Аллоҳнинг гўзал исмлари
155
«
Батаҳқиқ, Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат
берди. Ҳунайн кунида ҳам. Ўшанда сизни кўплигингиз
мағрур қилган эди. Бас, сизга ҳеч фойда бермади ва кенг
ер сизга торлик қилиб қолди. Сўнгра ортга қараб
қочдингиз» (Тавба сураси, 25-оят).
52. АЛ-ҲАҚҚ
(
ُ قَحْلَا
)
«Ал-Ҳаққ» – ўзгармас собит Зот ҳақни
юзага
чиқарувчи. Аллоҳ таоло ҳақ, унинг каломи ҳақ, ваъдаси ҳақ,
вайлдан,
яъни
дўзахдан
қутқариши
ҳақдир.
Аллоҳ
таолонинг Зоти, сифати ва феълида шак-шубҳа
йўқдир. У ҳақиқатдир. Ушбу ҳақиқат атрофимиздаги
нарсаларда ижро бўлувчидир. Масалан, қуёш тонгда зуҳур
бўлиши,
кеча-кундузга кириши, ер ёмғир
билан
ризқланиши
ҳамда
унинг
лутфи
карами
билан
махлуқотларга иноят, ўзининг дўстларига хос марҳамат,
сабр қилувчилар, тақводорлар ва муҳсинлар
билан бирга
бўлиши, ҳамда мазлумларга бироз фурсатдан кейин бўлса
ҳам ёрдам бериши, синиб қолганларни тузатиш ва мажбур
бўлиб қолганлардан зарарни кўтариши айни ҳақ ва ростдир.
Ҳақнинг энг аввалги маъноси бор бўлишликдир. Унинг акси
бўлмиш ботилнинг аввалги маъноси эса йўқликдир.
Ваъданинг устидан чиқмаса, демак, унинг ваъдаси ботил.
Шайтоннинг ваъдаси айни ботилдир ва худди шайтон сени
қўрқитади. Ўша қўрқитиш ҳам ботилдир. Гоҳида
камбағалликни ваъда қилади. Ўша ваъдаси ҳам ботилдир.
Аллоҳнинг ваъдаси эса айни ҳақиқатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: