Б. Б. Б. усули асосида билимларни синаш учун тарқатма материаллар
Download 24.38 Kb.
|
1 мавзусеминар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Б.Б.Б. усули асосида билимларни синаш учун тарқатма материаллар
- Тушунча биламан “+”, билмайман “-”. билдим “+”, била олмадим “-”.
- «Вақт танқислигининг сабаблари»
1. Битта гап билан саволга жавобни шакллантиринг. Иқтисодиёт, корхона, саноат тармоқлари, иқтисодий сиёсат, иқтисодиётнинг бош масаласи тушунчалари қандай боғликликда намоён бўлади? Б.Б.Б. усули асосида билимларни синаш учун тарқатма материаллар
1. Иқтисодиёт олдида турган муаммоларнинг қайсилари макро, қайсилари микродаражада ўрганилади: а) Ўзбекистонда инфляция даражаси 6-8%дан ошмайди; б) Тошкент пойафзал фабрикаси ўтган йили 200 та ишчини ишдан бўшатди; в) Ўзбекистонда яхши об-ҳаво шароитлари пахта хосилдорлигини оширишга олиб келади; г) 2017 йили Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 5,4% ни ташкил этди; д) 2017 йилда ЯИМ даражаси 2016 йил кўрсаткичига нисбатан 5,3% га ошди; ж) ТошДТУ га шартнома асосида қабул қилинган талабалар сонининг ошганлиги сабабли профессор-ўкитувчиларнинг маоши оширилди; з) республикада хар йили давлат бюджетининг 40% ижтимоий таъминотга йўналтирилади; и) республика бўйича талабаларни қабул қилиш режаси оширилди; к) аълочи талабалар юқори стипендия олиши керак. «Вақт танқислигининг сабаблари» “SAS” фирмасида А. ва В. жаноблар сотиш бўйича катта менежер бўлиб ишлайдилар. Жаноб А. одатда эрталаб 800да ўрнидан туради, тезда ювиниб, ишга чопади. Ишга келиб у иш кунини бир қадах кофе билан бошлайди. Соат 900да у ўз мижозлари билан ишни бошлайди. Унинг хамрохлари уларга керак бўлган пайтда мурожаат қиладилар ва жаноб А. ўз ишларини қолдириб, уларга ёрдам беради. Жаноб А. ишга жуда хам чаққон. Ўз ўртоқларига у тез-тез шикоят қилиб туради. Унинг шикоятлари асосан қуйидагилардан иборат: - у кўп иш қилмоқчи бўлади, лекин вақти етишмайди. Шунинг учун у кўпинча ишларини уйга олиб келади ва кечгача иш столи олдида ишлайди; - жаноб А. ўз оиласига кам вақт сарфлагани учун азият чекади. Жаноб В. хар кун эрталаб соат 700да туради. Бадан тарбия қилиб, яхшилаб нонушта қилгандан сўнг ишга кетади. Ўртоқлари ва мижозлари кўпинча ундан шикоят қиладилар. Чунки жаноб В. олдиндан бирон бир учрашувни ёки сухбатни режалаштирмаган бўлса, у хеч кимни қабул қилмайди. Роппа роса соат 1800да у ўз ишини тугатади. Бошлиқлар шуни билишади-ки, у шу вақтдан кейин ишда қолишни хохламайди. Чунки, у чарчаганлиги учун ишининг унумли бўлмаслигини асослайди. Жаноб В. ўзининг ишчанлиги билан фарқланади. Агар бирон муаммо чиқиб қолса, уни ўзи ечишга харакат қилади. Ходимларига ишонмайди. Жаноб В. нинг жуда кўп дўстлари бор. У тез-тез ўз уйида дўстлари билан ишдаги муаммоларни маслахатлашади. Жаноб В. нинг оиласи шуни билади-ки, агар унинг ишхонасида жанжал бўлса, унинг кайфияти паст бўлади, шунда улар у билан мулоқотда бўлмасликка харакат қилишади. ТОПШИРИҚ: А. ва Б. жанобларга бахо беринг. Уларга Сиз тайм-менежмент ва самарали кун тартиби бўйича қанақа маслахатлар берардингиз? Download 24.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling