Алоқа йўлларини технологик кўрсатгичларини мослаш Маъруза № 7 - Режа :
- 1.Мослаш.
- 2.Тўлқин қаршилик.
- 3.Химоялаш.
- 4.Галваник ажратиш.
- 5.Ахборотларни кодлаштириш.
Мослаш - Бу электр алоқа йўли сигналарни узун масофага меёрида, акс садосиз ва ўзгартирмасдан етказаш учун ишлатиладиган тадбир.
-
- Мослаш принципи анча содда: кабел учларига мословчи қаршилик (терминатор) ўрнатиш керак, бу қаршиликнинг катталиги ишлатилаётган кабелнинг тўлқин қаршилигига тенг бўлиши шарт.
Тўлқин қаршилик - Бу кабел турининг кўрсатгичларидан бири бўлиб, фақат унинг тузилиш кўрсатгичлари яъни кесим юзаси, ўтказгич шакли ва сони, қалинлиги хамда химояловчи диэлектрик материалга боғлиқ.
- Кабелни тўлқин қаршилигининг қиймати кабел хужжатларида келтирилган бўлади ва у одатда 50-100 Ом коаксиал кабел учун, 100-150 Ом тўқилган жуфтлик ёки кўп симли ясси кабел учун ташкил қилади.
- Тўлиқ қаршиликни аниқ кўрсатгичини кабел орқали ўтказилаётган импульс кўринишининг ўзгаришига қараб осцилограф ва импульс генераторлари ёрдамида осон ўлчаш мумкун.
- Одатда мословчи қаршилининг қиймати у-ёки бу томонга 5-10% дан кўп ўзгармаслиги талаб қилинади.
Электр кабеллари орқали сигналларни узатиш. Агарда мословчи қаршилик Rн кабелининг тўлқин қаршилигидан Rт кам бўлганда, узатилаётган тўғри бурчакли импульснинг фронти кабелнинг қабул қилиш учида чўзилган бўлади, агарда Rн катта Rт дан бўлса, у холда импульс фронтида тебраниш жараёни бўлади. - Агарда мословчи қаршилик Rн кабелининг тўлқин қаршилигидан Rт кам бўлганда, узатилаётган тўғри бурчакли импульснинг фронти кабелнинг қабул қилиш учида чўзилган бўлади, агарда Rн катта Rт дан бўлса, у холда импульс фронтида тебраниш жараёни бўлади.
- Шуни айтиш керакки, тармоқ адаптерлари, уларнинг қабул қилиш ва узатиш қурилмалари олдиндан махсус хисоблашлар орқали бирор бир кабел турига (унинг тўлқин қаршилигига) мослаб ишлаб чиқарилади.
- Шунинг учун кабел учларида хатто идеал мослашган тўлқин қаршиликлари сезиларли даражада стандартдагидан фарқ қилган тармоқ ишламаслиги ёки ишласа хам тез–тез бузилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |