Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

89. АЛ-МУҒНИЙ
(
يِّنْغُمْلَا
)
 
«Ал-Муғний» – беҳожат қилувчи. 
У Зот ўз бандаларидан хоҳлаганини беҳожат қилиб 
қўяди. Баъзи кишиларни ўта зукко ва ақлли бўлишларига 
қарамасдан, бирор мол-дунёга эга бўлмаганларини кўрасан. 
Баъзи одамларни эса содда ва оддий бўлишларига 
қарамасдан, уларда тўла-тўкис мол-дунё борлигини 
кўрасан. Мана шу Аллоҳ таолонинг Ал-Муғний исми 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
190
бўлиб, у Зот хоҳлаган кишини беҳожат қилиб қўйиши 
тушунилади.
Ал-Муғний бандаларини ўзининг маърифати билан 
беҳожат қилиб қўяди. Шунда банда Аллоҳнинг маърифати 
билан бошқа нарсадан беҳожат бўлади. Масалан, Робиа 
Набий саллаллоҳу алайҳи вассалламга бир неча кун хизмат 
қилди. У Зот ҳожатинг бўлса, сўра дегандилар, Робиа, бироз 
фурсат беринг, деди. Бир неча кундан кейин, Эй Робиа, 
нима бўлди, десалар, у Сиз билан жаннатга ҳамроҳ бўлишни 
сўрайман, деди. У Зот буни сенга ким ўргатди, дегандилар, 
у Аллоҳга қасам менга бирор киши ўргатмади, аммо дунёни 
фоний экани ва унинг қадри-қиммати йўқлигини билиб, 
жаннатдаги абадий масканни ва Сиз билан жаннатга бирга 
бўлишни сўраб қўя қолдим, деди. Бу нарсани у кишига 
Аллоҳ билдириб беҳожат қилди.
Аллоҳ таоло гоҳида мол-дунё билан ёки илм билан ёки 
соғлик билан ёки солиҳа хотин билан ёки маскан билан 
беҳожат қилади. 
Жаброил алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломни 
оловга ташланиш пайтида ҳузурларига келиб: – Бирор 
ҳожатинг борми, десалар, Иброҳим алайҳиссалом:
– Сизданми?, дедилар, Жаброил алайҳиссалом: – Йўқ 
Аллоҳдан, дегандилар, Иброҳим алайҳиссалом: У Зотнинг 
менинг аҳволимдан хабардорлигини сўрашимдан беҳожат 
қилади, дедилар.
Ушбу исм билан мўминни одобланиши, у барча нарсада 
Аллоҳга суяниб, у Зотга фақирликни ва муҳтожликни изҳор 
қилиб, ундан бошқадан беҳожат бўлишдир. Айниқса, қўл 
остида кўплаб ишчиларни ишлатадиган корхона ёки 
фабрика бошлиқлари Аллоҳнинг Ал-Муғний сифатидан 
хулқланиб, қўл остидаги камбағал ва ҳожатманд кишиларга 
ёрдам бериб, оила қураётганлар, уй сотиб олишга қурби 
етмаётганлар, бемор бўлиб жарроҳлик амалиётини 
ўтаётганларга ёрдам қўлини чўзиб, уларни ҳам беҳожат 
бўлишга сабабчи бўлиши учун ҳаракат қилмоғи даркор. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling