баланд тоғ чўққисига чиқса, унда ўша нур 
сабабли Аллоҳнинг азамати ва мўжизасини кўради. Аммо 
кофир чиқса, у ерда қишда яхши чанғи учса бўлар экан деб 
фақат дунёвий манфаатини кўра олади, халос.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
197
Демак, мўмин маърифати билан муомала қилади. 
Нурнинг маъноси шуки, у Сизни Аллоҳ рози бўладиган 
йўлга бошлайди. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling