Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

50. АЛ-БАЪИС
(
ُُثِّعاَبْلَا
)
 
«Ал-Баъис» – халқларга пайғамбарлар юборувчи, 
кишиларга 
ҳиммат 
юборувчи, 
ўликларни 
қайта 
тирилтирувчи. Масалан, инсон Аллоҳ томон бироз 
ҳаракатланса, Аллоҳ унинг ҳаракатига барака бериб, 
шижоатлантириб қалбини очади ва тоат қилишига ёрдам 
беради. Агар инсон ботил йўлни ёки шаҳват йўлини ёки 
моддий йўлни ёхуд озор берувчи йўлни танласа, Аллоҳ 
ушбу қарордан узоқлашиши учун қандай ёрдам беради. 
Аллоҳ унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек тор 
ва танг қилиб қўяди. «Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, 
унинг кўксини исломга очиб қўяди. Кимни залолатга 
кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга 
кўтарилаётгандек тор ва танг қилиб қўяди» (Анъом сураси, 
125-оят).
Агар тўғри қарор қабул қилсанг, Аллоҳ қалбингни очиб 
қўйиши билан қарорингни амалга оширишга ёрдам беради. 
Агар хато қарор қабул қилсанг, Аллоҳ қалбингни тор ва танг 
қилиб қўяди. Бундан мақсад ёмон қарор қабул қилишингни 
олдини олиш. Демак, бундаги баиъс қалбингни очиш ёки 
ёмонликдан тўхтатишдир. Аллоҳ таоло бандаларини махсус 
амалларга йўллайди. У билан ихтиёр қилган нарсаларни 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
154
амалга оширади ёки одоб бериш учун бирор нарсага дучор 
қилади.
«Ал-Баъис» – йўлловчи ва юборувчи экани маълум 
бўлди. Аллоҳ таоло бандалари ожиз қолганида ёрдам ва 
кўмак ҳам юборади.
 
51. АШ-ШАҲИЙД
(
ُُدْيِّهَّشلَا
)
 
«Аш-Шаҳийд» – ҳар бир нарсага ҳозиру-нозир, барчага 
шоҳидлик берувчи.
«Аш-Шаҳийд» махлуқотлари қаерда бўлса ҳам
Аллоҳ таоло уларни кузатиб туради деган маънодадир. 
Аллоҳ махлуқотларга уларнинг жон томиридан ҳам 
яқиндир. Аллоҳ таоло махлуқотларни мукаммал иҳота 
қилиш билан шоҳиддир. Ўша комиллик билиш, кўриш, 
тадбир қилиш, қудрат орқали намаён бўлади. Агар 
ҳаракатлансанг, у зот кўради. Агар гапирсанг, У Зот 
эшитади. Агар бирор нарсани қалбингда яширсанг, У Зот 
билиб туради. Агар қимирласанг, У Зот кўриб туради.
«Аш-Шаҳийд»нинг Аллоҳ таоло ўзига танҳоликни ва 
адолатни гувоҳ қилган деган маъноси ҳам бор.
َوُه ذلَ
ِ
ا ََٰ َإ
ِ
ا َلَ ُهذنَأ ُ ذلِلا َدّن َش 
«Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, ундан ўзга илоҳ 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling