Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6
46. АЛ-ВАСИЪ
( ُُعِّسا َوْلَا ) «Ал-Васиъ» – ҳамма нарсани кенг илм ила иҳота қилган. Барчани кенг раҳмати ила қамраб олган маъносидадир. Яъни сифатлари, васфлари ва уларга тааллуқли бўлган нарсалар бирор киши унга лойиқ салом айта олмайдиган даражада кенг бўлган деган маънодадир. Аллоҳ таоло ўзига қандай сано этган бўлса, шундайдир. У Зот азамати, салтанати, мулки, фазли ва эҳсони кенг. Марҳамати ва карами буюк Зотдир. Агар одамлар камбағал Аллоҳнинг гўзал исмлари 151 бўлсалар, Аллоҳ таоло ўз фазли марҳамати билан уларни беҳожат ва бой қилиб қўяди. Аллоҳ яхшилиги кўп ва фазли карами буюк бўлган «Ал-Васиъ» ва «Ал-Аълийм» Зотдир. Аллоҳ таоло бандаларига динларини кенг қилиб қўйган ва уларни тоқатлари етмайдиган нарсаларига буюрмагани «Ал-Васиъ» исмини шарофатидандир. 47. АЛ-ҲАКИЙМ ( ُُمْيِّكَحْلَا ) «Ал-Ҳакийм» – ҳар бир нарсани ҳикмат ила қилувчи. Аллоҳ таолонинг «Ал-Ҳакийм» исми Қуръони Каримда 100 га яқин ўрнида келган. Аллоҳ таолонинг иккита исми бир ўринда келган пайтда бу ўзи хос маъно касб қилади. Масалан, «Азийз-ул-Ҳакийм» дейилса, Аллоҳ таоло куч қудратли, лекин Ҳакийм Зотдир демакдир. Яъни куч-қудратли бўлиш билан бирга Ҳакийм ҳамдир. Аллоҳ таолонинг куч-қудратли бўлиши зулмга олиб бормайди. Балки Ҳакийм исми ва Ҳикмат сифати билан Аллоҳ таоло бу куч-қудратини ўз ўрнида ишлатади. Бу буюк исм Аллоҳ таолога нисбатан мукаммал ҳукм ва ҳикматнинг собит эканига ишорадир. Мукаммал ҳикмат Аллоҳ таоло учун яратишда, буйруқларда ва шариатида собитдирки, ҳар бир нарсани ўз жойига қўяди ва уларни ўз ўрнига тушуради. Аллоҳ таолонинг ҳикматига таъна етказиб бирор оғиз сўз айтилиши ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг мукаммаллиги ҳукм қилиш ёлғиз унинг ўзига хос эканидадир. У бандалари ўртасида хоҳлаган нарсаси билан ҳукм қилади. Унинг ҳукмини қайтарувчи ҳам, текширувчи ҳам йўқ. Аллоҳ таолонинг ҳукми бандалари ичида жорийдир. Уни қайтарувчи бирор кимса йўқ. Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло эшитувчи, кўрувчи, билувчи, хабардор, сўзловчи ва тадбир қилувчи ҳамда бундан бошқа исм сифатларига ҳам эга. Шуларга эга бўлсагина, Ҳакийм бўлиш мумкин. Акс ҳолда бунинг имкони йўқ. Аллоҳ таоло буларнинг барчасига эга Зотдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling