Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

42. АЛ-ЖАЛИЙЛ
(
ُُلْيِّلَجْلَا
)
 
«Ал-Жалийл» – сифатларида улуғликка эга мўминлар 
Аллоҳ лафзини ишлатишса, одоб юзасидан Аллоҳ Жалла ва 
Жалалуҳу ёки Аллоҳ Аъзза ва Жалла дея айтишади. Бунинг 
маъноси Аллоҳ ҳамма нарсага қодир ва буюк ва Аллоҳ азиз 
ва 
буюк 
деган 
маънодадир. 
Демак,
«Ал-Жалийл» – дегани азизлик, беҳожатлик ва поклик 
деган маънони ҳам англатади. «Ал-Жалийл» – дегани 
буюриш ва қайтаришга ҳақли бўлган Зот дегани ҳамдир. У 
шундай улуғки, ҳар бир буюклик унинг қаршисида арзимас 
ҳамда ҳар бир юксаклик унинг қаршисида тубан эканини 
англатади.
 
43. АЛ-КАРИЙМ
(
ُُمْي ِّرَكْلَا
)
 
«Ал-Карийм» – биров сўрамаса ҳам ҳеч бир эваз 
олмасдан нарсаларни кўплаб ато қилувчи, қарама-
қаршиликлардан пок. Карамли ишлар ва хислатлар соҳиби. 
Ушбу карамли ва соховатли деган сифат Аллоҳ Аъзза ва 
Жаллага собит васф эканига далолат қилмоқда. Карам 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
149
лафзи бутун яхшиликлар ва мақтовли ишларни жамловчи 
сўз бўлиб, у билан қуруқдан-қуруқ беришнинг ўзи мақсад 
қилинмайди. Балки ундан беришнинг энг мукаммал 
маъноси тушунилади. Шунинг учун ҳам аҳли илмлар ушбу 
исм маъноси хусусида кўп сўзларни айтишган. Масалан, 
яхшилиги ва атоси кўп. Хайр ва яхшилиги доимий, қадри 
улуғ, шаъни буюк, камчилик ва офатлардан пок, икром 
қилувчи, неъмат берувчи, марҳамат қилувчи, эвазсиз 
берадиган, сабабсиз берадиган, муҳтож бўлган муҳтож 
бўлмаган одамга берадиган, ваъда берса вафо қиладиган, 
катта бўлсин, кичик бўлсин ҳожатларнинг ҳаммаси унга арз 
қилинадиган, унга тавасул қилиб боғланган, одамни зое 
қилмайдиган, Унга бош уриб борган одамни тарк қилиб 
қўймайдиган Зот дейилган. Бу исмнинг маъноси хусусида 
айтилган сўзлардан яна бири гуноҳларни кечадиган ва 
ёмонликларни мағфират қиладиган Зот. Ва бундан бошқа 
ушбу буюк исмнинг маъноси ҳақида айтилган гаплар борки 
уларнинг ҳаммаси ҳақдир. Чунки бу исм ёлғиз бир маънони 
эмас, балки кўплаб маъноларни англатувчи гўзал 
исмлардандир. Агар Сиз бу исмнинг ҳамма маъноларини 
эътиборга оладиган бўлсангиз, ҳисобсиз улуғ маънолар ва 
гўзал сифатларни билиб оласиз.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling