Аллоҳнинг гўзал исмлари ءاَمْسَلأا ىَنْسُحْلا Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари»


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/148
Sana10.01.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1087392
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   148
Bog'liq
ГЎЗАЛ ИСМЛАР6

 
34. АЛ-АЗИЙМ
(
ُُمْيِّظَعْلَا
)
 
«Ал-Азийм» – ақл тасаввур қила олмайдиган даражада 
азаматли ва улуғ, кибр, мутакаббирлик, яъни ҳаммадан 
ўзини катта тутиш ва буюклик Аллоҳ таолога хосдир. Агар 
ким мен каттаман деб буюкликни даъво қилса,
Аллоҳ таоло уни дўзахга киритади. Бандалари Аллоҳ 
таолонинг васфи бўлган азаматнинг миқдори ва моҳиятини 
била олмайдилар. Мусулмон киши ҳар нарса ҳар қанча 
катта бўлмасин Аллоҳнинг азамати олдида кичик бўлиб 
қолишини билиб шунга иймон келтирса, унинг олдида 
тавозеъли бўлади. Ҳамда ибодатни барча турларини
Аллоҳ таолога хослаб бажаради. Бу ибодатларга унинг 
ёлғиз ўзини ҳақдор дея эътиқод қилади.


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
144
35. АЛ-ҒОФУР
(
ُُروُفَغْلَا
)
 
«Ал-Ғофур» – кўп мағфират қилувчи. 
«Ал-Ғофир» ва «Ал-Ғоффар» ҳам шу маънодадир. 
Аммо Ал-Ғофур муболаға учун ишлатилади. Ғофур сўзи 
сатр қилиб тўсиш маъносини англатади. Аллоҳ таоло 
томонидан мағфират қилиниши бандани азобдан тўсиш 
деган маънодадир. Аллоҳнинг мағфирати сен билан азоб 
орасини тўсувчидир. Демак, банданинг хусусияти гуноҳ 
содир этиш. Аллоҳнинг шаъни эса уни кечиришдир. 
Гуноҳларни кечириш учун сенга истиғфор айтишни 
буюрган. Истиғфор айтишни буюриш инсонда заифлик ва 
ғафлат мавжудлигини билгани учундир. Мағфират қилиш, 
яъни гуноҳларни кечириш инсониятдаги заифлик учун 
муолажадир. Агар Аллоҳ таолодан кечириш содир бўлмаса, 
гуноҳларимизни қандай йўқ қилар эдик. Роббимизга қайси 
юз билан йўлиқардик.
36. АШ-ШАКУР
(
ُُروُكَّشْلَا
)
 
«Аш-Шакур» – оз амал учун ҳам кўп савоб берувчи. 
«Аш-Шаакир» ва «Аш-Шакур» сифатлари ҳам Аллоҳ 
таолонинг исмларидан бўлиб, амал қилувчи бандаларнинг 
саъй-ҳаракатларини зое қилмай кўплаб савоб берувчи 
демакдир. Балки бир неча баробарга кўпайтириб беради. 
Чунки Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг амалини йўқ қилиб 
юбормайди. Аллоҳ ўзининг китобида ва Расулининг 
суннатида битта яхшиликни ўн баробардан етти юз 
баробаргача кўпайтириб бериши ҳақида хабар қилган. 
Мана шу Аллоҳ томонидан бандалари учун шукур бўлади. 
У Зот мўминларни ўзининг розилиги учун мувофиқ қилиб, 
кейин унинг шукурига кўз кўриб қулоқ эшитмаган ва инсон 
қалби ҳис этмаган яхшиликларни ато қилади. Бундай қилиш 
унинг мажбурияти эмас эди. Уни фақат Карами ва 
сахийлигидан ўзига шарт қилиб олди. Аллоҳ итоат 
қилганларга савоб бериши, гуноҳкорларни жазолаши шарт 


Аллоҳнинг гўзал исмлари
 
145
қилинмаган. Балки савоб бериши фазли марҳаматидан, азоб 
бериши эса адолати ва ҳикматига биноандир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling