Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

ُُرِّداَقْلَا
)
 
«Ал-Қодир» – чексиз қудрат соҳиби. У Зот ҳар бир 
нарсага қодирдир. Ҳар бир иш унга осондир. Аллоҳ таоло 
азалдан ҳар бир нарсага қодир.
«Ал-Қодийр», «Ал-Муқтадир» ҳам «Ал-Қодир» сифати 
каби бўлиб, бир-биридан хусусияти афзаллиги билан 
фарқланади. Аллоҳнинг қудрати мукаммалдир. У Зот 
қудрати билан мавжудотни йўқдан бор қилган. Қудрати 
билан уларнинг ишининг тадбирини қилган. У қудрати 
билан тирилтиради ва ўлдиради ҳамда яхшилик 
қилганларни мукофотлаб, ёмонлик қилганларни жазолайди. 
Агар бирор нарса хоҳлаб қолса, бўл деса у нарса воқеликда 
пайдо бўлади. У қудрати билан қалбларни хоҳлаган томон 
буради. Сен Аллоҳнинг буйруқларини муҳофаза қилиб, 
қайтариқларидан қайтсанг, Аллоҳ ҳам сени муҳофаза 
қилади. Демак, Аллоҳнинг «Ал-Қодир» сифатини яхши 
тушуниб, у билан одобланган киши доим Аллоҳ билан 
бирга эканлигини ҳис қилади. Аллоҳнинг буйруқларига 
оғишмай амал қилади. Агар сўрайдиган бўлса, фақат 
Аллоҳдан сўрайди. Ахир Аллоҳдан бошқаси сен каби ночор 
ва заиф бўлганидан кейин нима учун қодир Аллоҳдан 
сўрамасин.
Умавий Халифалардан бири Макка харамида улуғ бир 
олим билан учрашиб қолди.
Халифа: «Бирор ҳожатинг бўлса, сўрагин», деди.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
168
Шунда олим: «Аллоҳга қасам, Аллоҳнинг уйида туриб, 
Аллоҳдан бошқасидан сўрашдан ҳаё қиламан. Аллоҳдан 
бошқасидан сўраш ўта маҳол нарса», деди.
Халифа жим бўлиб қолди. Кейинроқ ҳарамнинг 
ташқарисида кўришиб, «Яна бирор эҳтиёжинг бўлса, 
сўрагин», деди.
Олим: «Эгасидан сўраган нарсамни эгаси бўлмагандан 
сўрайманми?» деди. Халифа яна: «Эҳтиёжинг бўлса сўра», 
деди. 
Олим: «Дўзахдан қутқариб, мени жаннатга кирит», 
деди.
Халифа эса айтди: «Бундай шартни бажаришга қодир 
эмасман».
Шунда олим: «Ундай бўлса, сенда менинг ҳожатим 
йўқ», дея жавоб берди.
Мана шундай азизлик ва ифтихорга эга бўлиб олий 
даражани Аллоҳ таоло ҳузуридан қидириш мўминнинг 
сифатларидандир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling