Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23. АЛ-ХОФИЗ ( ُُضِّفاَخْلَا ) «Ал-Хофиз»
- Чиройли амал қилган Зотлар учун гўзал оқибат ва
нарса билан охиратни излагин» (Қасос сураси, 77-оят).
Охират талабида бўлишинг учун Аллоҳ сенга мол ато қилган. Охиратни талаб қилишинг учун сенга илм ато қилган. Охират талабида бўлишинг учун Аллоҳ сенга обрў ато қилган. Сен Аллоҳни таниб, Унинг амрини амалда кўрсатиб, солиҳ амаллар қилишинг учун дунёга келгансан. Аллоҳ таолонинг Ал-Басит исми сиз учун минглаб муаммолар ичида туриб, кичик бир кулбада ҳам намоён бўлаверади. Шунча муаммога қарамай, ўзингизни бахтиёр ҳис қилаверасиз. Бошқа кимса эса Аллоҳнинг зикридан йироқ бўлгани туфайли танг ҳолатда қолади. Бу кишига энди Ал-Қобиз исми намоён бўлади. Демак, Аллоҳнинг Ал-Қобиз ва Ал-Басит исмлари инсоннинг ички ҳолатига очиқ-ойдин далолат қилади. Мўмин одам ал-Басит исми билан Аллоҳнинг амрида қоим бўлади, Аллоҳнинг тавҳиди билан қалби шод юради. Инсондаги нозик ҳақиқатлардан бири шуки, инсон Роббига ибодат қилиш билан бахтиёр бўлади, гуноҳ қилиш билан бебахт бўлади. Аллоҳ таоло Ўзидан юз ўгирганларнинг қалбини Ал-Қобиз сифати билан қабз қилади, Ўзи томон талпинганларнинг қалбини эса Ал- Басит сифати билан кенг қилади. Коинотда битта ҳақиқат бор: ким Аллоҳга яқинлашса, қандай шароитда яшамасин, албатта, бахтиёр бўлади. Ким Аллоҳдан узоқлашса, қандай шароитда яшамасин, бебахт бўлади. Гапнинг қисқа ва лўндаси ҳам шудир. Мўмин киши яхшилик майли билан яшайди. У фаришталарга яқин бўлади, яхшиликка буюради, ҳаммани Роббининг ибодатига чорлайди. Унинг қалби мусаффо бўлади. Модомики еру осмон бор экан, унга фитна зарар бермайди. Мана шу ҳақиқий Ал-Басит – қалбларнинг кенг бўлишидир. Аллоҳнинг гўзал исмлари 125 23. АЛ-ХОФИЗ ( ُُضِّفاَخْلَا ) «Ал-Хофиз» – пасайтирувчи. Кофир ва фосиқларни хору-зор қилиб, уларнинг мартабасини пасайтирувчи Зот. Бу дунёдаги ўчловлар, мезонлар охиратникидан бошқача. Бу дунёдаги ўлчовлар, мезонлар охиратникидан бошқача. Бу дунёда улуғлик, мол- дунё, куч-қувват, заковат, унвонлар, шаҳодатномалар билан ўлчанади. Бу мезонлр қиёмат содир бўлганда мутлақо бузилади. Ўлчоқ ва мувозанат ўзгариб энди фақат оламлар Роббининг ўлчови ҳукмронлик қилади. Инсон вафот топганидан кейин унинг мартабаси, Аллоҳга ибодати, истиқомати ва халойиққа қилган яхшилиги билан ўлчанади. Шунинг учун мезон ва мувозанат тўсатдан ўзгариб, олий чўққидаги кимса пастлаб кетиши, пастдаги кимса эса чўққиларга кўтарилиши мумкин. Инсон ўз жамоаси ва эргашувчиларига мойил бўлади. Қачон уларга мойил бўлса, мутаъассиб бўлиб қолади ва улардан бошқаларни инкор қилади. Ўзи талпинган жамоага эса кўр-кўрона бўйсунади. Мана шу хислат инсондаги камчилик. Ал-Хофиз исмига эга бўлган Зот золим фиръавнларни пасайтиради, пастлатиб хорлайди. Энди янги бир мавзуга киришмоқдамиз. Инсонда икки борлиқ мавжуд. Улар моддий ва маънавий борлиқ. Инсондаги маънавий борлиқ баландлаб, пасайиб туради. Масалан, инсон муваффақиятга эришса, олий шаҳодатга киришса, одамлар орасида мавқеи юксалади. Агар имтиҳондан йиқилса, мартабаси пасайиб кетади. Бошқа ишларда ҳам шундай. Ютуққа эришса, юксалади, иши барбод бўлса, қадри пасайиб кетади. Оилавий ҳаётда омади чопса, қадри юксалади, бахти кулиб боқмаса, қадри пасайиб кетади. Одамлар орасида ростгўйлиги машҳур бўлса, шу хулқи сабабли иззатда бўлади. Ёлғончилиги ошкор бўлса, обрўси пасайиб кетади. Хонадонидаги сирлар очилиб кетса, ҳаёти бир маромда ўтмайди. Қадри пасайиб кетади. Шу тариқа инсоннинг Аллоҳнинг гўзал исмлари 126 юксалиши ва пасайиши орасида бўлади. Лекин билингки, агар инсон ҳақ билан юксалса, қалбига шундай шодлик кирадики, уни васф қилишга тил ожиз. Инсон кўпинча обрўсига қараб яшайди. Араб тилида обрў деганда инсондаги мақтов ва ёмонлаш ўринлари деб таъриф берилган. Масалан, гоҳида камбағалсан, лекин бошини баланд кўтариб юрадиган тақводор бўлишинг мумкин. Инсон бемор бўлиши мумкин, лекин виждон гуноҳлардан пок, ҳаётида тойилиш йўқ бўлса, ҳеч нарсадан қўрқмайди. Чунки ҳаёти давомида Аллоҳнинг шариатига, қонунларига хилоф чиқмаган. اَ مصَْأ َكّئََُٰلوُأ ۚ ذلَّّذ َلََو َترَق مُُنَهوُجُو ُلَهمرَي َلََو ۖ ةَد َيًّّاَو ٰ َنَ م سُحملا اوُن َ سمََأ َنيّ ذلَّّهل ُ َنو ُ ّلِاَ اَيهّف م ُهُ ۖ ًّذنَجملا «Чиройли амал қилган Зотлар учун гўзал оқибат ва Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling