Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

27. АС-САМИЙЪ
(
ُُعيِّمَّسلَا

 
«Ас-Самийъ» – Ҳар бир нарсани эшитувчидир. У 
тилларнинг турли-туман бўлиши, эҳтиёжларнинг ҳар хил 
бўлишига қарамасдан овозларнинг ҳаммасини эшитадиган 
зотдир. Унинг эшитишида махфий сўз билан очиқ сўз 
баробардир. Аллоҳ таолонинг эшитиши овозларнинг 
ҳаммасини қамраб олган. Унга овозлар аралашиб кетмайди. 
Уни 
овозлардан 
баъзисини 
эшитиши 
бошқасини 
эшитишидан чалғитмайди. Сўровларнинг турли-туман 
бўлиши, у зотни адаштириб юбормайди.
 
28. АЛ-БАСИЙР
(
ُُرْي ِّصَبْلَا
)
 
«Ал-Басийр» – Кўзга кўринадиган ҳамма нарсаларни 
кўрадиган, ҳамма нарсани, гарчи у ўта майда ва кичик бўлса 
ҳам кўради. У зулматли кечада харсанг тош устида 
ҳаракатланаётган қора чумолини ҳам кўради. У етти қават 
ернинг остидаги нарсаларни, худди етти қават осмоннинг 
устидаги нарсаларни кўргандек кўради. У қовоқларнинг 
яъни киприкларнинг ҳаракатини ҳам, кўзларнинг 
хиёнатини ҳам кўради. 
 
29. АЛ-ҲАКАМ
(
ُُمَكَحْلَا

 
«Ал-Ҳакам» – Ал-Ҳаким, Ал-Ҳиким, Ал-Ҳоким 
сўзлари бир хил маънода келади. Бу буюк исм Аллоҳ 
таолога мукаммал ҳукм ва мукаммал ҳикматнинг собит 
эканлигига далолат қилади. Мукаммал ҳикмат Аллоҳ таоло 
учун яратишда, буйруқларда ва шариатда собитдирки, у зот 
ҳар бир нарсани ўз жойига қўяди ва уларни ўз ўрнига 
тушуради. Аллоҳ таолога нима учун деб бирор савол 
берилмайди. Аллоҳ таоло ҳикматига бирор оғиз сўз 
айтилиши мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг мукаммаллиги
ҳукм қилиши ёлғиз ўзига хосдир. У бандалар ўртасида 
хоҳлаган нарсаси билан ҳукм қилади. Унинг ҳукмини 
қайтарувчи ва текширувчи йўқдир. Аллоҳ таоло шундай 
марҳамат қилади: «Ҳукм ёлғиз Аллоҳ таолоникидир»,


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
142
«У Зот ўз ҳукмида бирортани шерик қилмайди. Аллоҳ таоло 
ҳукм қилади, унинг ҳукмини текширувчи йўқ. У тез ҳисоб 
қилувчи зотдир».

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling