Аллоҳнинг гўзал исмлари
156
муаммо, хавф-хатар ва хасталикларга йўлиқади. Бундаги
ҳикмат банда Аллоҳни вакил қилиб, унинг ҳузурига
талпиниб, унгагина суяниб унинг эшигини тақиллатиб, унга
муҳтож банда бўлиши учундир. Инсон Аллоҳни вакил
қилгандагина ҳақиқий тафаккурни амалга оширган бўлади.
Ким Аллоҳга таваккул қилиш таъмини тотса, том
маънодаги омонлик, хотиржамлик ва сукунатни қўлга
киритади. Аллоҳ инсонни заиф қилиб яратган. Агар кучли
қилиб яратганида, у Аллоҳга таваккул қилмас,
унга илтижо
қилмас ва итоат қилмас эди. Демак, инсоннинг заиф
яратилиши фақат ва фақат ўзининг фойдасига бўлиб, барча
ишларни энг кучли Зотга топшириб, таваккул қилади ва у
зотни вакийл қилади.
54. АЛ-ҚОВИЙ
(
ُ يِّوَقْلَا
)
«Ал-Қовий»
– ўта кучли ва қувватли Зот.
«Ал-Қовий» мукаммал куч соҳиби. У ҳар бир нарсага
қодирки, ҳар қандай ҳолатда ҳам унга ожизлик ҳукмрон
бўлмайди. У шу даражада қувват эгасики,
унинг азамати
олдида барча куч йўқ бўлиб кетади.
«Ал-Қавий» ғолиб бўлиб, мағлуб бўлмайди. Паноҳ
сўралиб унга талпинилади. Сен мана шундай кучли Зот
билан бирга бўлсанг-у, бирор кишидан қўрқишга ҳаққинг
борми? Модомики, сен Аллоҳ
билан бирга экансан сенга
ким бас кела оларди. Агар Аллоҳ сенга қарши экан сенинг
ёнингда ким ҳам тура оларди. Эй Робб, сени топган киши
нима йўқотибди. Сени йўқотган киши нимани ҳам топибди.
َل َ ذلِلا ذن
ِ
ا ۗ ّهّر مدَق ذلََ َ ذلِلا اوُرَدَق اَم
إّوَق
زيّزَع
Do'stlaringiz bilan baham: