Аллоҳнинг гўзал исмлари
175
ةَ ّضَ ذنَ َذّئَمموَي هوُجُو
﴿
٢٢
﴾
ةَرّظ َنَ اَ ّهبَِر َٰلى
ِ
ا
﴿
٢٣
﴾
«
У
кунда
мўминларнинг
юзлари
яшнаб,
Парвардигорларга боқиб тургувчидир» (Қиёмат сураси,
22-23-оят).
Чунки инсоннинг кўриш қобилияти ва хусусияти бу
дунёда Аллоҳни кўришга яроқсиздир.
Лекин жаннатдаги
инсоннинг табиати бу дунёдаги табиатидан фарқ қилади.
Жаннатда Аллоҳни кўришни имкони бор. Аллоҳ таоло
кўзга кўринмай, тўсилиши
бандаларни синаб, имтиҳон
қилиши учундир. Шунинг учун Аллоҳ таоло мўминларни
кўзлари билан кўрмайдиган ғойибга ишонадиганлар деб
айтган. Мулк сурасининг 2-оятида
َةاَيَحملاَو َتموَمملا َلَلَ إّ ذلَّا
َ َعَ ُن َسمََأ م ُُُّيَأ م ُكمَوُلمَُيّل
«
У ўлим ва ҳаётнинг Сизларнинг қайсиларингиз
амалда
яхшироқ
эканлигингизни
синаш
учун
яратгандир» деб айтган.
Кўзга кўринмайдиган Ал-Батин сифатли Зотни билиб,
маърифат ҳосил қилиш учун ақл энг яхши воситадир. Агар
бир нарса очиқ-ойдин бўлса, уни кўз билан кўришни
имкони бор. Аммо кўздан ғойиб бўлса, унинг асорати ақл
билан кўрилади. Аллоҳ таолони кўз билан кўриш
имкони
йўқ бўлса ҳам, лекин коинотдаги барча нарса унинг
борлигига ишора қилади. Буни
англашдаги энг олий восита
юқорида айтганимиздек ақлдир. Дунёдаги ҳар бир нарса
борки, у Аллоҳнинг якка эканига далолат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: