Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


шубҳасиз келадиган бир кунга жамлагувчисан


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

шубҳасиз келадиган бир кунга жамлагувчисан. 
Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас» (Оли Имрон 
сураси, 9-оят).
Ушбу исм билан банданинг одобланиши ҳақида Имом 
Ғаззолий: Аъзоларда зоҳирий одоб ҳамда қалбларда 
ботиний ҳақиқатларни жамлашдир. Кимнинг маърифати 
мукаммал бўлса, унинг сийрати ҳам гўзал бўлади. Ана шу 
ҳолатни жамловчи дейилади, дедилар. Шунинг учун 
маърифат ва тақво нури ўчмаган, тана кўзи ва қалб кўзини 
жамлаган, ҳақ ва унинг аҳлини жамлаган, дунё ва охиратни 
жамлаган, ҳақиқат ва шариатни жамлаган киши комил 
инсон дея аталади.
Ал-Жамиъ исмига иқтидо қилиб, мана шундай 
нарсаларни жамлаб, амалга оширмоғимиз лозим бўлади.
88. АЛ-ҒОНИЙ
(
ُ يِّنَغْلَا
)
 
«Ал-Ғоний» – беҳожат.
Унинг ҳеч кимга ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди. 
Холиқнинг шаъни у ҳар бир нарсада беҳожатдир. 
Махлуқнинг шаъни у барча нарсага муҳтождир. Аллоҳ 
таоло Муҳаммад сурасининг 38-оятида
َُُّاللّ َو
ُُ
ُُّيِنَغْلا
ُُ
ُُمُتنَأ َو
ُُ
ُُءا َرَقُفْلا
«Холбуки Аллоҳ бой, Сизлар камбағалсизлар» деб 
айтган. Кўпинча Қуръонда Ал-Ғоний, яъни беҳожат сўзи 
билан Ал-Ҳамийд мақталган сўзи яқин бўлиб келади. Чунки 
Аллоҳ бандаларидан беҳожат шу билан бирга махлуқлар 
уни мақташади.
Аммо инсон бадавлат ва бирор кишига эҳтиёжи 
тушмасдан беҳожат бўлиши мумкин. Аммо қўпол, 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
189
такаббур, кеккайган ва ёқтирилмайдиган киши бўлиши 
мумкин. Лекин еру-осмоннинг холиқи, комил беҳожатдир.
Аллоҳ ўзи беҳожат, шу билан бирга махлуқотни овқат, 
ичимлик ва ҳаво билан таъминлайверади. Инсоннинг 
беҳожатлиги нисбийдир. Чунки инсон беҳожат бўлиши 
билан бир вақтнинг ўзида сон-саноқсиз нарсаларга 
муҳтождир. 
Масалан, ўта бадавлат инсон юрак касаллигига 
чалинди. У юрак доктори олдига бориб, тавозеълик билан 
жароҳат амалиётига муҳтожманми ёки йўқми, бу 
сурункалими ёки ўтиб кетадими деб бадавлат бўлишига 
қарамасдан, докторнинг илми олдида муҳтожлик билан 
туради. Аллоҳ таоло эса халқидан Зоти, сифати ва 
султонлиги билан беҳожатдир.
Халойиқни барчаси у Зотниг инъоми ва эҳсонига 
муҳтождир. У Зот бирор кишига, бирор нарсага муҳтож 
эмас, балки барча махлуқотлар у Зотга барча нарсада 
муҳтождирлар. У мутлақ ва ҳақиқий беҳожатдир. 
Инсоннинг беҳожатлиги мажозийдир, яъни моли билан 
беҳожат, аммо соғлиқ, ақл, муваффақият ва нусратга 
эҳтиёжи бор. Аллоҳнинг ушбу сифати билан хулқланиш у 
Зотга ҳар доим қашшоқлик ва камбағалликни изҳор қилиш 
ҳамда бирор ишни амалга оширганда буни ақлим билан ёки 
билимдонлигим билан амалга оширдим деб эмас, балки бу 
нарсага Аллоҳнинг фазли, ёрдами ва тавфиқи билан 
эришдим деб айтиш билан бўлади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling