Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


«Улар бизнинг барча оят мўжизаларимизни ёлғон


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

«Улар бизнинг барча оят мўжизаларимизни ёлғон 
деганларидан сўнг биз уларни куч-қудратли Зотнинг 
ушлаши билан ушладик. Яъни, барчаларини денгизга 
ғарқ қилиб юбордик» (Қамар сураси, 42-оят).
 
71. АЛ-МУҚОДДИМ
(
ُ مِّ دَقُمْلَا
)
 
«Ал-Муқоддим» – Олдинга сурувчи.
У Зот хоҳлаган шахс ва нарсани, хоҳлаган шахс ва 
нарсасидан олдинга суради. Ушбу исм Қуръонда зикр 
қилинмаган. У Имом Бухорий, Муслим ва Ибн 
Ҳузаймалардан ривоят қилинган ҳадисда келган. Агар 
Аллоҳ таолони «Ал-Муқоддим» десак, у Зот ўзининг хоҳиш 
ирода ва ҳикматига мувофиқ олдинга суради деган маънони 
англатади. Масалан, баъзиларни баъзилардан олдин вафот 
эттиради ёки ҳикматига биноан мусибатга учратишга бир 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
170
Пайғамбарни бошқасидан, бир Соҳобийни бошқа 
Соҳобийдан, бир мўминни бошқасидан олдинга суради. 
«Ҳар бир умматнинг ажали бор, ажаллари келган 
вақтида бирор соатга орқага ҳам, олдинга ҳам сура 
олмаслар» (Аъроф сураси, 34-оят).
Демак, сен ушбу исмнинг маъносини идрок қилиб, 
ҳаётинг Аллоҳ қўлида эканига ва ҳаётинг муддати олдинга 
ҳам, ортга ҳам сурилмаслигига қатъий равишда иймон 
келтирсанг, нафсинг шод, ўзинг шижоатли бўласан ва бир 
инсон қаршисида хор бўлиб, бўйин эгмасдан, Азизу 
Мукаррам бўлиб яшайсан.
72. АЛ-МУАХХИР
(
ُُر ِّ خَؤُمْلَا
)
 
«Ал-Муаххир» – орқага сурувчи. 
У Зот хоҳлаган шахс ва нарсани, хоҳлаган шахс ва 
нарсасидан орқага суради.
«Ал-Муаххир» луғатда «Ал-Муқоддим»нинг акси 
бўлиб ортга суриш деган маънодадир. Бандаларнинг тавба 
қилиши учун, уларни раҳмати ва ҳикматига биноан 
азоблашни 
кечга 
суради. 
Аллоҳ 
шу 
даражада
Ҳалийм Зотки, инсон гуноҳ қилса, тавба қилиб олиши учун 
унга фурсат беради. Умар Розияллоҳу Анҳу бир ўғрини 
азоблашни хоҳлаганларида ўғри: Аллоҳга қасам биринчи 
марта ўғирлик қилишим деди. Шунда Умар Розияллоҳу 
Анҳу: ёлғон гапирдинг, Аллоҳ биринчи марта гуноҳ 
қилганингни ошкора этмайди. У Зот Ҳалийм бўлгани учун 
ошкора қилишни кечиктиради. Сен бундан олдин ҳам 
ўғирлик қилгансан, дедилар.
Ҳақиқатда инсон бирор гуноҳни содир қилиб, унга 
муккасидан кетса, тавба қилмаса, ўша содир қилган гуноҳи 
билан фахрланса, азоби тезлик билан келади. Аммо бирор 
гуноҳ содир қилса, Аллоҳ муҳлат беради. Ўша гуноҳкор 
қилган гуноҳига пушаймон бўлса, ўша пушаймонлиги ҳам 
тавбадир. Агар гуноҳдан тўла чекинса, у ҳам тавба 
ўрнидадир. Аллоҳ таоло фақат гуноҳидан муккасидан 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
171
кетган одамнигина азобга гирифтор қилади. Демак, Аллоҳ 
таоло бало ва офат туширишни етук ҳикмат ва етук 
раҳматига биноан осий бандаларидан кечга суради. 
Бандалар агар тавба қилишса, Аллоҳ уларнинг дўстидир. 
Борди-ю тавба қилишмаса, Аллоҳ уларнинг табибидир. 
Улар гуноҳ ва айбларидан покланишлари учун бало ва офат 
билан синайди.
َلجَجَأ َٰلى
ِ
ا م ُهُ ُرّهرَنُي نّرََُٰلَو ًَذضاَد نّم اَ ميهَلَس َكَرَت اذم ُّنّممل ُيمّض َساذنلا ُ ذلِلا ُذّ اَنُي موَلَو
َنوُمّدمقَبّ م سَي َلَ َو ۖ ًَسا َس َنو ُرّرْآَبّ م سَي َلَ مُُنُلَجَأ َءاَج اَذ
ِ
اَف ۖ ىام َسُّم

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling